Тоғ-кон металлуряси фанга кириш
Тоғ-кон металлургияси фани мақсад ва вазифалари.
Табиий маъданлар ва уларнинг жамият тараққиётида тутган ўрни.
Тошга қуролларининг и/ч хўжалик шаклланишидаги ўрни
Ер юзидаги жамики жонзот мавжудки, улар бевосита табиат яратган истеъмол маҳсулотлари билан озиқланиб кун кечириши, табиий. Инсон эса барча жонзотлардан фарқли ўлароқ табиат яратган истеъмол маҳсулотларини ўзлаштиришлари учун бавосита, (бирор восита орқали) муносабатда бўлишга мажбур. Инсониятнинг илк аждодлари ҳам оддийгина дарахт мевалари ёки ўсимликларнинг илдизлари истеъмол қилишлари учун ҳам бирор бир воситадан (ёғоч ёки тош) фойдаланишга зарурат сезишган. Кишилик жамияти тарихининг узоқ даврида инсон билан табиат ўртасидаги восита вазифасини тош, ёғоч ва суяк бажариб келган. Маълумки, ер шарида турли табиий маъданлар заҳирасига бой бўлиб, улардан қай даражада фойдаланиш кишилардан маълум тафаккур, кўникма, тажриба талаб қилади. Шунинг учун ҳам инсоният тарихинин узоқ ўтмиши, яъни бутун тош асри маъдансиз даврига тўғри келиб, кишилар яшаш воситалари вазифасини тошнинг тиғ ҳосил қилиши мумкин бўлган турли навлари: дарё тошлари, қайроқ тош, кремен, кварцит, сланец, яшма, обсидиан ва бошқалар бажарган. Кишилик жамиятининг тараққиётининг маълум босқичларига келибгина инсоният дастлабки маъданлар билан танишганлар. Инсоният табиий маъданлар билан палеолит давридаёқ таниш бўлган. Лекин, улардан фойдалан олиш тажрибасига эга бўлишмаган.
Мис коинотдан тушган метеоритларда учрайди. Бундай тасодифий унсирларга кишилар ўзларининг узоқ ҳаёти тажрибаларидаги тошларга ишлов бериш кўникмаларидан келиб чиқиб, тошларга муомала қилгани сингари уриб учиришга ҳаракат қилишган. Уриш давомида мис маъданинг маълум шакл ҳосил қилишини кузатган ибтидоий одамлар жуда секинлик билан такомиллашган хусусиятларини эгаллаб борган. Натижада иссиқликда тоблаш орқали шаклга келтириш, маълум иссиқликда эритиш орқали шакл бериш ёки бошқа бир маъдан билан аралаштириш орқали қуввани ошириш кўникмаларини эгаллаб борган. Бундай ютиқларга эришиш учун эса бир неча минг йиллик тажриба керак бўлган. Агар инсоният тасодифий мис билан илк бор мил. VII-VI минг йилликларда танишган бўлсаларда, улар табий ҳолда ўзлаштириш, эритиш кўникмасини эгаллаш учун минглаб йиллар давомида тажриба тўплашлари талаб этилар эди. Инсоният маълум иссиқлик ҳароратини ҳосил қилиш кўникмасини эгаллагандан сўнг металлга ишлов бериш тажрибасида янги ютуқларга эришилб, уларни эритиб қуйиш тажрибаси эгалланилгандан сўнг кишилик жамияти тараққиёти янги-янги поғоналарга кўтарилиб боради. Бошқа турдаги рангли ва қимматбаҳо металлардан фойдаланиш кўникмаси эгалланиб, улардан маънавий эҳтиёларини қондиришда кенг фойдаланила бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |