Мулоқот олиб бориш услублари ва конфликт
Хизмат соҳасида, оилада, ҳаттоки суд жараёнида мулоқот деярли ҳар куни олиб борилади, лекин уларни таомилга қараб олиб бориш мушкулдир.
Мулоқот олиб боришнинг уч хил услуби мавжуд: юмшоқ, қаттиқ ва қатъиятли (принципиал)лик
Юмшоқ услуб. Табиатан юмшоқ инсон шахсий конфликтга боришни истамайди, бир тўхтамга келиш учун айрим ёнбосишга ҳам кўнади. У меҳрли, юмшоқ ечимга келишни хоҳлайди, бироқ бундай мулоқотдан кейин у хафа бўлиб қолади, ўзини камситгандай ҳис этади.
Қаттик услуб. Қаттиқ иштирокчи ҳар қандай вазиятни қатъий ирода орқали ҳал этади, бунда энг сўнгги тарафни эгаллаган томон, ўз позициясида қатъий туриб, кўп нарсага эришади. У ғолиб бўлишни хоҳлайди, лекин кўп ҳолда унинг ўзи ҳам қатъий вазиятга тушади, ўзини чарчатади, ресурслари қолмайди, бошқа тараф билан муносабати бузилади.
Қатъиятли (принципиаллик) мулоқот услуби – мулоқотнинг учинчи йўлидир, бу юмшоқлик ёки қаттиқлик позициясида турмай иккисининг йиғиндисини олади.
Қатъиятли (принципиаллик) мулоқот услуби Гарвард лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган, унга асосан муаммони ҳал этиш учун сифатий хусусиятларига эътибор қаратиш лозим, яъни, тарафларнинг фойда кўриши ёки зарарини муҳокама қилмасдан ишнинг моҳиятидан келиб чиқиш керак. Бу услуб имкони бор жойда ўзаро фойда олишни тақозо қилади, қизиқишлар тўғри келмай қолганда эса шундай тўхтамга келиш зарурки, бунда икки томон ҳам адолатли нормаларга таяниб, «қизишга» йўл қўймаслик лозим.
Принципиал услуб мулоқоти иш моҳиятига жиддий ёндашувни талаб этади, лекин бунда мулоқот қатнашчиларига юмшоқ муносабатда бўлиш зарур.
Принципиал мулоқот одоб чегарасида қолиб, сизга нима тегишли эканлигини кўрсатади. Бу услуб адолатли бўлишга даъват этади, шу билан бирга бошқалардан сизнинг ҳаққонийлигингизни суистеъмол қилишдан ҳимоя этади.
Принципиал мулоқот услубидан шароитга қараб бир масалани ёки бир неча масалани ҳал этиш учун фойдаланиш мумкин. Бу услуб ҳамма мақсадга эришиш стратегиясидир.
Принципиал услубдан ташқари, позиция услуби ҳам мавжуд, позицияли баҳс-мунозарада урғу тарафларнинг позициясига берилади. Бу услуб асосий мезонларга жавоб бермайди: мақсадга эришилмайди, тарафлар ўртасидаги муносабатларни чигаллаштиради.
Принципиал услуб позицияли ёндашувга муқобил услубдир, у ақлга мувофиқ, эффектив натижага эришиш учун, дўстона мулоқотда бўлиш учун қўлланилади. Бу услуб тўрт асосий пунктдан иборат:
1. Инсонлар мулоқот иштирокчилари ва мулоқот предмети чегараланган.
2. Вариантлар: позицияларга эмас балки манфаатга диққатни жалб этиш зарур.
3. Манфаатлар: манфаатларга диққат қилинг, позицияга эмас.
4. Мезонлар: натижа объектив нормаларга асосланиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |