Шоир бўлмоқчиман
Қаламга юзландим яна қаламга
Қоғоз қоралагим келди бир зумча
Бир ўзим қамалиб якка хонамга
Шеър ёза бошладим ўзим-ўзимча
Севгидан ёзаман севгидан қурғур
Ижодим тепкилар ҳатто кўзимча
Ўқимасалар ҳам юрагим мағрур
Шеър ёза бошлайман яна ўзимча
Табиатни ёзсам-табиат қарғар
Қушларга юзлансам кўзларим чўқир
Шеърларим кўзимга бир маюс боқар
Уларни мендан бошқа яна ким ўқир
Бир қоғоз озгина қаро бўлганда
Ажиб шеър ёздим деб кўкка тўлардим
Маъносиз шеърлардан танлов бўлганда
Шак-шубҳасиз мен ғолиб бўлардим
Менинг шеъриятга сиғмаслгимни
Менинг учун енди бўлганини кеч
Мендан ҳеч хам шоир чиқмаслигини
Тушинтиришади- тушунмайман ҳеч
Ўзим тушинишни истамам балки
Бўлган бўлса ҳамки менга енди кеч
Сил кўнглимга таскин бериб қалбаки
Сен шоир бўлдинг деб қўймайдилар ҳеч
12
Талаба
Мана шу кунни интизор кутиб
Неча-неча синовдан ўтиб
Охир шу ерга келди-ку етиб
Талабага тегманг юрибди базўр
Катта шаҳарда ризқини топиб
Стипендияда бир кафега чопиб
Сессиясини амаллаб ёпиб
Талабага тегманг юрибди базўр
Домланинг гапи унинг учун ҳукм
Шу ҳукмдан учқун чиқади бир кун
Зўр катта одам бўлиши мумкин
Талабага тегманг юрибди базўр
Севги
Бу сўзни менмас кўплар айтгандир
Хатто сас янграйди ернинг қарида
Шоирлар шеърида ёзиб битгандир
Севги бўлган екан ‘’Силур’’ даврида
Бу сўзни менмас кўплар айтгандир
Кимлар оддийгина кимлар-чи бадиий
Балки севги худоси ўлиб кетгандир
Севги қолаверди мангу абадий
Бу сўзни мендан ҳам кейин айтади
Севги яшайверар яшайди ҳали
Кўрасиз Усмон. Фитрат яна қайтади
Озод юртда тўйиб ижод қилгали
13
Жигарим
Юзлари гўзал бевафо бўлса ҳам
Ёнингда кулиб-хиёнат қилса ҳам
Сен учун севгиси адо бўлса ҳам
Йигит бошинг егилмасин жигарим
Тухматлар бир куни бўйнингдан тутса
Йўқчилик ўзининг қарига ютса
Кимлар сени еслаб кимлар унутса
Йигит бошинг егилмасин жигарим
Кўрасан бир куни боғинг гуллайди
Фаришталар кўкдан салом йўллайди
Худо де худонинг ўзи қўллайди
Йигит бошинг егилмасин жигарим
Дардингга куйинма ундан йўқ фойда
Сўз келса гапиргин жойида
Ҳеч қачон қиз боланинг пойида
Йигит бошинг егилмасин жигарим
Бойликни қувлама ортидан кетма
Бева-бечорани норизо етма
Мағрур бўл. Ҳеч қачон пастга паст кетма
Йигит бошинг еглмасин жигарим
Менга маслаҳатлар берилди текин
Ўзим шу сўзлардан англадим секин
Отанг ва Онанг ёнида ҳеч бир
Бу бошинг ўсиб кетмасин лекин
Тилинг бурро бўлиб кетмасин лекин
14
Do'stlaringiz bilan baham: |