Маҳаллий саноат корхоналарида ташкилий менежментни қўллаш услубиёти
ТМИ талабаси Б.К.Бойжигитов
СамИСИ ассистенти С.К.Бойжигитов
Мустақиллик йилларидан сўнг Ўзбекистон бутун дунё саноат саҳнасига ишончли қадамлар билан кириб келди. Маҳаллий ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш, саноатни модернизация ва диверсификация ишларини олиб бориш, янги замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган саноат корхоналарини ташкил қилиш, илғор технологияларни қўллаш орқали рақобатбардош ва экспорт қилиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошлади. Мамлакатимиз саноати жадал суръатларда ривожланиб, иқтисодий қудрати ва салоҳияти тобора юксалиб бораётган замонавий давлат сифатида эътироф этилмоқда. Бунинг сабаби, мустақиллик йилларида юртимизда саноатнинг барча йўналиши юқори технологияларга асосланган тармоқлар равнақ топишида муҳим аҳамият касб этади.
Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “…юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча кийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш...” 1 устувор вазифа сифатида белгиланган. Қолаверса маҳаллий саноат корхоналарини янада ривожлантириш масаласида менежментнинг бошқарув усулларидан кенг кўламда фойдаланиш муҳим омил сифатида қаралади.
Маҳаллий саноат корхоналарида менежментнинг бошқарув услубиётини қўллашдан олдин менежмент сўзига қисқача таъриф бериб ўтамиз.
Менежмент2 - ( инглизча “манагемент” – бошқариш, ташкил этиш ) бу бошқарувчига танловни тўғри амалга оширишни ва ишчан қарорни қабул қилишни ўргатувчи фандир. Унинг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида барча бўғинларда ишлай оладиган юқори малакали бошқарувчиларни тайёрлашдан иборат.
Ҳар қандай ишлаб чиқариш корхоналари ёки фирмалари ўз фаолиятини бошлар экан ўша корхонада бошқарув механизмини ишга тушади. Ҳар бир бошқарувчи ўз фаолиятини гуллаб яшнаши ёки таназзулга учраши унинг чиқарган қарорларига асосан боғлиқ бўлади. Демак менежернинг ҳар бир чиқарган қарори корхона тақдирини ҳал қилар экан. Менежернинг қанчалик аниқ ва асосли қарор чиқариши бу унинг менежмент ҳақидаги билимларига, кўникма ва малакаларига боғлиқдир. Менежментнинг замонавий соҳаларидан бири ташкилий менежментни саноат корхоналарида шакллантириш ҳисобланади.
Ҳар бир корхоналарда ташкилий менежментни қўллаш учун, аввало, у корхонани бошқариш лозим бўлади. Менежерларнинг ҳам дастлабки иши ушбу кохонани бошқариш усуллари орқали ривожлантириш.
Бошқарув усуллари - бу ходимларга ва умуман ишлаб чиқариш жамоаларига таъсир кўрсатиш усуллари бўлиб, бу усуллар қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ходимлар ва жамоаларнинг фаолиятини уйғунлаштиришни назарда тутади.
Бошқаришнинг эса 3 хил тури мавжуд. Шуларнинг биринчиси бу ташкилий-маъмурий усулдир.
Ташкилий таъсир кўрсатиш бошқариладиган объект (корхона)ни лойиҳалаш босқичидан бошланади. Сўнгра регламентлаш, нормалаш ишлари бажарилади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида албатта иқтисод асосий ўринга келади, бу эса бошқаришнинг иккинчи усулига олиб келади.
Масалан, бозор иқтисодиёти шароитида умумжамияг манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадида қуйидаги иқтисодий бошқарув усулларига, яъни:
-корхоналар ва хўжаликларга фаолият юритишларида эркинлик ва мустақиллик бериш;
-хўжаликларни пировард натижаларига биноан моддий рағбатлантириш, солиқ имтиёзларини бериш;
-корхона ва хўжаликлар ўртасидаги ўзаро шартномаларнинг бажарилиш интизомини мустаҳкамлаш ва уларнинг ролини ошириш;
-молия-кредит муносабатларини такомиллаштириш.
Иқтисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқариладиган маҳсулот (хизмат) бирлигига сарфланадиган харажатни камайтиришга имкон берувчи хўжалик механизмларининг янги усулларини, шунингдек, манфаатдорлик муҳитини вужудга келтириш ва улардан самарали фойдаланишдир.
Бошқарув усуллари бу ходимларга ва умуман ишлаб чиқариш жамоаларига таъсир кўрсатиш усуллари бўлиб, бу усуллар қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида мазкур ходимлар ва жамоаларнинг фаолиятини уйғунлаштиришни назарда тутади.
Бошқариш усуллари ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнидаги мавжуд муносабатлардан объектив тарзда келиб чиқади.
Менежмент кенг қамровли фан ҳисобланади. Агар биз ҳар қандай соҳага этибор бердиган бўлсак у соҳани фаолият олиб бориши бошқарувга асосланганини кўришимиз мумкин. Менежментни ўрганишдан асосий мақсад – бу бошқарув санати ҳақида муайян билим ва кўникмаларга эга бўлишдир. Биз олган назарий билимларни амалиётда қўллаш орқали биз бошқарувни тўғри ва ишончли йўлга қўямиз.
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида жаҳон бозорларида ишлаб чиқариш корхоналари ўз мавқейини йўқотмай келишига, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, маҳсулотни жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини таминлаш асосан бошқарув яъни менежментга боғлиқ бўлиб қолди. Ҳар қандай тизимлар ўзига хос бошқариш усуллари ва қонун-қоидалари, тамойиллари асосида бошқарилади. Менежмент эса ушбу жараён яъни бошқарув жараёни ҳақида турли хил назарий билимлар билан таминлашдан иборат.
Хулоса қилиб айтганда, ташкилий менежментни ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси ёки фирмасида жорий этилиши бошқарув сифатига амарали тасир кўрсатади. Бошқарув қанчалик самарали бўлса ўша бошқарилаётган обект гуллаб яшнайди, мувофаққият қозонади ва юксалади. Бунга ҳеч қачон ташкилий менежмент услубиётини ушбу соҳага сингдирмасдан эришиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |