Тўловга қобилиятсизлик белгилари



Download 40,9 Kb.
bet1/7
Sana25.03.2022
Hajmi40,9 Kb.
#509915
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-мавзу Маъруза матни


3-МАВЗУ. ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК БЕЛГИЛАРИ (БАНКРОТЛИК АЛОМАТЛАРИ)


3.1. “Тўловга қобилиятсизлик белгилари” тушунчаси

Тўловга қобилиятсизлик белгиларининг аниқ тавсифи тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) ҳуқуқиниинг ҳар қандай тизими учун “фундаментал” ҳисобланади. Шундай бўлсада, олимлар, қонун чиқарувчи ва суд органлари вакиллари ҳозиргача бу концепциянинг мослашувчан ва етарлича изоҳини бериш борасида курашиб келадилар. Тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) ҳуқуқининг моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларидан иборатлиги, унда турли ҳуқуқ соҳаларининг кесишуви, таомилларнинг иқтисодий механизмлар билан чамбарчас боғлиқлиги тўловга қобилиятсизлик белгилари ҳақида илмий хулосалар чиқаришда мураккабликларни юзага келтиради.


Тўловга қобилиятсизлик – қарздорнинг кредиторлар талабларини қаноатлантира олмаслигини англатса, тўловга қобилиятсизлик белгилари кредиторларнинг қайси талаблари, унинг миқдори ва қанча муддат бажарилмаганлигида ифодаланади. Ушбу белгилар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб ҳисоблашга асос бўлади. Тўловга қобилиятсизликни ҳал қилиш асосан банкротлик иши доирасида ҳал қилингани боис, уни банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ва тегишли асослар мавжуд бўлганда қарздорни банкрот деб топиш учун зарурий бўлган ва судга тақдим қилинадиган юридик фактлар йиғиндиси дейиш мумкин.
Маълум бир даврларда, хусусан, ўтган асрнинг 90-йиллари ва асримиз бошида тўловга қобилиятсизлик белгилари МДҲ давлатлари қонун ҳужжатлари ва юридик адабиётларида “банкротлик аломатлари” деб кўрсатилди (Масалан, В.Н.Ткачев ёзадики, банкротлик аломатлари шахсни банкрот деб топиш ёки ўзини банкрот деб эълон қилишга имкон берувчи формал ва моддий фактлар йиғиндисидир1. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди, албатта. Бозор иқтисодиётига янги кириб келган, мулкий муносабатлар тўлиқ шаклланмаган давлатлар истиқболсиз ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни қисқа муддатларда банкрот қилишдан, уларни иқтисодий жараёнлардан зудлик билан чиқариб юборишдан манфатдор эди. Шунинг учун, қарздорни банкрот қилиш, кредиторлар билан тугатиш жараёнида ҳисоб-китоб қилишга қаратилган ҳуқуқий тизим яратилган эди. Қарздорни реабилитация қилиш ҳақидаги қарашлар мавжуд бўлса-да, мавжуд иқтисодий ҳолат буни амалга оширишга имкон бермасди.
Тўловга қобилиятсизлик икки маънода ишлатилади: қарздорнинг кредиторлар талабларини бажаришга имконсизлигини англатувчи умумий маънодаги тўловга қобилиятсизлик ва банкротлик ишини қўзғатишнинг шарти бўлган тор маънодаги тўловга қобилиятсизлик. Ҳуқуқий адабиётларда ва қонун ҳужжатларида иккинчи маънода кўпроқ қўлланилади.
Банкротлик ишини қўзғатишнинг шарти бўлган тўловга қобилиятсизликнинг қуйидаги зарурий белгилари мавжуд:

  • мажбуриятнинг (қарзнинг) белгиланган миқдордан ортиб кетиши;

  • мажбуриятнинг (қарзнинг) белгиланган муддатларда бажарилмаслиги.

Амалдаги Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунида (кейинги ўринларда Банкротлик тўғрисидаги қонун) билан тўловга қобилиятсизликнинг зарурий белгилари кўрсатилган бўлиб, унинг 4,5-моддаларига мувофиқ, банкротлик тўғрисидаги иш қуйидаги ҳолатларда қўзғатилади:
агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса – олти ой ичида бажарилмаган бўлса;
қарздорга нисбатан кредиторлар талаблари базавий ҳисоблаш миқдорининг камида уч юз бараварини ташкил этса, қарздор шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхонага нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг бараварини ташкил этса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг камида йигирма бараварини ташкил этса.
Қарздорлик миқдорларининг қонун нормалари билан белгиланмаслиги қарзларни ундириш жараёни узоқ муддатга чўзилишига олиб келади.
Бажариш муддатларнинг кечикиши тўловга қобилиятсизликнинг динамик кўрсаткичи ҳисобланади. Е.А.Махнева тўғри таъкидлаганидек, “давлат иқтисодиёти қанчалик яхши ривожланган бўлса, тўловга қобилиятсизлик учун белгиланган муддат шунчалик қисқа бўлади. Аксинча, давлат иқтисодиётининг ривожланиш даражаси паст бўлса, иқтисодий инқироз чуқурроқ бўлади, қарздорни банкротлигини белгиловчи муддат шунча узоқ давом этади”2.
Агар корхона қисман тўловга қобилиятсиз бўлса, (бажарилмаган мажбуриятнинг (қарзнинг) миқдори (300 баравар) ва ўтказиб юборилган муддат (3 ой) белгиланган тартибда тўлмаган) банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш имконияти истисно қилинади. Бунда қарздор ва унинг кредиторлари ўртасидаги низо оддий фуқаролик-ҳуқуқий воситалар билан, масалан, пул мажбуриятларини бажариш муддатини кечиктирганлик учун қарздорни жавобгарликка тортиш билан ҳал қилиниши мумкин3.
Мутлақ тўловга қобилиятсизлик пайтида банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилади. Агар ишни кўриш давомида қарздор тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолишнинг имкони бўлса, у реабилитация қилинади. Агар бундай имконият бўлмаса, қарздор ночор сифатида баҳоланиб, банкрот деб топилади. Ушбу ҳолатда “тўловга қобилиятсизлик” ва “банкротлик” тушунчалари бутун ва қисм сифатида намоён бўлади. Банкротлик тўловга қобилиятсизлик динамикасининг бир қисмини ўзида намоён қилади.
Тўловга қобилиятсизлик белгиларини нисбатан кенгроқ ҳуқуқий тартибга солишда инглиз ҳуқуқи дастлабки қадамни ташлаган. Инглиз ҳуқуқи ҳамиша кредитор томонидан тўловга қобилиятсизлик иши (банкротлик иши шундай номланади) қўзғатилиши мумкин бўлган умумий ва махсус ҳолатлар аралашмасини ўз ичига олган. Хусусан, 1844 йилги Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги актга мувофиқ, гарчи унинг IV бобида тўловга қобилиятсизлик сифатида корхонанинг талабларни қаноатлантира олмаслиги баён қилинган бўлса ҳам, кредитор истисно ҳолатларда қарздорни тугатиш ҳақида мурожаат қилиши мумкин бўлган4. Ҳозирда амалда бўлган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатида5 “тўловга қобилиятсизлик”ка эмас, “корхонанинг қарзларни тўлашга лаёқатсизлиги” тушунчасига таъриф берилган. Гарчи номланишида тафовут бўлсада, қарзларни тўлашга лаёқатсизлик (inability to pay [the company’s] debts) ҳам тўловга қобилиятсизликнинг белгиларини ўзида ифодалайди ва тўловга қобилиятсизлик ишини қўзғатишнинг шарти сифатида баҳоланади. Яъни, корхона қуйидаги ҳолатларда қарзларни тўлашга лаёқатсиз ҳисобланади:

  1. (а) агар кредиторнинг 750 фунт стерлингдан ортиқ қарзни тўлаш ҳақидаги ёзма талабномаси корхонанинг (қарздорнинг) рўйхатдан ўтган биносида қолдирилган ва шундан сўнг корхона уч ҳафта давомида қарзни узмаган ёки талабларни қаноатлантириш учун таъминот тақдим қилмаган ёҳуд қарзларни бирлаштирмаган (Ушбу ҳолатда қарзларни (талабларни) бирлаштириш (compounding a debt ёки composition with creditors) ҳақида битим тузилади, бир кредиторга қўшимча ваколатлар тақдим этилиб, бошқа кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш мажбурияти зиммасига юклатилади) бўлса; (b) агар Анлия ёки Уэлсда кредиторлар фойдасига қабул қилинган суднинг қарори, ажрими ёки буйруғи ижро ёки бошқа жараёнда тўлиқ ёки қисман бажарилмасдан қайтган бўлса; (c) агар Шотландияда қарордан кўчирма (extract decree), реквизитли облигациядан кўчирма (extract registered bond), реквизитли протест кўчирма (extract registered ptotest) асосида индукция зарядининг (induciae of a charge) тўлов муддати ўтган бўлса; (d) агар Шимолий Ирландияда корхонага нисбатан суд қарори ижро қилинмаганлик ҳақида маълумотнома тақдим қилинган бўлса; (e) агар корхонанинг муддати келган қарзларини қоплашга қодир эмаслиги судга исботланган бўлса;

  2. шунингдек, корхона қарзларни тўлашга лаёқатсиз ҳисобланади, қачонки активларнинг миқдори мажбуриятлар миқдоридан, шартли ва истиқболли мажбуриятларни (contingent and prospective liabilities) ҳисобга олганда, камроқ бўлса;

  3. (1) (а) қисмда келтирилган қарздорлик суммаси, XV боб 416 моддада кўрсатилган тартибда оширилиши ёки камайтирилиши мумкин.

Демак, ҳужжат билан икки хил тўловга қобилиятсизлик фарқланмоқда: “cash-flow” (инглизчадан таржимаси “пул тушуми”) ва “balance-sheet” (инглизчадан таржимаси “бухгалтерия баланси”). Эски ҳужжатларда cash-flow ва balance-sheet концепциялари бирлаштирилга ҳолда баён қилинган. 1986 йилги акт билан улар биринчи марта ажратилди.

Download 40,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish