ҲАЁТИ ВА ИЖОДИНИНГ МУҲИМ САНАЛАРИ 1941 йил 5 август. Тошкент вилояти Зангиота тумани Дўмбиработ мавзеида туғилди.
1958 йил. Ўрта мактабни битирди.1964 йил. Тошкент Давлат университетининг филология факультети журналистика бўлимини битирди. Аввал университетнинг сиртқи бўлимида, сўнг кундузги бўлимда ўқиди ва турли газета таҳририятларида ишлади. Меҳнат фаолияти1959–1960 й. – “Темирйўлчи” газетасида курьер
1960–1960 й. – “Қизил Ўзбекистон” газетасида курьер
1960–1962 й. – “Транспортньй рабочий” газетасида таржимон
1963–1963 й. – “Қизил Ўзбекистон” газетасида адабий ходим
1963–1966 й. – “Тошкент ҳақиқати” газетасида адабий ходим
1966–1982 й. – “Тошкент оқшоми” газетасида бўлим мудири
1982–1985 й. – Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти бош муҳаррирининг ўринбосари
1985–1995 й. – “Шарқ Юлдузи” журналининг бош муҳаррири
1995–2000 й. – Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси
2000–2005й. – Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси
2005 йилдан – “Театр” журнали бош муҳаррири
Тушда кечган умрлар. Роман. “Шарқ” нашриёт-матбаа концерни. Яна бир неча марта нашр қилинди.
Тушда кечган умрлар. Роман. “Икарус” журнали АҚШ. Нью-Йорк. Инглиз тилида. Таржимон Юлай Шомил ўғли. Муҳаррир Севастиари.
Сайланма. Икки жилдлик. Нурли дунё. Биринчи жилд. Дунёнинг ишлари. Қисса, Нур борки, соя бор. Роман, Тушда кечган умрлар. Роман. Ҳикоялар. Ҳажвий ҳикоялар. Тошкент. “Нур” ИИЧБ – “Шарқ” Нашриёт-матбаа концерни. 688 б.
Тушда кечган умрлар. Роман. Тошкент. “Шарқ” Нашриёт-матбаа концерни. 336 б.
Тушда кечган умрлар. Роман. Ҳикоялар. Қатағо. Фожиа. Тўйлар муборак. Комедия. Ҳажвий ҳикоялар. Ўйлар. Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 410 б.
Одамзот ҳаётида шундай паллалар бўладики, баъзида уларни ҳеч қачон унутгинг келмайди, баъзида эса тушингда кечиргандек унутишни хоҳлайсан. Аммо бундай вақтлар ҳаётингда қандай из қолдирганидан қатъи назар, бари бир қалбингнинг бир бўлаги ҳамиша ўша хотиралар билан банд бўлиб қолаверади...Ноёб истеъдод соҳиби Ўткир Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» асарини ўқиган китобхон қалбидан ҳам шундай ўйлар кечади. Романда келтирилган воқеалар қамрови жуда кенг: 30-йилларнинг машъум «қатағон» қилиш манзаралари, 80-йиллардаги кўпчиликнинг ёстиғини қуритган Афғонистон уруши лавҳалари, шу йилларда содир бўлган «ўзбек иши»... Инсонлар ҳаётида содир бўладиган бу учта йирик, жуда катта ҳажмли воқеаларни бир-бири билан боғлашда ёзувчи маҳоратига тан бермасликнинг иложи йўқ. Воқеалар ёки қаҳрамонлар ҳақида гапириб ўтмоқчи эмасмиз. Яхшиси, ўзингизни мутолаага чорлаймиз.