2.Заминловчи қурилмани ҳисоблаш
Заминловчи қурилма заминлагич ва заминловчи симлар мажмуасидан иборат. Заминлагич деб ер билан тегиб турувчи сим(электрод) ёки ўзаро боғланган металл симлар мажмуасига айтилади.
Сунъий заминлагич деб атайлаб заминлаш мақсадида махсус бажарилган заминлагичга айтилади. Табиий заминлагич деб коммуникация, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларининг ер билан тегиб турувчи электр ўтказувчи қисмларига айтилади. Бундай контурларнинг муҳим характеристикаларидан бири заминловчи қурилманинг қаршилиги, бўлиб, унинг қиймати 0,5 Ом дан ошмаслиги керак, ,Ом
Бунда – заминловчи қурилманинг қаршилиги, Ом.
Нимстанциянинг шартли ўрни (плани) ва унинг заминловчи контури 3.4-расмда кўрсатилган.
3.4-расм. Транзит нимстанциянинг шартли ўрни (плани)
ва унинг заминловчи контури
Заминловчи қурилманинг қаршилиги қуйидаги формула бўйича аниқланади:
;
бунда R11 –горизонталь сеткалар қаршилиги, Ом;
R22 –вертикаль электродлар қаршилиги, Ом;
R12 –горизонталь сетка ва вертикаль электродлар орасидаги ўзаро қаршилиги, Ом.
Қаршиликлар R11, R22 ,R12 қуйидаги ифодалар билан аниқланади:
бунда ρ –грунтнинг солиштирма қаршилиги, Ом·м (турпоқ ер учун 100 Ом·м деб қабул қиламиз);
L– горизонталь сеткаларни ҳосил қилувчи симнинг тўлиқ узунлиги, м;
S – ҳимоя сеткаси билан қопланган сирт юзаси, м2;
l –вертикаль заминлагичлар узунлиги, м (l=2,5м);
d –вертикаль электрод диаметри , м (d = 0,014 м);
b –горизонталь заминлагичлар полосаси эни, м (b=0,02м);
h –горизонталь заминлагичлар кўмилувчи ариқ чуқурлиги, м (h=0,5 м);
n – вертикаль заминлагичларлар сони, шт.
3.4-расмда кўрсатилган ўлчамлар асосида нимстанциянинг эгаллаган майдонини аниқлаймиз:
3.4-расмда кўрсатилган ўлчамлар асосида нимстанциянинг периметрини аниқлаймиз:
Вертикаль заминлагичларлар орасидаги масофалар улар узунлигидан кам бўлмаслиги кераклигини ҳисобга олган ҳолда вертикаль заминлагичларлар сонини аниқлаймиз:
,
бунда – вертикаль заминлагичларлар сони, дона;
– ҳимояланувчи зона периметри;
Горизонталь заминлагичлар узунлиги тўртта тўғри бурчакли фигураларда жойлашган полосалар йиғиндиси сифатида аниқланади. Биз фақат нимстанциянинг эни бўйича жойлашган полослар сонини ҳисблаймиз:
Нимстанциянинг узунлиги бўйича жойлашган полослар сонини ҳисблаймиз:
Нимстанциянинг эни бўйича жойлашган полослар узунлигини ҳисблаймиз:
Нимстанциянинг узунлиги бўйича жойлашган полослар узунлигини ҳисблаймиз:
Горизонталь сетканинг ташкил этувчиси бўдган симларнинг тўлиқ узунлигини аниқлаймиз:
Қаршиликлар R11, R22 ,R12 ни аниқлаймиз:
Заминловчи қурилманинг қаршилигини аниқлаймиз:
Шартни текшириб кўрамиз: 0,38 Ом < 0,5 Ом.
Заминловчи контурнинг қаршилиги 0,5 Ом дан кўп эмас, демак, ҳисобланган заминлагич электр жиҳоз учун қўлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |