Қтисодий қисм Ёпиқ электр тармоқдаги энергия исрофини ҳисоблаш


Меҳнатни муҳофазалаш қисми



Download 195,02 Kb.
bet2/4
Sana25.02.2022
Hajmi195,02 Kb.
#257970
1   2   3   4
Bog'liq
БЖД Каримов

Меҳнатни муҳофазалаш қисми
Мавзу: Электр қурилмаларни ерга улаш ва ноллаштириш
Электр токи инсон ток ўтказувчи сирт билан бевосита тегиб кетган ҳолда унинг ҳаёти учун сезиларли ҳавф келтириб чиқаради.Ушбу ишда кўриб чиқилган электр жиҳозлар жойлашган хоналар ҳам юқори ҳавфли объектлар қаторига киради.
Электр ҳавфсизлик – инсонларни электр токининг,электр ёйининг, электромагнит майдон ва статик электрлашишнинг зиён келтирувчи ва ҳавфли таъсирларидан ҳимоясини таъминловчи ташкилий,техник чоралар ва воситалар тизими.
Электр токининг инсон танасидан ўтиши унинг асаб тизимларига , қон-сўриш тизимларига, қонига, юрагига, миясига ва бошқа органларига жиддий таъсир кўрсатади.
Электр токининг инсон танасидан ўтиши чоғида кўрсатадиган таъсирлари турлари:
- токнинг термик таъсирлари токнинг ўтиш йўлидаги тананинг куйишида, қон томирларнинг, юрак, мия ва бошқа органларнинг критик температурага қадар қизишида номоён бўлади;
- токнинг электролитик таъсирлари қон парчаланишига олиб келиб, бу ўз навбатида қон таркиби ва функциясини бузади;
- токнинг механик таъсирлари қон томирларида ва мушакларда қон босимини ортишига олиб келади;
- токнинг биологик таъсирлари тирик тўқималарнинг емирилишига ва организмнинг бунга қаршилик кўрсатишига –уйғонишига, ўз навбатида мушакларнинг беихтиёр қисқаришига олиб келади.
Токнинг энг ёмон таъсири инсонни ўлимга олиб келиши мумкин.
Ишлаб чиқариш шароитларида электр токи таъсиридан ҳимояловчи асосий хужжат ГОСТ 12.1.009-76 ҳисобланади.
Электрлашган темир йўл корхоналарида ходимларни электр токи уришидан ҳимоя қилиш учун қуйидаги чоралар қўлланилади: ток ўтказувчи қисмларга бехосдан тегиб кетишдан ҳимоялаш; ҳимоявий заминлаш; ноллаш; асосий ва қўшимча ҳимоя воситалари.
1000 В кучланишгача бўлган электр тармоқларида бетараф нуқтанинг ҳолати электр тармоқларида хизмат қилувчи ходимларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш билан, юқори кучланишли электр тармоқларида эса, узлуксиз электр билан таъминлаш, электр қурилмаларининг ишончли ва тежамкорлиги билан асосланади.
Бу масалани ҳар ҳил кучланишли электр тармоқлари учун кўриб чиқамиз.
1000 В кучланишгача бўлган электр тармоқлари. “Электр уску-наларининиг тузилиши қоидалари” (ЭУТҚ)га кўра, 1000 В кучланишгача бўлган электр тармоқларида бетараф нуқтаси тўғридан тўғри ерга уланган ёки уланмаган (ердан изоляция қилинган) бўлади.
Шунинг учун бу тармоқлар бетараф нуқтаси бевосита ерга уланган (тўрт ўтказгичли) ёки ердан ажратилган (уч ўтказгичли) қилиб бажарилган бўлади. Тўрт ўтказгичли электр тармоқларида кучланиш 380/220 ёки 220/127 В (3.1- расм) қилиб белгиланади, бунда сурат линия кучланишига (электр моторларни улаш учун), маҳраж эса фаза кучланишига (ёритгич юкламалари учун) тааллуқлидир.

Электр хавфсизлиги учун моторнинг корпуси ва бошқа металл қисмлар ерга уланади. Ҳар бир фазани ерга уланиши қисқа туташувга олиб келади, шу фазадаги сақлагич куяди ва тармоқни шикастланишдан сақлайди.


Нул ўтказгичсиз, уч фазали 220 В кучланишли электр тармоқлари ҳам бор. Бу тармоқларда бетараф нуқта ердан изоляция қилинган бўлиб, фаза ўтказгичини ерга тегиши қисқа туташувга олиб келмайди ва истеъмолчиларни электр энергия билан таъминланиши узилмайди.
Бундай тармоқларда бирор фаза ер билан уланиб қолса, унда бошқа фазалардаги кучланш ерга нисбатан марта ошади (3.2-расм). Бу эса ишлаётган одамлар учун ҳавф келтиради. Шунинг учун бетараф нуқтаси ердан ажратилган электр тармоқларда изоляциянинг ҳолатини доимо кузатиб туриш ва шикастланган фазани тезда тузатиш ёки автоматик равишда узиш керак.
Юқори кучланшли электр тармоқлари. Юқори кучланишли электр тармоқларида (1000 В дан юқори) бетараф нуқта ерга уланган, ердан изоляция қилинган, ёки компенцияланган бўлади.
Бетараф нуқтаси бевосита ерга уланган электр тармоқлари ерга туташув токи (фаза ўтказгичи ерга тегиб қолган жойдаги ток) жуда катта бўлган (Iк.т.>500 А) тармоқларга тегишли (3.2-расм).

Ҳақиқатдан ҳам, нормал ҳолатда тармоқда юкланиш токларидан ташқари уч фазали ўтказгичлар орасида сиғим токлари Iс ҳам оқади. Уч фазали система симметрияли бўлганда, Iс=0 ва бетараф нуқта орқали ток оқмайди.


Агарда биронта фаза ерга уланиб қолса (қўпинча учрайдиган ҳолат), масалан фаза С, ток ерга уланган жойдан бетараф нуқтага оқади (штрихланган линия). Iқ.т. жуда катта, чунки ернинг ток оқишига бўлган қаршилиги кичик. Шунинг учун фаза ўтказгичини ерга, уланиб қолиши (тегиб қолиши) бетараф нуқтаси бевосита ерга уланган тармоқларида қисқа туташувга олиб келади ва электр тармоғи сақлагич орқали узилади. Бунда бир тарафдан таъминланаётган автоматик қайта улаш (АҚУ.) ускунаси ишлагунча ёки шикастланган жой тузатилгунча электр энергия билан таъминланмайди. Сиғимнинг қаршилиги жуда катта бўлгани сабабли шикастланган сиғимга оқаётган ток Iс қисқа туташув токи Iқ.т га нисбатан жуда кичик ва истеъмолчиларга сезиларли даражада таъсир кўрсатмайди.
Бетараф нуқтаси ердан изоляция қилинган электр тармоқлари ерга уланиш токи кичик бўлган электр тармоқларга тегишли.
Шундай қилиб, бетараф нуқтаси ердан изоляция қилинган системада бирор фазани ер билан туташуви истеъмолчини ўчирилишига олиб келмайди. Лекин изоляция марта каттароқ кучланишни кўтаришга мўлжалланган бўлиши керак.

Download 195,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish