4 Профилактик кенгайтирилган ковакни пломбалаш варианти.
Бу усул ковак катта, эмал ва дентин куп жарохатланганда қўлланилади.
Ковак иммун зонагача чархланиб ,Блек принципида шакллантирилади. Пломбалашда композит ва СИЦ қўлланилади.
Катталарда фиссурани инвазив гермитизациялаб ковакни профилактик пломбалаш самаралидир.бунақа ёндашувни А.И.Николаев “профилактик санация”деб номлайди.
Профилактик пломбалашни афзалликлари:
1.Даволаш консерватив булиб, соғлом тиш тўқимаси кам кесилади.
2.Ковакни шакллантиришда клиник вазиятдан келиб чиқиб енгилусулдан радикал усулга осон ўтилади.
3.Врач даволаш тактикасини осон танлайди.
4.Пломбани ўзоқ туриши ва кариес рецидиви булмаслигига гарантия беради.
Профилактик пломбалашни камчиликлари:
1.Ковакни стандарт чархлашдан четлашади, юқори малака ва куп вақт талаб этилади.
2.Знамонавий композит ашёлардан фойдаланилгада, куп вақт, сулакдан химояланиш талаб этилади, айниқса болаларда.
Кариес ковагини чархлаш усуллари ва принциплари.
Тиш ковагини чархлашдан мақсад патологик тўқимани олиш, ковакка шакл бериш ва пломбани мустахкам туриши учун шароит яратиш, эстетик ва тиббий самара беришдан иборат .Тишни чархлаш усулари:
Механик бор ва қўл жихозлари билан.
Химико механик .кариес жараёни кечаётган тўқимани парчалаш ва кейин қўл асбоби билан олишга асосланган“КАРИЕСОЛВ”гели (0,95% гипо хлорит натрий ва аминокислота аралашмаси). Гел ковакга қўйил иб, кейин қўл асбоби билан ковак тозаланиб,пломбаланади.
Кинетик ,ёки ҳаво аброзив усул .махсус наконечник ёрдамида қўмсепишга асосланган.
Ультратовуш усули.
Лазер усули.
Тишни чархлашда бир неча принципларга амал қилиш тавсия этилади:
Тиббий асосланган ва мақсадга мувофиқлик принципи. тишни шаблон чархлашдан воз кечиб кариесрезистентлик, пациентни умумий соғлигини ҳисобга олиган ҳолда чархлаш.
Қутисимон шакл бермай,имкон борича кам чархлаш
Барча манипулация оғриқсиз ўтқазилиши.
Асептика ва антисептика қоидаларига тўлиқ риоя этиш.
Иш шароити қўлайлиги ва визуал назорат қилишлиги.
Қушни тиш,пародонт ва ОБШҚ бутунлигига зиён етқизмаслик.
Муолажани технологик ва рационлиги.
Ретенция ва резистентлик принципи. Резистентлик деганда тиш тўқимасини механик босим ва кариесоген таьсирга бордошлиги тушинилади. Ретенция деб ковакда пломбани ишончли фиксациясини таьминаланишга айтилади. Макромеханик ретенция ковакни ретенционет шакли ҳисобига, микромеханик ретенция 37%ли фосфор кислота, ҳавоаброзив ҳисобига яратилади.
Биомеханик мослик принципи.
Эстетик тиклаш учун шароит яратиш.
Эргономика принципи.
Do'stlaringiz bilan baham: |