3.reja
Жаҳон Банки томонидан дунё давлатларининг 2020 йил учун инсон капитали индекси эълон қилинди. Дунё аҳолисининг 98 фоизи истиқомат қилувчи 174 та мамлакат иштирок этган мазкур рейтингга илк маротаба Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасига оид маълумотлар ҳам киритилган.
Индекс қиймати 0 дан 1 гача интервалда бўлиб, қиймат 1 га яқинлашиши бугунги болаларнинг келажакда қай даражада етук инсон бўлиб шаклланишини кўрсатади.
Ушбу тадқиқотларда илк маротаба иштирок этган Ўзбекистон 62 фоиз натижа кўрсатган. Яъни пандемиягача бўлган даврда Ўзбекистонда туғилган бола ўзининг маҳсулдорлик салоҳиятини ўртача 62 фоиз қўллай олади.
МДҲ мамлакатлари ичида энг яхши натижа Беларус Республикаси (70%), Россия (68%) ва Қозоғистон(63%) қайд этилган.
Марказий Осиё мамлакатлари миқёсида эса Қозоғистон ва Ўзбекистондан ташқари, Қирғизистон (60%), Тожикистон (50%) натижа кўрсатган.
Жаҳон банки Инсон капитали индекси доирасида боланинг ривожланиш траекторияси (туғилганидан вояга етгунича) қатор муҳим кўрсаткичлар бўйича баҳоланади:
тирик қолиш эҳтимоли (туғилганидан 5 ёшгача);
бошланғич ва ўрта мактабда кутилаётган таълим сифатига қаратилган ўқиш давомийлиги;
ривожланиши орқада қолаётган болалар фоизи;
катта ёшдаги авлоднинг яшовчанлиги.
Инсон Капитали Индекси - 2020 да қайд етилган натижа Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида сиёсат ва инвестиция масалалари бўйича қарорларни қабул қилишда ахборот манбайи бўлиб хизмат қилади.
Жаҳон банки ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда янги туғилган 100 нафар боланинг 98 нафари 5 ёшгача яшаб қолади. Бола 18 ёшга тўлганида 12 йиллик мактабни тамомлашини кутиши мумкин. Натижаларга кўра, ўқувчиларнинг ўртача билим кўрсаткичи шкала бўйича 474 баллни ташкил этди. Ўқувчилар томонидан олинган билимлар миқдорини ҳисобга олган ҳолда болаларда ўртача мактаб йиллари 9,1 йилни ташкил этади.
Яшаб қолиш кўрсаткичи бўйича 15 ёшдаги болаларнинг 87 фоизи 65 ёшгача умр кўришади. Соғлом ўсиш кўрсаткичлари бўйича мамлакатдаги 100 нафар боланинг 89 нафари соғлом ўсишда муаммоларга дуч келмайди. 11 нафари эса ривожланишда сусткашликка учраши, когнитив ва жисмоний нуқсонларга дуч келиши мумкин.
Жаҳон банки тадқиқотларида мослаштирилган тест натижаларига кўра, ўқувчиларнинг билим кўрсаткичи 625 балл энг юқори, 300 балл эса энг паст кўрсаткич деб оладиган бўлсак, Ўзбекистон қайд этган натижани тадқиқотлардаги биринчи иштирок учун яхши натижа сифатида баҳолашимиз мумкин.
Хулоса. Юкоридаги изланишларимиз ва таҳлилларимиз натижасида инсон капитали сифатини баҳолаш кўрсаткичлари таҳлилини мустаҳкамлаш учун қуйидаги хулосаларга келинди ва таклифлар ишлаб чикилди:
1. Барқарор ривожланишнинг асосий манбаи инсон капитали ҳисобланади. Кишиларнинг билим даражаси паст, саломатлиги ёмон бўлса, ҳеч бир жамият ривожлана олмайди. Билим кучли ва соғлом фукаролар ўз мамлакатлари гуллаб-яшнашига ёрдам бериб, самарали меҳнат киладилар. Бунда тўпланган инсон капиталидаги фарқлар мамлакатлар ва вақт жиҳатидан даромад даражасидаги фарқларнинг кўп қисмини изоҳлайди
2. Инсон капиталини баҳолаш ҳар бир инвестиция самарадорлигини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Муайян даврда инсон капиталининг асосий даражасини таянч нуқтаси сифатида кайд этиш муҳимдир. Бу ҳолат инвестициялар энг зарур бўлган жойни аниклайди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги жорий натижаларнинг яхшиланиши меҳнаткашлар янги авлодининг меҳнатунумдорлиги кандай шакллантирилаётганини баҳолаш учун мўлжалланган ИРИ индсексини аниқлашда иштирок этмоқда.
3. Таълимни таҳлил қилиш глобал ИРИнинг бир хил таркибий кисмларига асосланади, уларда фақат асосий таълим ҳисобга олинади. бунда таълим сифатига мослаштирилган олий таълим муассасаларидаги ўқиш йиллари кўрсаткичи киритилган. Саломатлик ҳолати таҳлилида, соғликни сақлаш ҳолатининг билвосита кўрсаткич сифатида бўй ўсишида ортда қолган болалар ва каттаёшдаги кишиларнинг омон колиш фоизидан фойдаланувчи глобал ИРИ компоненти катта ёшдаги аҳоли саломатлиги учун учга хавф омили: семириш, чекиш ва спиртли ичимликларни суистеъмол қилишни ўз ичига олган ҳолда кенгайтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |