«Строй Пром Сурхон» масъулияти чекланган жамияти Сурхондарё вилоят Термиз туман худудидаги хокимининг қарорига мувофиқ қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича 0,22 гектар ер майдонини олган. Манзил ва лойиханинг имкониятлари:
Вилоятимизда қурилиш материаллари (шлака блок пахта тозолаш цехи автомобилларга техник хизмат курсатиш тягалар, шпаклёвка, травертин ва водаэмулсия) ишлаб чиқариш учун асосий хом-ашё захираси етарли;
Манзил ката йул яқинида жойлашган;
Жорий қилинадиган технология учун иш кучи талаби камлиги;
Янги технология орқали кам харажатли, сифатли ва арзон махсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги
«Строй Пром Сурхон» масъулияти чекланган жамияти ўз Низомига асосан қурилиш материаллари (шлака блок пахта тозолаш цехи автомобилларга техник хизмат курсатиш тягалар, шпаклёвка, травертин ва водаэмулсия) ишлаб чиқаришни ташкил этишни режалаштирмоқда. Корхона ушбу йул орқали вилоятимизда қурилиш махсулотларини ишлаб чиқариш сохасида йирик корхоналардан бирига айланишини режалаштирган.
«Строй Пром Сурхон» масъулияти чекланган жамияти буюртмачиларнинг буюрматларини янада сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида янги технологияларни ўзлаштиришни бу билан қўшимча иш ўринларини барпо қилишни режалаштирган.
3. Лойиха стратегияси
3.1. Иқтисодий ва ишлаб чиқариш сиёсатида лойиханинг таъсири
Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислохотлар бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, тадбиркорликка кенг йул очишга қаратилган.
Сурхондарё вилояти мустақил Ўзбекистон Республикамизнинг миллий иқтисодиётида алохида ўрин тутиб, ўзининг устивор мавқеига эга. Ушбу худуд ўзнинг кам ривожланган саноати, қишлоқ ҳўжалиги хамда табиий бойликларга тула макондир. Бугунги кунда Республиканинг ишлаб чиқарилаётган ялпи махсулотида Сурхондарё вилоятининг улуши 8% га яқин миқдорни ташкил этмоқда. Республика иқтисодиётнинг бугунги ривожланиш босқичида бўлаётган туб ўзгаришлардан бири ялпи миллий махсулот яратишда тадбиркорлар улушини оширишдир.
Сурхондарё вилояти иқтисодиётининг бугунги ривожланиш босқичида бўлаётган ўзгаришлар, иқтисодиётнинг моддий базасини яратиш буйича хукумат олиб бораётган сиёсат, тадбиркорлик сохасини ривожлантириш ва унинг асосида ахолининг турмуш тарзини яхшилаш максадида тадбиркорлик сохасига имтиёзлар, рағбатлантиришлар яратилмокда.
Сурхондарё вилояти:
Майдони – 20,8 минг кв. км;
Ахолиси – 2 600 минг киши;
Ушбу лойихани йўлга қўйиш орқали Сурхондарё вилояти иқтисодиётини ривожланишига ўз хиссасини қўшиш ва шу йул билан корхона фаолиятини хам тараққий эттиришни режалаштирмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |