TIMSS МАТЕМАТИКА МАЗМУНИ (ТЎРТИНЧИ СИНФ)
Сонлар
Сонларга оид фан мазмуни учта бўлимдаги тушунча ва кўникмалардан иборат.
Сонлар: Бутун сонлар
1. Бутун соннинг ўнли ёзувида рақамлар ўрнини билиш, жумладан таниб олиш ва кўрсатиш; ва бутун сонларни сўзлар, расмлар ёки белгилар ёрдамида ифодалаш.
2. Бутун сонларни таққослаш, тартиблаш ва баҳолаш.
3. Бутун сонлар билан амалларни бажариш (+, -, х - = -).
4. Контекстларда берилган амалий масалаларни, жумладан ўлчашларга, пул муносабатларга, содда пропорцияларга оид масалаларни ечиш.
5. Тоқ ва жуфт сонларни аниқлаш; соннинг бўлувчиларини ва карралиларини аниқлаш.
Сонлар: Оддий ва ўнли касрлар
1. Касрни бутуннинг қисми, улуши ёки сонли ўқдаги нуқта сифатида таниб олиш, касрни сўзлар, сонлар ёки моделлар ёрдамида ифодалаш.
2. Ўзаро тенг (эквивалент) бўлган оддий касрларни аниқлаш; оддий касрларни таққослаш ва тартиблаш; содда касрларни қўшиш ва айириш, жумладан, амалий масалалардаги вазиятлар учун
3. Ўнли каср ёзувини билиш, жумладан сўзлар, сонлар ёки моделлар ёрдамида ўнли касрларни ифодалаш; ўнли касрларни таққослаш, тартиблаш ва чамалаш; жумладан, амалий масалалардаги вазиятларда.
Эслатма: Тўртинчи синфда оддий касрлар сифатида маҳражлари 2,3,4,5,6, 8,10,12 ёки 100 бўлган касрлар қаралади. Ўнли касрлар сифатида вергулдан кейин бир ва / ёки иккита рақам бўлган ўнли касрлар қаралади.
Сонлар: ифодалар, содда тенгламалар ва муносабатлар
1. Номаълум сонни ёки амални аниқлаш (масалан, 17 +w = 29).
2. Масаладаги вазиятга доир номаълумларни ўз ичига олган ифодани ёки сонли ифодани аниқлаш ва ёзиш.
3. Объектлар кетма-кетлигида қонуниятларни аниқлаш ва фойдаланиш (масалан, бутун сонлардан ташкил топган кетма-кетликда кетма-кет жойлашган ҳадлар орасидаги муносабатларни ва берилган бутун сонлар жуфтликларини ҳосил қилган қоидани аниқлаш).
Геометрик шакллар ва ўлчашлар
Геометрик шакллар ва ўлчашларга оид фан мазмуни иккита бўлимдаги тушунча ва кўникмалардан иборат.
Геометрик шакллар ва ўлчашлар: нуқталар, тўғри чизиқлар ва бурчаклар
1. Узунликларни ўлчаш ва узунликларни чамалаш.
2. Параллел ва перпендикуляр чизиқларни аниқлаш ва чизиш.
3. Турли бурчакларни аниқлаш, таққослаш ва чизиш (масалан, тўғри, ўтмас ва ўткир бурчак).
4. Нуқталарнинг текисликдаги ўрнини топиш учун норасмий координата системалардан фойдаланиш.
Геометрик шакллар ва ўлчашлар: ясси ва фазовий шакллар
1. Ясси ва фазовий шаклларнинг содда хоссаларидан, жумладан ўққа нисбатан симметриядан ва буриш симметриясидан фойдаланиб, уларни аниқлаш ва таққослаш.
2. Фазовий шаклларни уларнинг ясси кўринишлари (развертка, проекция) билан боғлаш.
3. Кўпбурчаклар периметрларини топиш; квадрат ва тўртбурчак юзларини топиш; юзларни берилган ясси шакллар билан қоплаш ҳамда ҳажмларни кублар билан тўлдириш ёрдамида чамалаш.
Изоҳ: Тўртинчи синфда геометрик шакллар сифатида доира, учбурчак, тўртбурчак ва бошқа кўпбурчаклар, шунингдек куб, тўғри параллелепипед, конус, цилиндр ва шар қаралади.
Маълумотлар таҳлили
Маълумотлар таҳлили: ўқиш, солиштириш ва тақдим этиш
1. Жадваллар, пиктограммалар, устунли, чизиқли ва доиравий диаграммалар ёрдамида берилган маълумотларни ўқиш, солиштириш ва тақдим этиш.
2. Маълумотларнинг турли кўринишлардан фойдаланиб саволларга жавоб бериш учун уларни тўғридан-тўғри ўқиш (масалан, масалаларни ечишда ва ҳисоб-китобларни бажаришда, икки ва ундан кўп бўлган маълумотлар манбаларни бирлаштириш, маълумотлар бўйича хулоса чиқариш).
Do'stlaringiz bilan baham: |