емоқ
феълининг
ўлдирмоқ
ҳосила маъносида натижа
хусусияти, беор сифатининг кўникма ҳосила маъноси чидамлилик хусусияти
ўхшашлигига асосланиб юзага келган ва шунинг натижасида ҳосила маъно
референтларида жонли фаолият акс эттирилган. Яъни:
Қиз шўрликни дард еди,
дардга қўйган ким эди?. Нимранг беор ток, кулга чидамли бўлади.
(Р.Мусамуҳаммедов).
Синестезия [11;279] метафоранинг шундай бир кўриниши бўлиб, унда
ҳосила маънонинг маълум бир сезги билан қабул қилинган референти билан
ҳосил қилувчи маънонинг бошқа сезги билан қабул қилинган референтига
қиёсланган, ўхшатилган бўлади. Референтлар тамоман бошқа-бошқа сезги
билан қабул қилинса ҳам, улар хусусияти киши онгида умумлаштиради ва бир
хил тасаввур этилади. Аслида ўхшатилган бу референтлар ҳеч қандай
ўхшашликка ҳам, ҳеч қандай умумийликка ҳам эга эмас. Масалан,
майин
сўзининг генетик маъноси тола ёки у билан боғлиқ буюмнинг белгисини
ифода этади. Бу сўзнинг ҳосила маъноси овознинг оҳиста ва ёқимли белгисини
ифодалайди. Бунда ҳосил қилувчи ва ҳосила маъно референтларининг умуман
сезгига таъсир этиш хусусиятлари ўзаро ўхшатилган ва шунга кўра ҳосила
маъно юзага келтирилган, синестезия ҳосил бўлган.
Ҳозирда жаҳон тишунослиги, хусусан ўзбек тилшунослиги тараққиёти
ўзбек тилининг бой имкониятларини намоён этувчи метафорани бутун-қисм
муносабатида текширишнинг кўп йиллик тажрибаси уни бутундан қисмга
эмас, қисмдан бутунга тамойили асосида текшириш, бу мураккаб
лингвокогнитив,
лингвопсихологик,
лингвокултурологик
ҳодисани
антропоцентрик кесимда ўрганиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Мазкур ёндашув эвазига ўзбек тилшунослигининг истиқболдаги
вазифаларида метафорология тамойиллари, уларнинг жаҳон тишунослиги
билан қиёслаш, умумий ва хусусий жиҳатларини тадқиқ этиш масаласи келиб
чиқади.
Метафорани
антропоцентрик
аспектда
ўрганиш
бугунги
тилшуносликнинг асосий планига чиққанлигини бир нечта тилшунос
олимларимизнинг ишларида кузатдик. Масалан, профессор Ш.Сафаровнинг
“Метафора ҳодисаси талқинига янгича ёндашув имкониятлари” мақоласини,
Г.Насруллаеванинг “Антропоцентрик метафора таснифига доир” номли
мақоласини ҳамда Д.Худойберганованинг “Матннинг антропоцентрик
тадқиқи” номли монографиясини метафоранинг антропоцентрик аспектда
тадқиқ этиш бошланганига мисол тариқасида келтириш мумкин.
Метафора худди бошқа бирваракайига номинатив ва коммуникатив
мақсадларни яқинлаштирадиган лисоний бирликлар сингари, оламнинг
лисоний манзарасини шакллантирувчи воситадир. Бироқ ушбу восита
бошқалардан фарқли ўлароқ, тил тизимида олдинда мавжуд маънолардан
фойдаланиб, янги концептларни яратиш учун хизмат қилади. Демак, метафора
фақат маънонинг мавжудлигини таъминлаш учун хизмат қилиб қолмасдан,
балки ушбу маънони шакллантириш механизми ва уни коммуникация
жараёнида узатиш воситаси ҳамдир [10;7].
Умуман олганда, метафора маълумдан (танишдан) номаълум (нотаниш)
сари қўйилган кўприк вазифасини ўтайди.
Антропоцентрик метафора бевосита инсоннинг ички ва ташқи
сифатлари билан боғлиқ метафоралардир. Бу метафоралар қанчалик ранг-
баранг бўлмасин, уларнинг марказида инсон туради. Антропоцентрик
метафора ўз ичига антропоморфик метафорани ҳам олади. Антропоцентрик
метафоралар бошқа тур метафораларни ҳам қамраши билан ҳам
характерланади.
Масалан,
зооформик,
фитоморфик,
теоморфмик,
абиоморфемик метафораларнинг ҳам инсонга нисбатан қўлланганлари,
бошқача айтганда, марказга интилувчилари антропоцентрик бўлиши мумкин.
Антропоцентрик метафора фитоморфик метафора сирасида ҳам кўплаб
учрайди [9;133]:
Атрофда водийлар товланар ҳал- ҳал, Минг йиллик чинорлар
кўкка боққан тик. Бу ерда, во ажаб, юз йиллар аввал, Дунёга келибди султон
Улуғбек
(Абдулла Орипов).
Орзуим шу ўчмасин ёнган чироғинг, Юлдуздай нур
сочсин чашминг-қароғинг. Магар чинор бўлсанг чинордай яша, Бевақт
узилмасин бирон япроғинг
(Абдулла Орипов
).
Лингвокултурологияга оид адабиётларда метафоралар тилнинг асосий
лингвомаданий бирликлари ҳисобланган мақоллар, иборалар, ўхшатишлар
билан билан бир қаторга қўйилади [6;91].
Лингвокултурология ҳамда когнитив тилшунослик бўйича тадқиқотлар
олиб борган В.А.Маслованинг фикрича, метафора ўзида фундаментал
маданий қадриятларни акс эттиради, зеро, у миллий-маданий дунёқарашга
асослангандир [6;91].
Ўзбек ёзувчилари томонидан яратилган насрий асарларда қўлланган
бадиий метафораларни кузатиш асносида шуни айтиш мумкинки, улар муайян
ижодкорнинг индивидуал нутқий услубига хос жиҳатларни кўрсатиш билан
бирга, ўзбек миллатига мансуб тил эгаларининг бадиий тафаккури, тил
бирликларига бўлган муносабатини ҳам намоён этади.
Ўзбек тилшунослигида метафоралар назарий ҳамда лингвопоэтик
жиҳатдан тадқиқ этилган ишлар анчагина.
Шу ўринда айтиш керакки, метафора матнда ҳам воқеланади. Метафора
қўлланган матнлар таҳлили шуни кўрсатадики, уларда нафақат тушунча,
балки муайян вазият ифодаси ҳам метафорага асосланиши мумкин. Шу
боисдан матн таркибидаги метафораларни сўз, сўз бирикмаси гап, матн
шаклидаги метафоралар сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқдир [16;102.].
Бу ҳодисани тадқиқ этишда аввало когнитив (концептуал) ҳамда
лингвистик метафораларни фарқлаш лозим.
Когнитив метафораларни ўрганиш семантик ёндашувни тақозо этса,
лингвистик метафоралар тадқиқи лисоний материалга лингвокултурология ва
функционализм нуқтаи назари билан ёндашишни талаб этади.
Маълумки, тил ташқи оламга маъно орқали боғланади. Тил белгилари
ортида турувчи ҳодисаларни ўрганиш инсон когнитив фаолияти ва нутқий
фаолият алоқасини ёритишда муҳим аҳамият касб этади.
1.
Метафораларнинг матн яратилишидаги ўрнини тадқиқ этишда,
аввало, метафорик маъноли сўз ёки жумланинг микромати рефененциясига
муносабатини ўрганиш лозим деб ёзади Д.Худойберганова, – бундай
матнларни тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, метафорик маъноли бирлик матн
таркибида асосан қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади [12;102]:
1)
тушунча ифодаси сифатида;
2)
вазият ифодаси сифатида;
3)
вазиятлар йиғиндиси сифатида.
Ўзбек тилида яратилган насрий асарларда тил метафораларига нисбатан
индивидуал-муаллифий метафоралар кўп учрайди [16;110]. Уларни тадқиқ
этиш матн тузувчи ижодкор шахснинг нутқий индивидуаллигини очиб бериш
билан бирга метафораларнинг когнитив ҳамда лингвомаданий бирлик
сифатидаги ўрнини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бадиий матннинг шаклланишида нафақат адабий тил, балки умумхалқ
тилининг, ҳеч бир истисносиз, барча воситалари ижодкор бадиий ниятини
рўёбга чиқариш мақсадида эркин иштирок этади. Аммо бундан бадиий
матндаги тил воситаларининг барчаси баб-баравар, бир хил эстетик
мақомдадир деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Бадиий матнда муайян тил
бирликлари, тил воситалари алоҳида поэтик қиммат касб этади, бошқалари эса
поэтик жиҳатдан нисбатан пассив характерда бўлади.
Кўчма маъноли сўзларнинг семаларини аниқлашда ва улар ичидан ном
кўчиш учун асос бўлган бош семаларни ажратишда бизга изоҳли луғатлар
билан ишлаш самарали саналади.
Ўхшашлик ва метафоралар бир-бирига жуда яқин келади. Уларни бир-
биридан фарқлашда эса кўплаб олимларимизнинг фикрлари, таърифларига
таянган ҳолда,
метафора ўхшашлик асосида маъно кўчишидир, унинг
лингвистик ва хусусий-муаллифий турлари мавжуд деган хулосага келинди.
Кўчма маъноли сўзларни таҳлил қилиш жараёнида ўхшатиш ва
метафоранинг бир-бирига ғоятда ўхшаб кетиши, ўхшатиш ўхшатаётган ва
ўхшатилаётган нарсаларнинг объектив алоҳидалиги қайд этилди, метафора бу
алоҳидаликни бутунлай рад қилади. Демак, метафора ўхшатишдан шаклан,
мазмунан, услубан ва йўналишига кўра фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |