65
институтларининг ректори, Республика олий ва ўрта махсус таълим вазири каби
масъулиятли лавозимларда самарали меҳнат қилди.
Ғанижон Абдураҳмонов ўзбек тилшунослигининг қатор соҳалари бўйича тадқиқот
ишларини олиб бориб, кўплаб мукаммал асарлар яратди. Булари 1. «Ажратилган иккинчи
даражали бўлаклар (1955). 2. «Қўшма гап» (1957). 3. «Қўшма гап синтаксиси асослари»
(1958). 4. «Ўзбек тилидан қўлланма» (1962). 5. «Қўшма гап синтаксиси»(1964).6.
«Мураккаблашган гаплар синтаксисиси»(1971). 7. «Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси»
(ҳамкор, 1973). 8. «XИ аср эски туркий тил синтаксиси бўйича тадқиқотлар» (1973). 9.
«Тарихий синтаксис» (1974). 10. «Ҳозирги ўзбек адабий тили» (ҳамкор, 1979). 11. «Қадимги
туркий тил» (ҳамкор, 1982). 12. «Ўзбек тили ва адабиёти» (ҳамкор, 2002) ва бошқалар.
Манбалардан кўриниб турибдики, Ғанижон Абдураҳмонов ҳозирги замон ўзбек адабий
тили ва ўзбек тили тарихи синтаксиси бўйича етакчи олимдир. Унинг, айниқса, қўшма гап
синтаксиси муаммолари бўйича яратган фундаментал тадқи-қотлари таҳсинга лойиқдир.
Тилшунос олим тадқиқотларида ўзбек тилида ажратилган гап бўлаклари мавжудлиги
ҳақидаги фикрни илк бор ўртага ташлайди ва асослайди. Гапларнинг тузилишига кўра
турларини анъанавий иккига эмас, балки учга бўлади. 1.Содда гап.2.Мураккаб гап. 3. Қўшма
гап. Мураккаб гаплар масаласига алоҳида урғу беради. У, айниқса, қўшма гапнинг
боғловчисиз қўшма гап турини алоҳида ажратиб, материаллар асосида исботлаб беради.
Аниқроғи, олим илмий изланишларида қўшма гапларни боғловчисиз қўшма гаплар,
боғланган қўшма гаплар ва эргаш гапли қўшма гаплар каби турларга ажратади, уларни
илмий – назарий ва амалий жиҳатдан мукаммал ёритиб беради.
Ғанижон Абдураҳмоновнинг ўзбек тили тарихий синтаксиси масалаларига ҳам алоҳида
эътибор бериши ва шу йўналишда ҳам жиддий тадқиқотлар яратгани унинг тил тарихи
масалаларида ҳам етук олим эканлигини кўрсатади. Жумладан, унинг «Тарихий синтаксис»
қўлланмасида ўзбек тили қўшма гап конструкцияларининг тарихи ёритилади. Муаллиф
ўзбек тили тарихига оид ёзма ёдгорликларни тўрт даврга бўладии қадимги туркий тил, эски
туркий тил, эски ўзбек тили ва ҳозирги замон ўзбек адабий тили.
Муаллиф ишда қўшма гапнинг ҳар уч турии боғловчисиз қўшма гаплар, боғланган қўшма
гаплар ва эргаш гапли қўшма гаплар – уларнинг тараққиёти масаласига махсус тўхталади.
Шунингдек, олим ушбу манбада XИИ асрга оид «Ҳибатул ҳақойиқ»нинг, XИИ - XИВ асрга
оид «Ўғузнома» ва XX асрнинг машҳур романларидан бири бўлган «Ўтган кунлар»
асарининг синтактик таҳлилини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: