умунмоқ, усанмоқ, игирмоқ, эгармоқ, ухранмоқ, ториқмоқ, алдамоқ, арғадамоқ, ишонмоқ,
игланмоқ, айланмоқ, эрикмак, игранмак, овунмоқ, қистамоқ, қийнамоқ, қўзғалмоқ,
соврилмоқ, чайқалмоқ, девдашимоқ, қийманмоқ, қизғонмоқ, никамоқ, сайланмоқ,
танламоқ, қимирданмоқ, серпмак, сирмамак, ганоргамак, сиғриқмоқ, сиғинмоқ, қилимоқ,
ёлинмоқ, мунгланмоқ, индамак, тергамак, теврамак, қинғаймоқ, шиғалдамоқ, синграмоқ,
яшқамоқ, исқармоқ, кўнгранмак, сухранмоқ, сийпамоқ, қораламоқ, сурканмоқ,
куйманмоқ, инграмоқ, тушалмоқ, мунғаймоқ, танчиқамоқ, қуруқсамоқ, бушурғанмоқ,
бўхсамоқ, киркинмак, сукадамак, бўсмоқ, бурмак, турмак, тамшимоқ, қаҳамоқ,
сипқормоқ, чичаркамак, журканмак, ўртанмак, сизгурмоқ, гурпашламак, чипрутмак,
жирғамоқ, бичимоқ, кикзанмоқ, сингурмак, кундалатмак, кумурмак, бикирмак,
кўнгурдамак, кинаркмак, кезармак, дўптулмоқ, чидамоқ, тузмак, қазғанмоқ, қичиғламоқ,
гангирамак, ядамак, қадамоқ, чиқанмоқ, кўндурмак, сўндурмак, суқлатмоқ.
1
Навоий қайд этилган феълларни семантик жиҳатдан таҳлил қилади, дифференциал-
семантик метод асосида уларнинг маъно умумийликларига, фарқли белгиларига, маъно
нозикликларига эътибор беради, мисоллар билан асослайди. Омонимик ва синонимик
1
Қаранг. С.Усмонов. Ўша асар, 54-бет. А.Нурмонов. Ўша асар, 86-бет.
1
А.Нурмонов. Ўша асар, 88 – бет.
28
муносабатдаги сўзларни аниқлайди, полисемантик сўзларнинг мавжудлигини қайд этади.
2
Масалан, омоним сўз сифатида от, туз,
3
кўк каби сўзларни келтириб, от сўзининг ном-исм
маъносида, ҳайвон маъносида ва ҳаракат маъносида қўлланишини таъкидлайди.
Айтилганлар Навоийнинг сўз масаласига ўта жиддий эътибор берган, ўз даврининг буюк
сўзшунос-лексиколог олими ҳам бўлганидан дарак беради.
Навоий мазкур асарида морфология масаласига ҳам тўхталади, сўз ясалишига оид айрим
фикрларни қайд этади.
Проф. С.Усмонов ва проф. А.Нурмоновларнинг хабар беришича, ушбу ишда сўз ясовчи
аффикслар сифатида қуйидагилар келтириладии
- чии қушчи, холвочи, кийикчи, қўйчи;
- вули баковул, қаровул, ясовул, жиғовул;
- ли ясол, кабол, тунқол, севарғол
4
ва бошқалар.
Маълум бўлдики, аффикслар асарда сўз ясовчи воситалар сифатида сўз таркибида
қўлланиб, янги сўз ясаш, асосан, от ясаш-шахс отини ҳосил қилиш учун хизмат қилади.
Алишер Навоий морфологияга оид фикрларни баён қилар экан, асосий, етакчи сўз
туркуми сифатида, мақсадга тўла мувофиқ, феълларга мурожаат қилади. Феъл
бирликларнинг маъно жиҳатдан, шакл ва қўлланиши жиҳатдан эски ўзбек адабий тилининг
ўзигагина хос, яъни форсийда учрамайдиган хусусиятларини, зукко тилшунос сифатида,
пухта таҳлил қилади. Аниқроғи, у феълларнинг нисбат билан боғлиқ томонларига алоҳида
эътибор берар экан, феълнинг ўзлик, орттирма ва биргалик нисбатларини, равишдош
шаклини, кўмакчи феъл ёрдамида тузилган мураккаб феълларни қайд этади.
1
Навоий феълнинг орттирма нисбат шакли ҳақида фикр юритар экан, айни нисбат
тушунчаси-т қўшимчаси орқали ҳосил бўлишини айтади, қатор мисоллар келтиради.
Қиёсланги югурт, яшурт, чиқарт
2
ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |