Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   398
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 

 
МИЛЛИЙ ТИЛ КОРПУСИ – ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТАЯНЧИ 
 
Насиба Маҳмараимова
3
 
Ассалому алайкум, қадрли конференция иштирокчилари! Авваламбор, барчангизни мана 
шундай нуфузли анжуман билан табриклайман. Ўзбекистонда таълим тизимини, хусусан, халқ 
таълимини янги босқичга кўтариш замонавий ёндашувларни талаб қилади. Биз бугун ўқувчининг 
қизиқиш ва эҳтиёжларини, ўқитувчиларнинг имкониятларини ҳисобга олиб истиқбол режалар 
тузишимиз лозим. Бугунги ўқувчи 20 йил олдинги ўқувчидан анча фарқ қилади. Глобаллашув 
туфайли ахборот алмашинуви шу қадар тезлашдики, энди ўқитувчи сергакроқ бўлмаса, ўқувчидан 
орқада қолиб кетиши мумкин. Илгари ўқувчилар дарслик ва ўқитувчи берган маълумотлар билан 
кифояланар эди, бугун бу маълумотлар етарли бўлмай қолди. Шу маънода, яратилаётган миллий 
тил корпуси, хусусан, таълимий корпус мамлакатда таълим тизимини янада ривожлантириш учун 
катта қулайликдир. 
Ўқитувчи учун корпус тенгсиз хазина, ундан ҳар бир ўқув машғулоти учун серқирра ва 
мазмунли ўқув материали тайёрлаш мумкин бўлади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, корпусда 
хилма-хил матнлар жамланиб, ундан ўқитувчи исталган шаклда фойдалана олади. Масалан, 
ўқитувчи топшириқни тайёрлаш учун фақат бадиий адабиёт парчасидан (ёки нобадиий матндан: 
спорт, автобиография ёки шунчаки маълум ижодкор ижоди билан чегараланмоқчи) 
фойдаланмоқчи. Унда “Менинг корпусим” иловаси орқали ўзига керакли матнни ажратиб олиш 
имкони мавжуд, яъни мисоллар сирасини чегаралайди. Корпус турли жанр ва услубдаги 
матнларни қамраб олганлиги сабабли ҳар қандай талабни қондириш имконига эга. Мисол учун, 
журналистика факультети талабалари учун ёзилган дарсликда публицистик матнлар анча 
эскирган. Ҳар куни бойитилиб борадиган корпусдан янги мисолларни олиш, уни талабага тақдим 
этиш ёки талабага ҳам шундай топшириқ бериш, албатта, таълимни бугунги ҳаётга 
яқинлаштиради. Кўпинча қайта-қайта нашр этилган дарсликда мисоллар эскилигича қолиб кетади 
ва ахборот билан шиддатли янгиланиб бораётган бугунги кун учун мавзу эскиради, талаба 
билимни давр билан ҳамоҳанг ўзлаштирмайди. Улар таълим жараёнида сўзнинг нозик қиррасини 
ўрганиш, уни нутқида қўллаш кўникмасини шакллантиришда нимага таянади? XX аср боши ёки 
ўртасида ёзилган асар билан ишлаш жараёни унга ҳозирги адабий тил услубини шакллантириш 
учун етарли эмас. Бугун филолог ёки журналист бўлиб етишаётган мутахассис тилимизнинг барча 
нозик қирраларини ҳис этиши учун фақат эски − 20-30 йил олдинги матн намунаси етарли эмас, 
бугун ёзилган барча соҳа, услуб ва жанрдаги асарлар билан ишлаши лозим, шундагина таълим 
ижтимоий буюртмани бажарган ҳисобланади. Қайси фанлар, унинг айнан қайси бўлимида 
корпусдан қандай фойдаланиш мумкинлигини аниқ мисолларда кўриб ўтамиз.
Тил корпусидан ўқитувчи ва мактаб ўқувчиси ҳам анча унумли фойдаланиши мумкин. 
Чунки фақат корпус орқали жуда осонлик билан кам ишлатиладиган сўз, ибора ва бирикмани 
топиш, қўлланиши ва ёзилиши (орфографияси)ни ўрганиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, тил 
корпусида тил грамматика ва дарслик муаллифи тавсифланганидек эмас, балки жамиятда қандай 
яшаса ва ишласа, шундай акс этади. Бу эса ўқувчини ўзини ўраб турган муҳит − умумхалқ тили ва 
адабий тилни ўрганишда энг сермаҳсул восита бўлиб хизмат қилади.
3
Халқ таълими вазири маслаҳатчиси 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish