Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   398
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 
214 
Бадиий асардан олинган мазкур парчани қуйидагича прагматик таҳлил қилиш мумкин: 1) 
ушбу контекст матннинг боши ҳам эмас, охири ҳам эмас, мулоқот қатнашчиларининг суҳбати 
ҳали тугамаган; мулоқот қатнашчилари яқинда танишишган ёш ёки ўрта ёшдаги эркак ва аёл; 2) 
аёл ўз ватанида истиқомат қилаётган инглиз аёли Женни, эркак эса Ҳиндистондан Англияга 
келган Аржун; 3) аёлнинг ижтимоий мақоми/табақаси аниқ эмас, эркак эса ўз юртида бирмунча 
юқори табақа ҳисобланган Ражпутлар авлодидан; 4) Женнида Аржунни нархлари қиммат бўлган 
кафеда овқатланишга олиб бориш интенцияси мавжуд; 5) Аржунда пулни бекорга сарфламаслик 
учун қиммат кафега бормаслик интенцияси мавжуд; 6) Ракеш Аржундан катта қариндоши ёки 
таниши (ҳинд менталитетига ўзидан ёши катта кишиларни «амаки» деб чақириш хос); 7) 
контекстда Аржуннинг менталитетида аёлнинг эркак учун пул тўлаши қаттиқ уят ҳисобланиши 
ҳақидаги тўғри маънодаги (кўчма ёки ироник (кесатиқ) маънода эмас) инференцияси 
англашилади; 8) Аржуннинг гапидан cўнг Женнинг унга бўлган ҳурмати янада ошди ва кўнгли 
кўтарилди.
Ушбу мулоқот вазиятидаги мақол – 
If you watch the pennies, the pounds will take care of 
themselves 
ўз таркибида 
penny → shilling → crown → pound (sterling) 
ўсувчи уникал даражаланиш 
қаторининг градуонимларини компонент сифатида сақлайди. Унинг 
Take care of the pence and the 
pounds will take care of themselves 
кўринишдаги инварианти ҳам мавжуд бўлиб, келтирилган 
мулоқот вазиятида адресант – Аржун адресат – Женнига нисбатан юмшоқлик билан мулоқотга 
киришиш мақсадида мақолнинг буйруқ шаклдаги инвариантини эмас, балки шарт майлига эга 
дарак гап шаклидаги инвариантини қўллаган. Мазкур мақолдаги пеннилар ва фундлар инглиз пул 
бирликлари бўлиб, ушбу вазиятда улар адресантнинг пулини ифодалаб келмоқда, яъни Аржуннинг 
нутқида у кам бўлса ҳам пулларини асраса, бу пуллар кўпайишини ва кейинги чиқимлари 
(масалан, меҳмонхона тўловлари) учун фойдаланиши борасидаги импликатура мавжудки, ушбу 
импликатуранинг таъсир босқичи, яъни перлокутив босқичи нутқ жараёнида жуда тез содир 
бўлган ва ижобий таъсирга эга бўлган. Бунга бир нечта сабаблар мавжуд: биринчидан, асл 
миллати инглиз бўлмаган Аржун ўз нутқида инглиз мақолини қўллаши ушбу мулоқот 
иштирокчиларининг эътиборини жуда тез тортади; иккинчидан, мазкур мақолнинг таркибидаги 
уникал градуонимлар инглиз халқининг пул бирликлари бўлган лингвокультуремалардир; 
учинчидан, Аржун мулоқотдаги адресати аёл жинсига мансуб эканлигини ҳисобга олган ҳолда, 
мазкур мақолнинг буйруқ гап шаклидаги инварианти эмас, дарак гап шаклидаги инвариантини 
қўллади; тўртинчидан, миллати инглиз бўлмаган адресантнинг ўз нутқида инглиз халқ мақолини 
(хусусан, таркибида уникал градуонимлар мавжуд бўлган) ишлатиши миллати инглиз бўлган 
адресатга ижобий таъсир қилди. Бундан ташқари градуонимик муносабатни ўз мазмунида 
сақлаган ушбу мақол контекстдаги вазиятга ишора қилаётгани сабабли, ушбу мақол контекстда 
дискурс дейксиси вазифасини бажармоқда. 
Демак, матнда ёки мулоқот ҳолатларида матн муаллифи ҳамда мулоқот иштирокчилари 
томонидан мақоллардан матн ёки мулоқотнинг семантик, экпрессив, эмоционал, социологик ва 
прагматик хусусиятларини кучайтириш учун фойдаланилади. Хусусан, градуоним таркибли 
мақоллар таркибида градуонимик муносабат мавжуд бўлмаган мақолларга нисбатан ўзи 
қўлланилаётган контекстнинг юқорида санаб ўтилган хусусиятларининг янада кучлироқ намоён 
бўлишига сабаб бўлади. 
Мақолларни корпусда излаш жараёнида уларнинг бир ёки бир нечта жумласини калит 
сўзлар сифатида киритиш орқали мақол топилади. Чунки унда мақолни тўлиқ таркибда киритган 
ҳолда излашнинг имкони йўқ. Агар бир сўз ёки жумла тил корпусида изланса, нафақат ушбу сўз 
ёки жумла қатнашган мақоллар, балки оддий ҳолатда қўлланилган контекстлар ҳам чиқади, ҳамда 
уларнинг статистикаси умумий бўлади. Бу ҳолатлар паремиолог олимларга бироз қийинчилик 
туғдиради, шу сабабли мақолларни тўлиқ таркибда излашнинг бир усули яратилса, бу ҳолат 
фойдадан ҳоли бўлмас эди.

Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish