Тилини ривожлантириш департаменти ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


“Ўзбeк миллий ва таълимий корпусларини



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/398
Sana02.06.2023
Hajmi8,89 Mb.
#948061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   398
“Ўзбeк миллий ва таълимий корпусларини 
яратишнинг назарий ҳамда амалий масалалари”
мавзусидаги мазкур халқаро илмий-
амалий конференция 
давомида юқорида тилга олинган масалалар ечимларининг топилиши, 
уларнинг бажарилишида муҳокама даврасига айланиши, миллий тилимизни рақамли технология 
орқали ривожлантиришга шайланган тадқиқотчилар учун тажриба олиш, малакаларини ошириш 
майдонига айланиши муқаррар ва бу келажакда кўплаб ўзбек тилининг фаол қўлланилишига омил 
бўлувчи компьютер дастурларининг яратилишига замин бўлади. 
Кўп йиллик талаб ва эҳтиёж асосида, она тилимизни авайлаб-асраш, бойитиш, ундан амалий 
фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлида сизларга шижоат, ташаббускорлик, уммондан ҳам 
қамрови кенг илм ҳамроҳ бўлсин. 
Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, 
Алишер Навоий номидаги
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори,
филология фанлари доктори, профессор 
 
 
 


Alisher Navoiy nomidagi Toshkent 
davlat o‘zbek tili va adabiyoti 
universiteti 
“O‘ZBEK MILLIY VA TA’LIMIY 
KORPUSLARINI YARATISHNING NAZARIY 
HAMDA AMALIY MASALALARI”
Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya
Vol. 1
№. 01 (2021) 

 
ҚУТЛОВ 
 
КОРПУС ‒ МИЛЛИЙ ТИЛ ХАЗИНАСИ 
 
Абдуғаффор Қирғизбоев
1
 
 
Ассалому алайкум, ҳурматли анжуман иштирокчилари! Аввало, ўзбек тилининг нуфузини 
ошириш борасида мамлакатимизда кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар бирин-кетин 
ўз самарасини кўрсатмоқда. Тил ўзини луғатларда намоён қилади. Шу маънода, департамент 
ташаббуси билан ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 20 дан ортиқ 
умумий ва соҳавий луғатлар яратилди. Галдаги асосий масаламиз – Миллий тил корпусини 
яратишдир. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимизда ўзбек тилини янада 
ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 6084-сонли 
фармонининг 6-бандида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларининг 
филология таълим йўналишларида «Компьютер лингвистикаси», «Амалий филология» 
йўналишларини ташкил қилиш, ўзбек тилига оид барча илмий, назарий ва амалий маълумотларни 
ўзида жамлаган электрон кўринишдаги ўзбек тили миллий корпусини яратиш вазифалари 
қўйилган эди. Бунинг амалий натижаси сифатида жамғарма томонидан ўзбек тили миллий 
корпусини яратиш бўйича амалий лойиҳалар эълон қилинди. Бундан ташқари Тошкент давлат 
ўзбек тили ва адабиёти университети олимлари томонидан кенг миқёсда миллий тил корпусини 
ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда. Олимларнинг бундай ташаббускорлигини биз, албатта, 
қўллаб-қувватлаймиз! 
Корпус катта ҳажмли луғатларни тузиш учун манба вазифасини ўтайди. Вақт ўтиши билан 
корпус турли лингвистик йўналишлар учун аҳамиятли бўлиши билан кучли информацион 
ресурсга айланди. Корпус асосида компьютер ёрдамида луғатлар аввалгига нисбатан тезлик билан 
тузилади ва қайта ишланади. Шу йўл билан иш бошланишидан тугаш жараёнигача (нашргача) 
тилни акс эттириб туради, луғат мақоласи “эскириш”га улгурмайди. Тилнинг замонавий ҳолатини 
акс эттирувчи корпус турли даврларда яшаб ижод этган ижодкорларнинг муаллифлик корпуслари 
учун асос бўлиб хизмат қилади.
Корпуснинг сўзшунослик соҳасидаги аҳамияти шундаки, сўзнинг қўлланиш даври ва 
частотасини аниқлашда ҳеч қандай восита корпусга тенглаша олмайди. Корпус 
лингвистикасининг кейинги тараққиёт босқичида статистик тадқиқ методи компьютер таржимаси, 
нутқни синтезлаш ва таниш, аниқлаш, орфографик текширув каби лингвистик амалларни 
бажаришда қўл кела бошлади. Яқин орада тил ўрганаётган ўқувчи ёки унинг бирор жиҳатини 
тадқиқ этаётган кишининг бугунги кунда луғатга бўлган эҳтиёжи корпусга кўчиши шубҳасиз.

Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   398




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish