Тижорат сири тўҒрисида


-модда. Тижорат сири мулкдорининг ҳуқуқлари



Download 77,39 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana03.07.2022
Hajmi77,39 Kb.
#737810
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
 Тижорат сири тўғрисида ЎРҚ-374-сон 11.09.2014.

6-модда. Тижорат сири мулкдорининг ҳуқуқлари
Тижорат сири мулкдорининг ҳуқуқлари мулкдор томонидан ахборотга нисбатан
тижорат сири режими ўрнатилган пайтдан эътиборан вужудга келади.
Тижорат сирининг мулкдори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тижорат сири режимини ёзма шаклда белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
тижорат сиридан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилаш;
меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишга ижозат бериш ёки
ижозат беришни тақиқлаш;
тижорат сиридан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
тижорат сирини унинг махфийлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги шартлар
киритилишини назарда тутадиган шартномалар асосида фуқаролик муомаласига киритиш;


тасодифан ва (ёки) янглишиб амалга оширилган ҳаракатлар натижасида тижорат
сирини қўлга киритган шахслардан унинг махфийлиги муҳофаза қилинишини талаб қилиш;
тижорат сири учинчи шахслар томонидан ошкор этилган, қонунга хилоф равишда
олинган ёки ундан қонунга хилоф равишда фойдаланилган ҳолларда ўз ҳуқуқларини қонунда
белгиланган тартибда ҳимоя қилиш, шу жумладан ўз ҳуқуқлари бузилиши натижасида
етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Тижорат сирининг мулкдори қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши
мумкин.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-
сон)
7-модда. Тижорат сирини муҳофаза қилиш муддати
Тижорат сирини муҳофаза қилиш тижорат сирининг махфийлиги йўқоладиган пайтга
қадар унинг мулкдори ва (ёки) конфидент томонидан амалга оширилади.
8-модда. Тижорат сири режимини ўрнатиш
Тижорат сири режими тижорат сирининг мулкдори томонидан ўрнатилади. Тижорат
сири режимини ўрнатиш шартнома асосида конфидент зиммасига ҳам юклатилиши мумкин.
Тижорат сирининг мулкдори «тижорат сири» грифини қўйиш ва олиб ташлашни,
тижорат сирини қўлга киритиш, ундан фойдаланиш ва уни ошкор этиш шартларини,
муҳофаза қилиш усулларини, тижорат сирини топшириш воситаларини танлашни мустақил
равишда белгилайди.
Тижорат сири режими тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан ушбу
Қонуннинг 
10-моддасида 
назарда тутилган чора-тадбирлар кўрилганидан кейин ўрнатилган
деб ҳисобланади.
Тижорат сири режимидан мамлакат конституциявий тузуми асосларини ҳимоя қилиш,
давлат мудофааси ва хавфсизлигини, фуқароларнинг ахлоқини, соғлиғини, бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш талабларига зид мақсадларда
фойдаланилиши мумкин эмас.
Махфийлик ҳақидаги қоидаларни фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларга киритиш тижорат
сири режимини ўрнатишнинг зарурий шартидир.

Download 77,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish