Активларни бошқаришда қўлланиладиган секюритизациялаш механизми 1990 йилларда АҚШда вужудга келди, секюритизациялаш жуда тез муддатда банк активларини бошқаришда ва молия бозорларида рискларни пасайтиришда оламшумул аҳамиятга эга бўлди. Моҳиятига кўра секюритизациялаш, банкка даромад келтирувчи активларни зудлик билан сотиш имкониятини берувчи облигация ёки бошқа қимматли қоғозларнинг эмиссияси орқали ликвид маблағларга айлантириш тартибидир.
Бироқ, секюритизациялаш активларни бошқаришнинг бевосита риск билан боғлиқ усулларидан бири бўлиб, риск даражасининг юқори ёки паст бўлиши эмитентнинг маҳаллий ва халқаро молия бозорлардаги молиявий ҳолати ва нуфузига боғлиқдир.
Замонавий шароитларда тижорат банклари учун активлар ва пассивларни самарали бошқаришнинг объектив зарурлиги қуйидагилар билан изоҳланади:
маҳаллий ва жаҳон бозорларида тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари ўртасида рақобатнинг кучайиши;
банк хизматлари турларининг кенгайиши;
банк ресурслари таркибида сезиларли ўзгаришларнинг юзага келиши;
халқ хўжалигининг иқтисодий нобарқарорлиги;
банк фаолиятини унинг барча йўналишлари бўйича мувофиқлаштириш заруриятининг юзага келиши;
банк хизматларидан фойдаланувчиларнинг банкка бўлган юқори тала даражаси;
рискларни бошқаришнинг умумий доирасида банк хизматларини тақдим этишга ёндошувни мувофиқлаштириш зарурлиги.
4. Тижорат банклари активлари ва пассивларини бошқаришни такомиллаштиришда хориж тажрибаси
1. Банкнинг жойлаштирган активлари муддати жалб қилинган ресурслар муддатига мувофиқ келишини таъминлаш лозим.
2. Умуман иш рентабеллиги ва хусусан, алоҳида операция даромадлилигини оширишга эътибор бериш керак. Бунда кредит портфелини бошқаришда кредит қўйилмалариниинг риск даражаси, ссуда қайтарилиши таъминоти шакли ва даромадлилик даражаси бўйича жойлаштирилаётганлигини назорат қилиш, мижознинг кредитга лаёқатлилигини пухта ўрганиб кредитлашнинг умумий ҳажмини сақлашда кўпроқ имкониятга эга бўлган мижозларга кредит бериш, кредит қайтарилиши даражасини ошириш ва муддати ўтган ссуда мажбуриятларини ундириш бўйича чора-тадбирлар қўллашга алоҳида эътибор бериш лозим.
4. Тижорат банкларида активлар ва пассивларни бошқариш бўйича махсус қўмита ташкил қилиш.
3. Операциялар рисклилигини камайтириш ва рискни бошқаришнинг бозор механизмига асосланган инструментларини кенг кўламда қўллаш борасида мувофиқ тадбирларни ишлаб чиқиш керак.