Тифлопедагогика (грекча typlos сўзидан олинган бўлиб, кўр ва педагогика маъноларини англатади) кўриш жараёни чуқур бузилган шахсларни тарбиялаш ва ўқитиш муоммоларини ишлаб чиқарувчи дефектология бўлими ҳисобланади.

Вазифалари
Мақсад
Методлари
Хулоса
Тифлопедагогиканинг энг асосий маақсади - болалардаги тўлақонли бўлмаган кўриш функцияларидан унумли фойдаланиш ва таълим жараёнида уларни ривожлантириш, уларни сақлаб қолиш учун шароитлар яратиб бериш, психик ва жисмоний ривожланишда иккиламчи нуқсонларни олдини олиш ва енгиб ўтиш учун махсус йўналтирилган коррекцион- педагогик ишларни олиб боришдир.

Тифлопедагогика фанининг асосий вазифалари демак қуйидагиларни ташкил этади:
Кўришда жиддий нуқсони бўлган шаҳсларни психологик – педагогик ва кинетик жиҳатдан ўрганиш;
Бу каби нуқсонлар мавжуд бўлганда руҳий ва жисмоний ривожланиш аномалиялари ва кўриш функцияси тузилишиларини аниқлаш;
Кўриш ва кўзи ожизларда бузилган ва тўла ривожланган функцияларни компенсациялаш, коррекциялаш ва тикланишнинг йўллари ва шартлари;
Шахснинг кўриш функциялари турли тузилишлари мавжуд ҳолда шаклланиши ва ҳар томонлама ривожланиш шартларини ўрганиш. Фан асосларига ўрганиш политехник ва меҳнат ва касб тайёргарлиги масалаларини ҳал этиш;
Кўр ва кўзи ожизларни ўқитиш ва тарбиялаш учун махсус муассасалари типлари ва структурасини белгилаш;
Ўқув режалари, дастурлари дарсликлар, хусусий методикаларини тузумининг илмий асосларини ишлаб чиқаришдир;
Кўришда нуқсони бўлган шахсларнинг билим имкониятларини кенгайтириш, уларни ўқитиш ва жамиятда, меҳнатга тайёрлаш самарадорлигини ошириш имконини берадиган махсус техник воситалар яратишдир;
Тўлақонли бўлмаган кўришни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш бўйича гигиеник тадбирлар тизимини ишлаб чиқариш;
Таълим – тарбия ва касб тайёргарлиги учун биноларни лойиҳалаш махсус мактабларни ривожлантиришни йўлга қўйиш;
КНБ болаларни реабилитация ва интеграциялашни йўлга қўйиш ташкил этади;