Стробиласи бўгимлардан иборат бўлиб, улар проглатидалар деб аталади.
Бошчаси яъни сколексида ҳўжайин танасига ѐпишиб олишща ѐрдам
берадиган тўртта ѐпишадиган тузилмаси сўрғичлари бўлади. Паразитнинг
бўйин қисми торайган бўлиб, бу қисмидан янги-янги бўгимлар ҳосил бўлиб
туради. Бошига яқин, янги ҳосил бўлган бўғимлар ѐш проглатидалар
дейилади, уларда ҳали жинсий аъзолар ривожланмаган бўлади. Кейин
жинсий аъзолар ривожланиб, улар энди гермофродит
проглатидалар деб
аталади. Сўнг улар етилган проглатидаларга айланади. Стробиласи 1000 та
ва ундан ортиқ бўғимлар - проглоттидлардан тузилган бўлади.
Бўғимлар ички тузилиши билан бир-бирига ўхшайди. Олдинги ва орқа
бў/имларининг шакли бир хил бўлмайди. Олдинги бўғимнииг узунлиги
кенлигига қараганда анча кичкина бўлади. Бошидан метр узоқликда
жойлашган бўғимлар –етилган бўғимлар бўлиб узунроқ бўлади (эни 5-7
мм, узунлиги 16-30 мм). Етилган бўғимлар стробиладан вақти қвақти билан
биттадан узилиб тушади ва ҳаракатланиб беморнинг анал тешигидан
ташқарига чиқади. Шунинг учун беморнинг ички кийимлари, кўрпа-тўшак-
лари қорамол солитѐрининг тухумлари билан ифлосланади. Гермафродит
бўғимларнинг барчасида паренхимада жойлашган юзлаб уруғдонлари бўла-
ди. Уруғдонлардан уруғ йўллари чиқиб бирлашади ва умумий уруғ отувчи
каналга қўшилади. Бу канал эгри-бугри бўлиб, бўғимда кўндалангига
жойлашади. Уруғ отувчи канал копулятив халта - циррусга очилади. Урғочи
жинсий органлар икки бўлак тухумдондан иборат бўлиб, проглотиднинг
пастки қисмида жойлашади. Тухумдон бўлаклари қўшилган
жойдан тухум
йўли чиқади. Тухум йўли найсимон қин - вагинага туташади. Вагинанинг
ташқи учи циррусга очилса, ички учи бир оз кенгайиб, уруғ қабул қилувчи
пуфакчага айланади. Оотип урғочи жинсий тизимнинг марказий органи
бўлиб ҳисобланади. Бу органга қараб тухумдон ва сариғдон йўли, Мелис
таначаси ва бачадон очилади. Бачадон тармоқланмаган берк бўлиб оталанган
тухимлар шу жойда етилади. Тухум ҳужайралари оотипда ва оталанади ва
тухум сариғи
билан таъминланиб, пapдагaўралади. уруғланган ва шакллан-
ган тухумлар бачадонга тўплана бошлаши билан бу орган кенгайиб, ѐнидан
шохлар чиқаради, ѐн шохлар ўз навбатида яна шохлайди, яъни бачадон
тармоқланиб кетади. Ён шохларнинг сони 17-35 жуфтга етади. Жинсий
тизимнинг қолган барча органлари бачадон тараққий қила
бошлаши билан
редукцияга учрайди.
Ривожланиш цикли. Қорамол солитѐрининг ривожланиши ҳўжайинлари-
нинг алмашиниш билан кечади. Унинг вояга етган даври-тасма шакли фақат
одамнинг ингичка ичагида яшайди. Ичакда бир неча чувалчанг паразитлик
қилса, четдан уруғланиш ҳодисаси рўй бериши мумкин. Фақат битта бўлган
ҳолдагина ўз-ўзи уруғлантиради. Чувалчанг етилган тухум билан тўлган
охирги бўғимлари биттадан узилиб, беморнинг анал тешигидан мустақил
ҳаракатланиб ѐки ахлати билан бирга ташқарига чиқади. Паразитни етилган
бўғимлари хўжайинга юққандан сўнг 75-90 кундан бошлаб ҳар куни 10-11
бўғим ажралиб туради. Битта бўғимда 145-175 мингтагача тухумлар бўлади.
Тухум ичида эмбрионал тараққиѐт жараѐни натижасида олти илмоқли
эмбрион-онкосфера ривожланади. Онкосфера паразитнинг оралиқ хўжайини
учун инвазия қобилятига эга бўлади. Бунда қорамол оралиқ хўжаин бўлиб
ҳисобланади. Чувалчанг тухумлари ѐки етилган бўғимлари сигирнинг ҳазм
йўлига тушиб қолгундай бўлса, унинг пардаси эриб, ичидан онкосфера
чиқади. Онкосфера ичак деворини тешиб кириб, хўжаинининг қон ва лимфа
томирларига ўтади. қон орқали бутун танага тарқалади ва ҳўжайин
мушакларига, шунингдек улар орасидаги бириктирувчи тўқимага жойлашиб,
олади. Бу ерда онкосфера ўз илмоқларини йўқотиб ва ривожланиб финнага
айланади. қорамол солитѐрининг финнаси цистицерк типда тузилганСигир
мушакларида ва бириктирувчи тўқималарида цистицеркйиллабяшайди.
АҚШда ўтказилган тажрибаларга қараганда
цистицерклар мушак-ларда
юққанидан 11-12 кундан кейин пайдо бўлади, инвазия қобилияти эса 4 ойдан
сўнг юзага чиқади. Олтинчи ойдан бошлаб цистицерклар дегенера-цияга
учрайди, 8-9 ойдан сўнг кўпчилиги ҳалок бўлади. Аммо Африкада
ўтказилган тажрибаларда цистицерклар бузоқларда унинг умрининг охири-
гача тирик қолганлиги маълум бўлди.
Чўчқа солитёри ёки илмоқли гижжа (Taeniasolium) тасмасимон шаклда
бўлиб, одамнинг ингичка ичагида
паразитлик қилади. Чўчқа солитѐри
чақирадиган касаллик тениоз дейилади. Тениоз барча чўчқачилик
фермаларида тарқалган бўлиб, Айниқса чўчқа маҳсулотларини хом ѐки чала
пишириб ейиш одат тусига кирган жойларда кўпроқ учрайди.
Ривожланиш
цикли. Чўчқ солитѐрининг тараққиѐти, қорамол солитѐрининг тараққиѐтига
ўхшаш бўлади. Асосии хужайин одам бўлиб, чувалчаигнинг
тасмали шакли одамнинг ингичка ичагида жойлашади. Оралиқ хўжайин
чўчқалар ҳисобланади, чунки финна даври уларнинг мушакларида ўтади.
Чўчқа солитѐрининг ривожланиш (даври) циклини энг муҳим
томони
шундан иборатки, бу паразитда одам оралиқ хўжайин ҳам бўлиши мумкин.
Одам учун, финали чўчқа гўштини ейиш ҳам, чўчқа солитѐрининг
бўғимларини, ҳуттоки тухумларини ютиб юбориши ҳам ҳавфлидир. Одам
организмига тушган тухумларидан онкосфералар чиқди ва улар ичак
деворини тешиб қон оқими орқали мушакларга тарқалади, кўз, мия, юрак,
ўпка ва бошқа органларга боради ва шу ерда ривожланиб финналар
(цистицерклар) ҳосил қилади (-расм).Тениоз билан кассалланган одамнинг
организмида паразит-нинг вояга етган даврида, айрим сабабларга кўра,
кўнгли айниши мумкин. Шунда ичакда содир бўлган антиперисталтика
ҳаракатлари
туфайли парзитнинг тухумлари, ҳаттоки охирги қисмидан
узилган етилган бўгимлари, ичакнинг пастки қисмларидаги озуқа моддалар
билан, ошқозонга ўтади, ошқозонда тухум пардаси эриб, онкосфералар
чиқади. Онкосфералар ичак деворига кириб, қон билан тарқалади ҳамда
тананинг турли органларида жойлашади ва цистицеркга айланади. Демак,
чўчқа солитѐрининг тухумлари ташқарига чиқмасдан ҳам ривожланиши
мумкин. Бундай ҳолатга аутоинва зия дейилади. Шундай қилиб,
одамлар
учун паразитнинг тухумлари ҳам, цистицерклари ҳам инвазион давр бўлиб
ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: