СОМАТИК ВА ГЕНЕРАТИВ МУТАТСИЙЛАР
Мутатсиялар тана хужайраларида хосил бўлган бўлса соматик, жинсий хужайраларда хосил бўлган бўлса генератив мутатсиялар дейилади. Соматик мутатсиялар битта организмнинг ўзида генотип жихатдан хар хил тўкималарнинг пайдо бўлишига олиб келади. Соматик мутатсиялар наслдан-наслга берилмайди, лекин вегетатив усулда кўпаювчи организмларда бир хил белгили авлодларнинг пайдо бўлишлигини таъминлайди. Соматик мутатсиялар цитрусли
ўсимликлар ва бошка маданий ўсимликлар целексиясида кенг фойдаланилади. Соматик мутатсиялар организмнинг индивидуал
ривожланишининг дастлабки боскичларида хосил бўлган бўлса, шу ўзгаришга эга бўлган тўқималар шунча кўп бўлади. Масалан, эмбрион иккита бластомердан иборат бўлган пайтида биттасида мутатсия бўлган бўлса бу ўзгариш албатта шу бластомердан хосил бўлган барча тўқимада юзага чиқади ва бундай организмлар мозаик организмлар дейилади. Айрим одамлар кўзининг ранги бўйича мозаик хисобланади, чунки уларда битта кўзининг
62-расм. Дрозофила пашшаси кўзининг соматик мутатсияси. Кизил ранли кўзда оқ бўлим пайдо бўлган.ранги иккинчисиникидан фарққилади. Хайвонларда бу холат кўп учрайди. Масалан, қора рангли организмларда оқ доғ бўлиши мумкин. Дрозофила пашшасининг кўзи нормада ранги қизил, лекин кўзни хосил қилувчи хужайраларда мутатсия бўлганлиги учун қизил кўзнинг бир қисмида оқ доғ пайдо бўлади (62-расм). Хайвон ва одамларнинг жигар хужайраларида ёш улғайиши билан полиплоид (соматик геном мутатсиялари) хужайраларнинг сони кўпаяди. Полиплоид хужайралар хажмининг катталиги организм учун фойдали бўлиб, хужайранинг бўлиниши бўлмаганда хам шу органнинг ишлаш қобилиятини оширади. Соматик мутатсияларнинг эволутсияда роли кам, лекин организмдаги моддалар алмашинуви жараёнининг бузилишига, қариликнинг эрта бошланишига ва ёмон сифатли ўсма (рак) каби касалликларнинг пайдо бўлишига асосий омил хисобланади. Одамларда учрайдиган хол хам соматик мутатсия натижасидир.
Y-хромосоманинг бўлмаслигидан хосил бўлган анеуплоид соматик мутатсия натижасида ўғил боланинг ташки кўриниши мозаик холатда бўлади. Табиати бўйича генератив мутатсияларнинг соматикдан фарқи йўк, чунки иккаласи хам хромосомалар структурасининг ўзгариши натижасида хосил бўлди. Лекин юзага чиқиш хусусияти, табиатда ва целексиядаги роли билан фарқ қилади.
Генератив мутатсиялар организмларнинг жинсий кўпайиши пайтида наслдан-наслга берилади. Агар мутатсия доминант бўлса биринчи авлодни ўзидаёқ юзага чиқади. Ретсессив бўлса иккинчи ёки ундан кейинги авлодларда пайдо бўлиши мумкин.
Мутатсияларнинг кўпчилиги қайси хужайраларда хосил бўлишидан қатъий назар организм учун зарардир.
Чунки организмда бошка системалар сингари генетик системада хам бир меъёрлик (гомеостаз) сақланган бўлиши керак, лекин мутатсиялар бу холатни ўзгартиради. Натижада организмларнинг яшаш фаолияти сусаяди хатто ўлиши хам мумкин. Организмларнинг яшаш фаолиятини сусайтирувчи мутатсияларни ярим летал мутатсиялар дейилади.
Ярим летал
мутатсиялар таъсирида 90% организмлар балоғат ёшига етмай халок бўлади. Ярим летал мутатсияларга калта оёкли кўйларни, сигирларни, товуқларни ва хоказоларни мисол қилиб олиш мумкин. Организмларни ўлимга олиб келувчи мутатсияларни летал мутатсиялар дейилади. Летал мутатсия организм учун жуда хавфли бўлиб, уларни эмбрионал ёки постембрионал ривожланишнинг энг дастлабки боскичларидаёқ ўлимга олиб келади. Мутатсиялар доминант ёки ретсессив геннинг мутатсияси хисобига юзага чиқади. Агар ярим летал мутатсиялар доминант геннинг мутатсияга учраганлигидан содир бўлган бўлса, бундай гени бор организмлар балоғат ёшигача яшаши ва авлод қолдириши
хам мумкин. Масалан, туғма эпилойя синдроми терининг ўзига хос касаллиги хисоблансада, бошка бир неча органларда хам ўзгариш содир бўлади. Ярим летал мутатсия ретсессив ген таъсирида юзага чиққан бўлса, бундай мутатсияси бўлган организм туғилганидан кейин тезда халок бўлади, масалан, Тей-Сакс касаллиги (бош мияда ёғ тўпланиб, мия тўкимасининг бузилиши) билан туғилган болалар узоқ яшамайдилар. Хар бир одамда ўртача 4 та ретсессив летал ген бўлиб, гетерозигота организмда учраганлиги учун ўз белгисини юзага чикара олмайди. Мутатсияларнинг барчаси хам организм учун зарарли бўлмасдан, фойдалиси хам учрайди. Айникса ўсимликлар ва микроорганизмлар целексиясида олимларимиз хар хил ўсимлик навлари ва микроорганизмларнинг турларинилардаги маълум генларни ўзгартириш билан олмокдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |