Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


Дарё қисқичбақаси (Potamobiusastacus)



Download 56,4 Mb.
bet184/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Дарё қисқичбақаси (Potamobiusastacus), деярли ҳамма ҳудудларида кенг тарқалган. қисқичбақа танаси ташқи муҳит шароитига яхши мослашган. Дарё қисқичбақаси ёруғликдан қочади, шунинг учун овқатни тунда қидиради. У ўлимтик ва тирик ўлжалар билан озиқланади. қисқичбақалар озуқа ҳидини, айниқса ўлган балиқ, бақа ва сасиётган бошқа ҳайвонлар ҳидини узоқдан жуда яхши сезади. Ўсимликларни ҳам ейди, айниқса сероҳак ўсимликларга жуда ўч бўлади. қисқичбақанинг танаси икки қисм: қалқон билан қопланган бош- кўкрак ва қўшилган серҳаракат сегментлардан иборат бўлган қорин қисмидан ташкил топган. Бош-кўкрак қалқон хитин моддаси билан қопланган. Қаттиқ хитин пўсти ҳайвон танасининг юмшоқ қисмларини ҳимоя қилади. бош-кўкрак қалқони икки ён томони билан жабра бўшлиғни қоплаб туради.Хитин қалқон бундан ташқари ички юзасига мушакларнинг бирикиши туфайли ташқи скелет вазифасини ҳам бажаради. Қисқичбақанинг қаттиқ пўсти яшил-қўнғир рангда бўлиб ана шу ҳимоя ранги туфайли у сув тубидаги қоронғи жойда кўринмайди. Қисқичбақа пиширилганда пўстига ранг берувчи моддалар парчаланиб,унинг рангини ўзгартиради,қизил қилиб қўяди.Шу сабабдан пиширилган қисқичбақалар қизил рангда бўлади.

Бош-кўкрак қисмининг олдинги хитинли қалқони ўсиб, пешона


тиканини ҳосил қилади. Тикан ёнидаги чуқурчаларда ҳаракатчан
новдачалар жойлашган бўлиб,уларда қисқичбақанингкўзлари
жойлашган.Бош қисмидаги оёқ ўсимталари - антеннула ва антенна
лар,бир жуфт юқори жағи ва икки жуфт пасткижағлардир.
Антеннула ва антенналар сезиш ва ҳид билиш аъзолар вазифасини
ўтайди. Қисқичбақанинг кўкраи саккиз сегментли бўлиб, ҳар қайси
сегментида бир жуфтдан бўғимли оёқ ўсимталари жойлашган. Кўк-
рак қисмининг олдига жойлашган уч жуфт ўсимталари жағ-оёқлар
дейилади, қолган беш жуфт ўсимтаси - юриш оёқларидир. Булар-
нинг биринчи уч жуфтида қисқичлари бўлади, қолган икки жуфти-
да эса қисқичлари йўқ, улар илмоқлар билан тугайди.. Қорин қисми
бир-бирига харакатчан бириккан еттита сегментдан иборат бўлиб,
дум сузгичи билан тугайди.Эркакларининг қорин қисмининг
биринчи ва иккинчи сегментида жойлашган оёқлари найсимон
тузилган бўлиб, копулятив аъзо вазифасиии бажаради. Олтинчи
ва еттинчи қорин сегментларидаги оёқлари дум сузгичига айланган.

Расм Дарё қисқичбақасининг тана ўсимталари


Қисқичбақанинг сузишида дум сузгичи катта роль ўйнайди. Еттинчи қорин сегментида анал тешиги жойлашган бўлади. Қисқичбақанинг тана бўшлиғи миксоцельдир.Oғзи бошининг қорин томонида жойлашган бўлиб, у ҳалқумга, сўнг қисқа қизилўнгачга давом этади. Ошқозон икки қисмдан: кардиал ва пилорик қисмлардан тузилган. Ошқозондан кейин қисқа ўрта ичак бошланади ва бу қисмда овқат ҳазм бўлиб, шимилади. Ўрта ичакка овқатни ҳазм қилишда қатнаш адиган мaхcуc без (жигар ) очилади. Кейинги ичаги тўғри найдан иборат бўлиб, анал тешигигача давом этади. Сийдик ажратиш аъзолари бир жуфт яхлит аъзодан иборат бўлиб, бош қисмининг олдида, антеналарнинг асосида жойлашган.Булар антенналар ёки яшил безлар деб аталади. қисқичбақанинг қон айланиш тизими очиқ.Юраги кўп бурчакли,мушакли аъзодан иборат бўлиб, бошкукрагининг орқа томони-
да жойлашган.Юрагининг олдида юрак олди синусибошланади. Kўпгина қисқичбақаси-монларнинг сперматозоидлари мураккаб шаклга эга бўлиб,ҳаракатсиз ва ўзига хос думли капсулага эга.Тухум билан яқинлашганда «капсула» ёрилиб, сперматозоиднинг бошчаси тухумнинг ичига киради. Ривожланиши тана тузилишини ўзгариши билан ёки ўзгармас-дан боради. Баъзи қисқичбақасимонларда авлодга ғамхўрлик намунаси кузатилади, улар тухумларини қоринчаси ёки қоринчасидаги оёқчаларига бириктириб олади, ёш авлодни онаси қўриқлайди. Қисқичбақасимонларда йўқолган оёқ ўсимталари регенерацияси яхши ривожланган.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish