Тўхтаева Дилором Акромжон қизи АДУ педагогика факультети 2 – босқич талабаси
Email: diloromtoxtayeva1998@gmail.com
Tel: +998 99 900 65 15
Олий ўқув юртлари бўлажак мутахассисларининг касбий компетентлигини ривожлантириш.
Ўзбекистонда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида юқори малакали мутахассис ҳамда кадрлар тайёрлаш суръатлари йил сайин такомиллашиб бормоқда. Ушбу дастурга киритилган вазифаларнинг сифат босқичига ўтиши, аввало, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида тахсил олаётган талабаларнинг билим ва малакаларига шундай талаблар қўядики, улар ишлаб чикаришнинг қайси соҳасида фаолият юритмасин, Ватан тараққиёти, юрт равнақи ва халк фаровонлигига астойдил хизмат қиладиган, фидоий, профессионал касб эгалари бўлишлари лозим. Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимини шаклан ва мазмунан ислоҳ қилиш, унинг хуқуқий базасини такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия мазмуни, шакл ва усуллари самарадорлигини ошириш борасида мухим ишлар амалга оширилмоқда. Чунки таълим тизими жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга, обрў-эътибор қозонган жамият барпо этиш, мамлакатимизнинг демократик тараққиётини таъминлаш ва фукаролик жамиятини шакллантириш, уни демократлаштириш ва либераллаштириш, фуқароларнинг сиёсий-хуқуқий, маънавий-ахлокий, ижтимоий онги хамда дунёқараши даражасини ошириш, соғлом тафаккурли баркамол авлодни шакллантириш пойдевори ҳисобланади.Шунинг учун хам бугунги кунда таълим тизимидаги стратегик йуналишлардан бири - таълим муассасаларининг инновацион фаолияти асосий омил сифатида белгилаб берилмокда. Ҳар бир бўлажак мутахассис таълим тизимини ислоҳ қилишнинг зарурлигини тушуниб етиши ва унинг амалиётда таълим муассасалари инновацион жараёнларига қўшилишдаги аҳамиятини англаб етиши хамда яратиш имкони мавжуд бўлган инновацион майдонда ўзини кўриш ва энг мухими, янгиликларни ўзлаштиришдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А. Каримовнинг 2015 йил 12 июндаги "Олий таълим муассасаларининг рахбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4732-сонли фармони эълон қилинди. Фармоннинг мақсади - Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан оширишдан иборат. Зеро, жамиятнинг бугуни ва келажаги, унинг маданий, маърифий ва маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларнинг муваффакияти кўп жиҳатдан ўқитувчиларга боғлик. Шундай экан, ўз ўзидан: бугунги кун ўқитувчиси кандай бўлиши керак? - деган ҳақли савол туғилади. Бугунги кун ўқитувчиси, билимли, атрофлича фикрлай оладиган, дунёқараши кенг, ўз устида тинимсиз ишлайдиган, изланувчан, ижодкор шахсга, ўқувчиларнинг юрагига чуқур кириб борадиган юксак фазилатлар эгасига айланишини хаётнинг ўзи талаб этмокда. Зaмонaвий тaълимнинг aсосий мaқсaди ҳам жaмият вa дaвлaт yчyн ҳар томонлама ривожланган, жамиятга, меҳнат фaолиятигa ижтимоий мoслaшyвчaн, ўз yстидa ишлай оладиган шахсни тaйëрлaшдaн иборат. Демак, хар томонлама ривожланган шахс тарбиясида педагогларнинг компетентлик даражаси муҳим аҳамиятга эга. Педагогика фанида психологик-педагогик компетентлик тушунчаси педагогнинг таълим-тарбия жaрaëнидa энг юқори даражада натижага эришиши, юқори касбий салоҳият, шунингдек, мулоқотчанлик ва ижобий фазилатларга эга бўлиш деган хулосага келинади. Хўш, компетентлик ўзи нима? Касбий компетентлик негизида қандай сифатлар акс этади? Педагог ўзида қандай компетентлик сифатларини ёрита олиши зарур.Айни ўринда шу ва шунга ёндош ғоялар юзасидан сўз юритамиз.Инглизча “competence” тушунчаси луғавий жиҳатдан бевосита “ қобилият” маъносини ифодалайди. Мазмунан эса “фаолиятда назарий билимлардан самарали фойдаланиш юқори даражадаги касбий малака,маҳорат ва иқтидорини намоён эта олиш’’ни ёритишга хизмат қилади.Компетентлик "ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йул тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгалик"ни англатади. Касбий компетентлик - мутахассис томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур булган билим, куникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда даражада қўллай олинишидир.Касбий компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. Шунингдек, компетенция мутахассислик билимларини доимо бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, мухим ижтимоий талабларни англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади. Касбий компетенлик негизида қуйидаги сифатлар акс этади:
1.Ижтимоий компетентлик - ижтимоий муносабатларда фаоллик кўрсатиш кўникма, малакаларига эгалик, касбий фаолиятда субъектлар билан мулоқотга кириша олиш.
2.Махсус компетентлик - касбий-педагогик фаолиятни ташкил этишга тайёрланиш, касбий-педагогик вазифаларни оқилона ҳал қилиш, фаолияти натижаларини реал баҳолаш, БКМни изчил ривожлантириб бориш бўлиб, ушбу компетентлик негизида психологик, методик, информацион, креатив, инновацион ва коммуникатив компетентлик кўзга ташланади. Улар ўзида қуйидаги мазмунни ифодалайди:
1)психологик компетентлик - педагогик жараёнда соғлом психологик муҳитни ярата олиш, талабалар ва таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан ижобий мулоқотни ташкил этиш, турли салбий психологик зиддиятларни ўз вақтида англай олиш ва бартараф эта олиш;
2)методик компетентлик - педагогик жараённи методик жиҳатдан оқилона ташкил этиш, таълим ёки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри белгилаш, метод ва воситаларни мақсадга мувофиқ танлай олиш, методларни самарали қўллай олиш, воситаларни муваффақиятли қўллаш;
3)информацион компетентлик - ахборот мухитида зарур, муҳим, керакли, фойдали маълумотларни излаш, йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва улардан мақсадли, ўринли, самарали фойдаланиш;
4)креатив компетентлик - педагогик фаолиятга танқидий, ижодий ёндашиш, ўзининг ижодкорлик малакаларига эгалигини намойиш эта олиш;
5)инновацион компетентлик - педагогик жараённи такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишга доир янги ғояларни илгари суриш, уларни амалиётга самарали татбиқ этиш;
6)коммуникатив компетентлик - таълим жараёнининг барча иштирокчилари, жумладан, талабалар билан самимий мулоқотда бўлиш, уларни тинглай билиш, уларга ижобий таъсир кўрсата олиш.
3.Шахсий компетентлик - изчил равишда касбий ўсишга эришиш, малака даражасини ошириб бориш, касбий фаолиятда ўз ички имкониятларини намоён қилиш.
4.Технологик компетентлик - касбий-педагогик БКМни бойитадига илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий восита, техника ва технологиялардан фойдалана олиш.
5.Эктсремал компетентлик - фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, технологик жараён ишдан чиққан)да, педагогик низолар юзага келганда оқилона қарор қабул қилиш тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик.
Касбий-педагогик компетентликка эга бўлишда ўз устида ишлаш, ўз ўзини ривожлантириш мухим ахамиятга эга. Ўз ўзини ривожлантириш вазифалари ўзини ўзи таҳлил қилиш ва ўзини ўзи баҳолаш орқали аниқланади.Ўз устида ишлаш қуйидагиларда кўринади:
- касбий БКМни такомиллаштириб бориш;
- фаолиятга танқидий ва ижодий ёндашиш;
-касбий ва ижодий ҳамкорликка эришиш
- ишчанлик қобилиятини ривожлантириш;
- салбий одатларни бартараф этиб бориш;
- ижобий сифатларни ўзлаштириш.
Педагогнинг мутахассис сифатида:
- аниқ мақсад, интилиш асосида педагогик жараённи такомиллаштириш;
-педагогик жараён самарадорлигини, ўзининг ишчанлик фаоллигини ошириш;
-изчил равишда янгиланиб бораётган педагогик билимларни ўзлаштириш;
-илғор технология, метод хамда воситалардан хабардор булиш;
-фаолиятига фан-техниканинг сўнгги янгиликларини самарали тадбиқ этиш;
-касбий кўникма ва малакаларини такомиллаштириш;
- салбий педагогик низоларнинг олдини олиш, бартараф этиш чораларини излаш йўлида олиб борадиган амалий ҳаракати унинг ўз устида ишлашини ифодалайди.
Хулоса килиб айтсак, бугунги кундаги жадал ривожланиш ва глобализация жараёни олий таълим олдига бир қанча талабларни қўймоқда. Бўлажак мутахассисларни нафакат билимлар билан қуроллантириш, балки уларда касбий кўникма ва малакаларни ҳам шакллантириш муҳим. Ўз фаолиятига танқидий ёндаша оладиган, юқори малакали ва ўқимишли инсонлар оммасини яратувчи олий таълимсиз ва илмий- тадқиқот муассасаларисиз бирорта мамлакат барқарор ривожланишни таъминлай олмайди. Бўлажак мутахассис танқидий фикрлаш, ижтимоий муаммоларни таҳлил килиш, ечимларни ишлаб чиқиш, ўз зиммасига ижтимоий масъулиятни олишга қодир бўлиши лозим. Бундай талабларга жавоб берувчи мутахассисларини тайёрлаш учун олий таълим тизимида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш, таълимнинг турли-туман бўлишига эришиш, янги самарали таълим усулларини ишлаб чиқиш талаб этилади. Ўқув жараёнида Ўқувчи тингловчи объект эмас балки, билимларни фаол ўзлаштирувчи субъект сифатида иштирок этиши керак. Ўқувчиларни фаол ўзлаштирувчи субъектга айлантирувчи интерфаол усуллар, замонавий педагогик технологиялар бу борада биз учун янги имкониятларни очиб беради. Педагог бундай мақсадларда, ўқитишнинг методлари, технологияларини шундай танлаш керакки, улар ёшларга нафакат тайёр билимларни ўзлаштиришларида, балки билимларни турли манбалардан мустақил эгаллашлари, ўзларида шахсий нуктаи назарнинг шаклланиши, уни асослаши ва эришилган билимларни янги билимлар олишларида фойдаланиш малакаларига эга бўлишлари лозим. Юқорида келтирилган касбий компетенция педагогларнинг фаолиятидаги етуклик кўрсаткичи ҳисобланиб, мутахассиснинг мулоқот жараёнида шахс ҳамда мутахассис сифатида шаклланишида асосий омил бўла олади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати :
А.А Шаясупова, С. Р Камалова “ Малака ва компетенсиияларни баҳолаш” – Ташкент -2012 йил.
Муслимов Н А, Усмонбоева М.Х, Сайфуров Д.М – “Инновацион таълим технологиялари “ Ташкент 2015 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |