Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
33 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
концепциясида ҳам, талаба-ёшлар таълим-тарбиясини таъминлаш, маънавий етук, баркамол 
ёш авлодни вояга етишишида қуйдаги вазифаларнинг белгилаб олингани ҳам энг муҳим 
масалалардан биридир: 
олий таълим муассасаларида талаба-ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбия мазмунини 
кучайтириш, ёшларни миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак маънавий-
ахлоқий ғоялар асосида, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ёт ғоя ва бузғунчи 
мафкураларга 
қарши 
иммунитетни 
мустаҳкамлаш 
борасидаги 
ишларни 
янада 
ривожлантириш; 
ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш
мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халқ манфаатлари учун хизмат 
қилиш туйғуси билан яшайдиган баркамол авлод сифатида тарбиялаш; 
давлатимиз истиқболи бўлган ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш барча 
ислоҳотларимиз замирида намоён бўлмоқда.
Бугунги кунда юртимизда маънавий етук ҳамда баркамол ёш авлодни тарбиялаш 
мақсадида кенг қамровли ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Бунинг яққол далили 
сифатида 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати 
тўғрисида”ги Қонунни янги таҳрирда қабул қилингани ҳам юртимиз истиқболи бўлган ёш 
авлод тарбиясига қаратилган асосий пойдеворидир. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ҳам 
ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва 
диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан 
ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, 
иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, ёшлар 
тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт- шароитлар яратиш, ёшларда соғлом турмуш 
тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли 
ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, 
ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолиятни амалга 
ошириш[2]. каби муҳим вазифалар белгилаб олингани билан муҳим аҳамият касб этади. 
Шунингдек, мамлакатимиз ёшларининг тянчи ва суячи бўлиб фаолият олиб бораётган 
2017 йил 30 июнда ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳам ўз олдига қўйган 
мақсад ва вазифаларида, ёшларни маънавий етук ҳамда баркамол бўлиб вояга етиши учун 
республика миқёсида турли танловлар, ҳайрия акциялари, ёшлар ўртасида китобхонликни 
юксалтириш бўйича “Ёш китобхон” каби бир қанча лойиҳаларни ташкил этиб келмоқда. 
Ушбу, амалга оширилаётган ислоҳатлар негизида ҳар бир ёш авлодни бир ғоя остида 
бирлаштириш “Ватан бизга нима берди, деб эмас! Балки, Мен ватан учун нима қилдим!” 
деган бош мақсадни ёш авлодда шакллантиришни ўз олдига қўймоқда.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ўз олдига яна бир қатор муҳим вазифаларни олдига 
қўйган, шулар қаторида мамлакатимизда эркин демократик давлат, фуқаролик жамияти 
барпо этишга кўмаклашиш, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, ёшларнинг 
куч-ғайратини, интеллектуал салоҳияти, касб малакасини ватан равнақи учун йўналтириш, 
аждодларимиз томонидан яратилган бой илмий меросимизни чуқур ўрганиш ҳам ёш авлод 
тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. 
Мамлакатимиз тараққиёти янги босқичга чиқаётган бир даврда ёшлар маънавиятини 
юксалтириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлардан энг муҳими Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2019 йил 19 март куни илгари сурилган беш муҳим ташаббуси алоҳида 
аҳамият касб этади. Чунки, ушбу илгари сурилган бешта энг муҳим ташаббусда ёшларимизга 
бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга 
кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини 
шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар 
бандлигини таъминлаш каби асосий вазифаларнинг илгари сурилгани ҳам, турли зиддиятлар 
кучайиб бораётган бугунги дунё мафкуравий манзарасида, ёшларимизда мафкуравий 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish