инновацион ёндашув ўзига хос аҳамият касб этади. Бунда таълим олувчилар ўз фаолиятини
ўзи таҳлил қилиши ва объектив баҳолаши ҳамда педагоглар эса мавжуд таълимий
вазиятларни ўз вақтида таҳлил қилиб бориши ҳамда таълим олувчиларнинг ўз тушунчалари,
ҳатти-ҳаракатларини фаол ўйлаб кўриши учун шарт-шароитлар яратилади.
Таълим олувчиларда билиш компетенцияларини ривожлантириш жараёнларини
ташкил этиш ва бошқаришда
шахс-фаолият ёндашуви ҳам зарур ҳисобланиб, бу ёндашув
таълим олувчилар рефлексив фаолиятини ташкил этиш жараёнида уларнинг фаоллигини
таъминлаш ва аниқ мақсадларга кўра уларни мотивлаштириш воситаси сифатида вужудга
келади.
Таълим олувчиларда билиш компетенцияларини ривожлантириш жараёнлари
самарадорлигини аниқ вазиятларга кўра баҳолаш ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, мазкур
жараён самарадорлигини таъминлашда вақт ўтиши билан вужудга келаётган вазиятларга
кўра таълим олувчилар рефлексив фаолиятини мувофиқлаштириб бориш
вазиятли ёндашувни ифодалайди. Бунда бошқарилувчи объект ҳисобланаётган билиш жараёни
компетенцияларини ривожлантириш жараёнларининг аниқ шароитдаги ички ва ташқи
вазиятига қараб таълим олувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш мазкур жараён
самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади[2].
Таълим олувчиларда билиш компетенцияларини ривожлантириш самарадорлигини
ошириш, кўзланган мақсадга эришишда жалб этиладиган сарф-харажатларнинг меъёрдан
ортмаслигини таъминловчи, таълим олувчиларнинг имконияти, қобилияти ва тушунчаларига
ҳамда мавжуд вазиятлар ва шарт-шароитларга мос келувчи, энг қулай бўлган тизимни
вужудга келтириш
мувофиқлаштирилган ёндашувни жорий этишдир. Унинг таълим
олувчиларда мазкур компетенцияларни ривожлантириш жараёнларига татбиқ этилиши
натижасида таълим олувчиларнинг фаоллигини ҳамда билиш компетенцияларини
ривожлантириш жараёни самарадорлигини таъминлаш учун сарф этиладиган меҳнат ва вақт
тежалади, уларнинг фаоллиги таъминланади ва самарадорлиги ошади.
Демак, таълим сифатининг юқори даражада бўлишини таъминлашга йўналтирилган
ёндашувларни амалга ошириш ва ўқув амалиётига жорий этишда қуйидагиларни муҳим деб
ҳисоблаймиз:
- ўрганилаётган компетенцияларнинг компонентли таркибининг психологик-
педагогик характеристикасини аниқлаш билан «билиш компетенцияси» тушунчаси
моҳиятини аниқлаш;
- таълим олувчиларининг билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш
асосида ривожлантиришнинг педагогик вазифа (таълим олувчиларнинг ёш, психологик
хусусиятларини ўрганиш, машғулотларни аниқ мақсадга асосланувчи лойиҳа асосида ташкил
этиш, билиш компетенцияларининг ривожланганлик даражасини аниқлаш, унга имкон
берувчи объектив ва субъектив омилларни ўрганиш)ларини аниқлаш;
- назарий қоидаларни таҳлилига асосланган ҳолда таълим олувчиларнинг мустақил
иш фаолиятида ўқув-билиш компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шартлари:
босқич (тайёргарлик, операцион-фаолиятли, якуний-рефлексив)лар кетма-кетлигига амал
қилиш;
- таълим олувчиларни лойиҳалаш фаолиятига жалб этиш;
- ностандарт муаммоли вазиятларни яратиш ва уларни бартараф этиш методларини
шакллантириш;
- портфолиодан таълим олувчиларнинг билиш компетенцияларини ривожлантириш ва
баҳолаш инструменти сифатида фойдаланишни илгари суриш ва самарадорлиги исботлаш;