овозли
қурилмалар
ни яратилиши ахборот алмашишнинг янги даврини бошлаб берди. Овоз ёзиш
қурилмаларининг такомиллашиб бориши натижасида овозли ахборотларнинг ахборот қабул
қилувчига таъсирини ошириш, бир ахборотни кўпчиликка ва кўп ҳудудга етказиш, воқелик
рўй бераётган жараённинг овозини сақлаш имкониятлари юзага келди.
ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
148
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
XIX асрнинг йирик ихтироси сифатида қабул қилиниб, XX асрда санъат даражасига
кўтарилган
фотография ва кинемотография
ёрдамида жараён ҳолати акс этган тасвирли
ахборотларни кўп сонли эҳтиёжмандлар учун таъсирли етказиш ва сақланишига замин
яратилди. Кейинчалик овозли тасвирлар масофадан ахборот узатишнинг энг аҳамиятли
кўринишига айланди ва ривожланди.
Юқоридаги каби масофадан ахборот тарқатиш воситаларининг бир ёқламалилик
хусусиятига
алоқа ва ахборот узатиш тизимлари
нинг пайдо бўлиши, жумладан, телеграф,
телефон, телевидение каби ахборот узатувчи ва қабул қилувчи ўртасида мулоқот қилиш
имконини берувчи воситаларнинг ихтиро этилиши ва оммалашуви билан барҳам берилди.
Натижада, ахборот реал вақтда, кўпчиликка ва кўп ҳудудга тезкор етказилиши билан бирга,
ахборотни қабул қилувчи учунунга нисбатан муносабат билдириш, жавоб ахборотини
узатиш имконияти яратилди.
Электрон ҳисоблаш машиналари
нинг яратилиши, унинг асосий элементларини
электрон лампадан катта интеграл схемагача такомиллаштирилиши, тобора ихчамлашиб, иш
тезлиги, қулайлиги ва имкониятларининг ортиб бориши ахборотни нафақат кўпчиликка ва
кўп ҳудудга тарқатиш, сақлаш ва узатиш сифатини оширишга, балки ахборот базасини
шакллантириш ва улар устида турли амалларни бажариш, жамланган ахборотнинг физик
ҳажмини камайтириш имконини берди.
Ҳисоблаш техникаси ривожланиш тарихини таҳлил қилиб, бу ривожланиш ҳам
назарий, ҳам амалий асосга эга эканлигини кўриш мумкин. Амалий асос ўша даврда техника
эришган ютуқлар бўлса, назарий асос фанлар соҳасида олинган натижалар, позицияли саноқ
системасининг ривожи, қатъийтартиб-қоида ва мантиқ назарияси ҳисобланади.
Масофадан ўкитиш таълим турини ташкил килишда электрон дарсликлар ва виртуал
стендларнинг яратилиши, биринчидан, унинг базасини яратишга асос солади. Иккинчидан,
электрон ёки мультимедиали электрон дарсликлар асосида ўкитишнинг оддий дарсликка
нисбатан ўзининг афзаллик томонларини кўрсатиш билан фаркланади. Булар куйдагилардан
иборат:
- дарсда маърузачига ўкув материалларини тушунтиришни бирмунча енгиллаштирилиши;
- ўкув жараёнида берилаётган ахбаротларни такрорий холда бериш имкониятининг
борлиги;
- техника воситалари асосида ўтказилаётган дарсларни ўзлаштириш даражасининг юкори
бўлишига эришиш;
- мультимедиали электрон дарсликлар базасида виртуал стендлар ташкил килиш
имкониятини яратилиши;
- ўкув жараёнини видео ва аудио анимациялар билан бойитиб борилиши хамда таълим
олувчиларнинг дарс жараёнига бўлган кизикишини уйготиш;
- оммавий тарзда фойдаланиш, яъни битта маълумотлар базасидан бир ёки бир нечта
аудиторияда ва гурухларда фойдаланиш имкониятининг борлиги;
- маълумотлар базасини тезкор равишда ўзгартириб, замон талабига мослаштирилиб
борилиши;
- маъруза дарсларида амалий ва лаборатория машгулотларини ўтиш имкониятининг
яратилиш;
- масофадан ўкитиш учун асосий воситалардан бири сифатида
фойдаланиш;
- ўкув жараёнида таълим олувчиларнинг якка тартибда билимини назорат килиш каби
имкониятларни яратади
Бундай кўринишдаги ўкув материалларини масофадан ўкитиш таълим турига тадбик
этиш бир вактнинг ўзида таълим олувчиларга кўриш, ўкиш, эшитиш, мулохаза килиш ва
такрор-такрор бу амалларни бажариш имкониятини яратади.
Бугунги кунда ЮНЕСКО халқаро ташкилоти ўзининг стратегик режаларида:
Do'stlaringiz bilan baham: |