ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
тайёргарликларини такомиллаштириш усул ва воситалари ҳақида фикр
юритилган.
Таянч сўзлар:
кимё,биокимё,кўникма,малака,ёндашув, методик вазифа, муаммоли
вазият.
Аннотация:
В данной статье рассматриваются методы и средства формирования
методологических знаний и умений учащихся при преподавании биохимии, определение
единства научных и методологических факторов, совершенствование профессиональной
методической подготовки будущих учителей.
Ключевые слова:
химия, биохимия, способность,обучение изучение, методическое
задание, проблемная ситуация.
Annatation:
This article discusses the methods and tools for the formation of
methodological knowledge and skills of students in the teaching of biochemistry, the definition of
the unity of scientific and methodological factors, the improvement of professional methodological
training of future teachers.
Key words:
chemistry, biochemistry, ability, training, study, methodical task, problem
situation.
Ҳар бир методик вазифа муаммоли педагогик вазият моделини акс эттиради, шунинг
учун кимёвий ва методик тайёргарликни бирлаштириш учун моделли педагогик вазиятлар
тизми талаб этилди, унинг ҳал этиш учун биокимёвий ва методик билим ҳамда
кўникмалардан биргаликда фойдаланиш зарурдир.
Биокимё фанини ўрганиш жараёнида талабаларнинг методик тайёргарлашнинг
мураккаб мууаммоларини ҳал қилиш, ҳал қилинган вазифага мос келадиган тадқиқотнинг
методологик пойдеворини аниқлаш зарурлигини белгилайди.
Биокимё дастурини ўқув жараёни талаблари ва услубий кўникмаларни
шакллантиришга қаратилган вазифалар билан бойитиш зарурияти мавжуд. Биокимё ўқитиш
жараёнида талабаларнинг методик билимлари ва кўникмаларини шакллантириш,
ривожлантириш биокимёвий материалнинг ўзига хос сингдирилишига боғлиқ. Шу
муносабат билан биокимёвий ва услубий омилларни яхлит услубий тизимга интеграция
қилиш учун баъзи механизамларни ишлаб чиқиш зарур [1, 16-б ].
Илмий ва услубий омилларнинг бирлигини аниқлаш учун биокимёни яхлит тизим
сифатида ўрганиш, унинг педагогика университети бошқа фанларидан ажралиб турувчи
ҳусусиятларни аниқлаш керак. Бу эса кимё ва биология ўқитувчиларини методик тайёрлаш
тизимида биокимё курсининг ўз ўрнини топишга ва унинг ушбу жараёнга қўшган ҳиссасини
аниқлашга ёрдам беради.
Биокимё ва методик тайёргарликни яхлит тизим сифатида методологик ёндошув
биокимё моделини яратишга асос бўлади. Бу модел кенг қўлланиладаган фалсафий ёндошув
бўлиб, унинг амалда қўлланилиши турли методик даражаларда аниқликни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |