Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet567/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   563   564   565   566   567   568   569   570   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
500 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ 
(Қайта таёрлаш гурухлари мисолида) 
 
Ишбаева Н. – Қайта тайёрлаш бўлими методисти, ТДПУ. 
 
Ўз касбини севган ўқитувчи аввало ўз фани ҳамда ёндош фанлар бўйича чуқур 
билимга ҳамда юксак педагогик маҳоратга ҳам эга бўлмоғи лозим.
Ўқитувчи ўз билимини ўқувчиларга бера олиши, уларда билим олишга интилишни 
уйғота олиши, дарсларда болада мустақил фикрлаш малакаларини шакллантириш ва ундаги 
қобилятларни ривожлантира олиши керак. Бунинг учун ўқитувчи дарслар давомида 
педагогик таъсир кўрсатиш усулларидан унумли фойдалана билиши лозим. 
Дарсда энг аввало ўқитувчининг асосий таянчи дарслик ва ўқув дастуридир. 
Дарсликда берилган мавзуларнинг ўқувчилар томонидан қандай ўзлаштириши кераклигини 
белгиловчи меъёр давлат таълим стандатлари ҳисобланади. Бошланғич таълим 
дарсликларига киритилган ўқув материаллари ўқувчилар эҳтиёжини маънавий-маърифий, 
ахлоқий-тарбиявий томондан қондиришга мосланган ҳолда тузилган. Ўқитувчи дарслик 
материалларини ўқувчилар томонидан тўлиқ ўзлаштиришлари учун дарснинг таълимий 
мақсад ва методларини педагогик талаблар асосида ташкил этиши лозим. Бугун замонавий 
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан хабардор бўлмаган ўқитувчининг 
ўзи бўлмаса керак. Етакчи педагог-олимлар ва методистлар томонидан замонавий педагогик 
ва янги ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнидан қандай фойдаланиш 
кераклиги ишлаб чиқилиб, амалиётда қўлланилаётгани янгилик эмас. Ҳатто, дарсликлардаги 
мавзуларни ўтишда ўқитувчи мавзу юзасидан назарий маълумотларни бирдан ўқувчига 
тушунтирмасдан аввал болаларни мушоҳада қилишга чорлайдиган савол ва топшириқлар 
ҳам интерфаол усулларга асосланган. Аммо, таълим самарадорлигини оширишда ўқитувчи 
асосий роль ўйнайди. Таълим самарадорлиги ўқувчиларнинг мавзуларни қай даражада билиб 
олганлиги ва амалиётда қўллай олиш малакаси билан ўлчанади. Таълим сифат-
самарадорлигини оширишда ўқитувчи ўқувчиларни кўпроқ мустақил фикрлашга ўргатиши 
ва зеҳнини чархлаши лозим.
Бунинг учун ўқитувчи дастурга киритилган ва дарсликларда берилган материаллар 
билан чекланмай, ўрганиладиган мавзуга ёндош қўшимча материалларни билиши, ҳар бир 
мавзуни ўтишда унинг тарбиявий аҳамиятини ҳам ҳисобга олиб, ўқувчиларнинг билим-
савиясини ва уларнинг ўзига хос шахсий психологик хусусиятларини, қизиқиши ва дунё- 
қарашларини ҳам назарда тутиши лозим. Бунда дарснинг режасини тузаётганда ўқитувчи 
замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни дарсда ўринли қўллашни 
ҳам назарда тутиши керак.
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика таълим маркази томонидан мактаб 
ўқитувчилари амалиётда қўллаши учун зарурий методик қўлланма ва тавсиялар биз учун 
муҳим воситалар бўлиб қолмоқда. Биз дарсларимизда ушбу методик қўлланмаларда 
берилган инновацион технологиялардан фойдаланиш, технологиялар бўйича берилган 
назарий маълумотларни доимо ўқиб-ўрганиб боришимиз лозим. 
 
Масалан, Таълим маркази томонидан (2011-йил) ишлаб чиқилган “Инновацион 
технологиялар:назария ва амалиёт” қўлланмасида берилган замонавий педагогик 
технологиялари асосида дарсларни ташкил этиш яхши самара беради. Масалан, “

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   563   564   565   566   567   568   569   570   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish