ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
495
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
воситаларининг таъсири, оммавий ахборот воситалари асосида талаба ёшлар
маънавиятини
ривожлантириш муаммосига доир изланишлар мамлакатимиз хамда жахон олимлари илмий
излатишлари ёритиб берилган.
Калит сўзлар:
хуқуқий маданият, замонавий коммуникация,
оммавий ахборот
воситалари
Аннотация:
В данной статье освещаются исследования проблем современного
общения, влияния средств массовой информации, развития
студенческой духовности на
основе медиа в развитии правовой культуры студентов педагогических вузов.
Ключивые слова:
правовая культура, современные коммуникации, средства массовой
информации.
Annatation:
This article covers the study of the problems of modern communication, the
influence of the media, the development of student spirituality
based on the media in the
development of the legal culture of students of pedagogical universities.
Keywords:
legal culture, modern communications, mass media.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун
устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг енг муҳим шартларидан
бири ҳисобланади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 9
январдаги
“
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш тизимини тубдан
такомиллаштириш тўғрисида”ги [1] фармонда ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир
кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда
қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат,
ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотишга алоҳида эътибор қаратиш
зарурлиги белгиланди.
Таълимни ахборотлаштириш шароитида талабалар хуқуқий
маданиятини
ривожлантириш муаммоси тахлил қилинганда, замонавий коммуникация, яъни оммавий
ахборот воситаларининг ёшлар хуқуқий маданиятига таъсирини инкор этиб бўлмайди.
Оммавий ахборот воситалари асосида талаба ёшлар
маънавиятини ривожлантириш
муаммосига доир изланишлар мамлакатимиз хамда жахон олимлари томонидан олиб
борилган.
Ш.Халилованинг[2] илмий тадқиқотида радиоэшиттиришлар воситасида Ўзбекистон
мактабларида
ўқувчиларни
аҳлоқий
тарбиялашнинг
аҳволи
ўрганилган
хамда
такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилган. Шунингдек, ўқувчи шахсининг аҳлоқий-
эстетик маданиятини ўзида мужассам этган муайян сифат ва фазилатларга эга бўлишнинг
таснифи ишлаб чиқилган хамда уларнинг даражалари кўрсатилган.
И.Рахматуллаеванинг[3] илмий тадқиқотида ёшлар кўрсатувларининг пайдо бўлиши
ва ривожланиши даврларга бўлиб ўрганилган хамда телекўрсатувларнинг ёшлар
маънавиятидаги ижтимоий эстетик таъсирлари тадқиқ этилган.
К.Фарфиеванинг[4] илмий тадқиқот ишида телевизион кўрсатувлар орқали
талабаларнинг ижтимоий тасаввурлари ва установкаларини ўзгариш жараёни тадқиқ
қилинган. Ўзбекистон телевиденияси кўрсатувларида ёшлар мавзусининг ёритилиши хамда
ушбу теледастурларнинг ёшлар маънавий дунёқарашига таъсири ўрганилган.
Замонавий ахборот технологиялари асосида
интернет оммавий ахборот
воситаларида таълим ресурсларини яратиш, ўқув-тарбия жараёнини педагогик ва ахборот
коммуникация технологиялари воситасида бошқариш, таълим жараёнини
масофадан туриб
ташкил етиш муаммоларига доир масалалар У.Бегимқулов, А.Абдуқодиров[5],
Н.Тайлаковнинг[6] тадқиқотларида илмий жихатдан асосланган.
Маълумки, ўтган асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган Интернет тармоғи
ахборот соҳасида туб бурилиш ясади. Ендиликда анъанавий ОAВ нинг информацион
технологиялар асрида ўз мавқеини сақлаб қолиши кўп жиҳатдан глобал тармоқ