Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


Keywords: learner, competence, reform, socially active citizenship, initiative, social -  professionalism, perfection.  Аннотация



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

Keywords:
learner, competence, reform, socially active citizenship, initiative, social - 
professionalism, perfection. 
Аннотация:
в данной статье освещается развитие социально активной гражданской 
компетентности в обучении социально активных граждан, студентов-интеллектуалов и 
подготовке молодых людей в качестве специалистов по формированию гражданского 
общества, построению демократического государства и их активной гражданской позиции. 
освещается 
Ключевые слова
: ученик, компетентность, реформа, социально активная 
гражданственность, инициатива, социал - профессионализм, совершенствование. 
Мамлакатимиз узлуксиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг 
замирида ижтимоий фаол баркомол ёш-авлодни тарбиялаш энг муҳим вазифа сифатида 
илгари сурилмоқда. Бунинг ёққол далали сифатида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2019 йил 19 март куни илгари сурган беш муҳим ташаббуси ҳам ижтимоий 
фаол талаба-ёшларни тарбиялашда мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, олий таълим 
муссасалари муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар 
негизида мамлакатимиз бугуни ва эртаси бўлган – ёшларни ижтимоий фаол фуқаролик 
компетентлик асосида тарбиялаш долзаблигича қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий фаол баркамол ёшларни тарбиялаш масаласига 


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
28 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
тўхталиб ўтар экан: “Таълим ва маърифат тизимини такомиллаштириш, мамлакатимиз 
келажаги бўлган ёшларни замонавий билим олишга йўналтириш, уларни қизиқишларини 
эътиборга олиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш – давлат ва жамият олдида турган энг 
муҳим вазифадир [1, 31-б] деб таъкидлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга 
Мурожаатномасида ёш-авлод масаласига тўхталар экан: “Ўзбекистонни ривожланган 
мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга нафақат жадал ислоҳотлар, 
илм-маърифат ва инновация билан эришамиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор 
ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали 
янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур” [2, 2-б] деган ушбу мурожаатларида ҳам 
умумий ўрта таълим мактаблари, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш-авлодни 
ижтимоий фаол фуқаро сифатида камол томиши муҳим аҳамият касб этади. 
Бугунги кунда умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшларда 
ижтимоий фаол фуқаролик компетентликни шакллантириш аввало, фуқаро, фаол фуқаролик 
тушунчаалари мазмун моҳияти тўғрисидаги тасаввур билан боғлиқ ёндашувларга тўхталиб 
ўтиш даркор. Ижтимоий фаол фуқаролик компетентликнинг мақсади, доимо инсонни 
жамиятда фаол фаолиятга, демократик давлатнинг сиёсий ҳаётида иштирок этиш, фаол 
фуқаролик позициясига эга бўлишга ундайди. Шунга қарамай, инсон ўз ҳаётида давлат ва 
жамиятнинг роли турлича талқин этилган.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларда ижтимоий фаол фуқаролик 
компетенцияларини шакллантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган 187-сон қарорида ҳам таянч ва 
фанга оид умумий компетенцияларга алоҳида тўхталиб ўтган. Умумий ўрта таълим 
мактаблари ўқувчиларида ижтимоий фаол фуқаролик компетенциясини шакллантириш – 
“жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнларга дахлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол 
иштирок этиш, ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш, унга риоя қилиш, меҳнат ва 
фуқаролик муносабатларида муомала ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш лаёқатларини 
шакллантиришни назарда тутади” [3,18-б] деб таъкидлаб ўтилган. Чунки, давлатнинг бугуни 
ва эртаси бўлган ёш-авлод тарбияси турли давларда ҳам энг долзарб масала бўлиб келган.
Умумий 
ўрта 
давлат 
таълим 
стандартида 
ижтимоий 
фаол 
фуқаролик 
компетенцияларни шакллантиришда асосий компетенцияларга ҳам тўхталиб ўтилган. 
Ўқувчи-ёшларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияларини шакллантиришда ҳуқуқий 
онгга эга бўлиш ва ҳуқуқий маданиятли бўлиш компетенциялари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. 
Умумий ўрта таълим стандартида фанни ўзлаштириш даражаси қуйида(А1, А2, А2+, В1)ги 
ўзлаштириш даражалари орқали ўқувчи–ёшларда билим, кўникма, малака ва компетенцияни 
шакллантириш алоҳида ўрин тутади.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенциясини шакллантиришда ўқувчилар 
А1
даража 
орқали орқали, ўз ҳуқуқ ва мажбурятларини англайди, бурч, мажбурят, одоб, аҳлоқ, фуқаро 
каби тушунчаларнинг мазмунидан хабардор бўлиш каби билим, кўникмава малакалар 
шакллантирилади.
А2
даражада ўқувчи-ёшлар жамиятда бўлаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга, 
конституциявий ҳуқуқ ва бурчлари, давлат ҳокимияти ҳамда унинг органлари, фуқаролик 
жамияти институтлари, ҳуқуқий давлат қуришнинг асоси, Ўзбекистон Республикаси 
қонунчилигига оид маълумотларга эга бўлади ва ўзида мустақил қарор қабул қилиш 
имконияти юзага чиқарилади. 

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish