ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
98
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Афсона қаҳрамонларини оқланг ёки қораланг.
Афсона хотимасини исботланг. Қиссадан ҳисса шу.
Ўқитиш жараёнига интерактив усулларнинг жорий этишда тайёрланадиган энг
муҳим таълим жараёни қатнашчилари ўртасида ҳамкорлик бўлишига эришишдан
иборатдир. Ҳамкорликда амалга оширилган таълим нафақат осон ва қизиқарли, балки
самарали ҳамдир.
Чунки кўпдан яхши, тўғри ва янги фикрлар кўп чиқиши мумкинлигини исбот талаб
этилмайдиган ҳақиқатдир.
Машғулотларида самарали фойдаланиш мумкин бўлган ва ўқувчиларда
тадқиқотчилик қобилиятини шакллантиришга хизмат қиладиган интерактив усулларнинг
бири кластер, яъни тармоқ деб аталади. Бу усул ўқувчиларни тезкор фикрлашга,
далилларни таҳлил қилиш, хусусий факт замиридаги умумийликга хос жиҳатни кўриш
ва улар асосида хулоса чиқаришга ўргатади.
Кластер усулидан фойдаланиш ҳам бир неча босқичли жараёндир. Биринчи
босқичда ўқитувчи дарстахтага умумий муаммони ва уни ечишда қўл келиши мумкин
бўлган калит сўзларни ёзиб қўяди. Масалан, «Тўмарис» афсонасини кластер усули
асосида ўрганишда «Тўмарисни маънавий, олижаноблик сабаблари нидама?»
муаммонинг ечими учун дўстлик, жасорат, мардлик, қаҳрамонлик, шиддадкорлик, ҳузр-
ҳаловат, бахт-саодат,тинчлик,осойишталик,золим, тажовузкор, қонхўр, номард, адолат,
эзгулик, ҳалоллик, худбинлик, манманлик каби калит сўзлар берилади. Иккинчи
босқичда ўқув гуруҳи икки гуруҳга бўлиниб
1- гуруҳ. Тўмариснинг мардона кураши.
2- гуруҳ. Эрон шохи Кирнинг золимлиги хусусида афсона матнига таяниб кластер
усулида изланиш олиб боришлари кераклиги айтилди. Имкон қадар кўпрок калит сўзлар,
кўчирмалар, фикрлар топади. Бунда фикр ва таклифларнинг чегараси белгиланмайди,
фақат вақтгина чегараланади, холос. Ҳар бир кичик гуруҳ ўз кластери юзасидан
кузатишларини оҳирига етказгач, олдиларига қўйилган муаммо бўйича топилган
ечимларни ўқитувчи ва бошқа гуруҳдошларига тақдим этадилар.
Хулоса қилиб айтганда, интерактив методлар асосида ўқиш ва ўқитишни йўлга
қўйиш таълим жараёнини янги босқичга кўтаради, ўқувчиларнинг билимларни мустакил
ўзлаштириб, уларни кўникма ва малакалар ҳолига келтиришни тезлаштиради. Энг
муҳими, интерактив усуллар ўқувчиларнинг маънавияти шаклланишига хам ижобий
таъсир кўрсатадики, бу миллат ёшлари шахсиятининг баркамоллигига хизмат қилади.
Ўқув жараёнини олдиндан лойихалаштириш зарур. Бу жараёнда ўқитувчи ўқув
фанининг ўзига хос томонини, жой ва эхтиёжини, ҳамкорлиикдаги фаолиятини ташкил
эта олишини ҳисобга олиши керак. Шундагина, керакли кафолатланган натижага
эришиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури” Т.: - 1997 й.
2. Ишмухамедов Р. ва бошқалар Таълимда инновацион технологиялар. Т.: - 2008
3. 3-синфлар учун бошланғич синф ўқиш дарслиги. Т.: - 2018 й.
4. 4-синфлар учун бошланғич синф ўқиш дарслиги. Т.: - 2019 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |