ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
63
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
уюштириш, олинган таассуротларни ўртоқлашишга ўргатиш ҳам кутилган натижаларни
беради.
Тўгараклар асосида берилаётган мусиқий тарбиянинг асосий мазмуни исталган
соҳадаги дарсдан ва мактабдан ташқари тўгарак машьулотлари тарбиясининг ягона қоида ва
услубларини ташкил этади. Бу борада асосий вазифа тўлақонли бадиий ва ижодий асарни
чуқур ҳис этишдан иборат бўлади. Шунинг учун миллий ва тарихий саноат шакллари билан
қарашни, ўқитувчининг ўқувчилар ва тарбиячилар билан ўзаро суҳбатларини, оламни
эстетик ва бадиий ҳис этиш фаолияти давомида ўқувчиларнинг мустақил ижодкорлигини
турли ўйинларни, дидактик саҳна ўйинларини болалар орасида уларнинг
қобилиятига караб иш фаолиятларини шакллантириш ва тўгарак режасини тузиш керак.
Инсон шахснинг шаклланиши ниҳоятда тинимсиз ва мураккаб жараён бўлиб, унда кўрлаб
факторларнинг таосири бор, буларнинг айримлари тарқоқ, айримлари мақсадга
йўналтирилгандир.
Аввалам бор, ҳар қандай инсон атрофини қуршаб турган воситалар уни тарбиялайди.
Юқорида таокидланганидек, булар, оиласи, ота-онаси, мактаб, дўстлар, атроф-мухит,
оммавий ахборот воситалари, мусиқа, саноат, адабиёт, табиат, синф ёки мактабдан ташқари
фаолият юритаётган тўгарак ва ҳокозолар бўлиши мумкин. Тўгарак иштирокчиларни
ривожланиш жараёнини бошқариб бориш керак, инсонни биологик ижтимоий асосини
ташкил қилувчи, ўзини тарбиялаш ва тарбиянинг бирлигини таоминлаган ҳолда, уни
шахс сифатида шаклланишига салбий таосир кўрсатадиган муҳитдан ҳимоя қилиш лозим.
Тарбиянинг етакчи мақсади сифатида асрлар давомида шахснинг ҳар бир томонлама
камолотга эришуви ғояси асос бўлиб келади. Шахсни камолотга эришуви бу унинг
айрим қирралари ёки ҳислатларининг тўлалигини, жисмоний, ахлоқий, сиёсий, эстетик
қарашларини йиғиндисини ўз ичига олади. Яъни, ёшларни фалсафий дунёқарашини
кучайтириш, ҳаёт мазмунинитушуниб олишига кўмаклашиш, ўзини-ўзи идора ва назорат
қилабилишини шакллантириш, ўз шахсий турмушига мақсадли ёндошув, уларда режа ва амал
заруратини уйғотиш;
ҳар бир ёш ўқувчи, у ўсмир бўладими ёки йигит ва қизларнинг таби ий
билимдонликларини ва ижодий имкониятларини аниқлаб, уларни ривожлантириш. Уларни
инсон фаолиятининг турли соҳаларида жорий қилиш. Болалар ижодкорлиги, иқтидорини
юзага чақириш ва янада ривожлантириш учун шарт-шароит ҳозирлаш;
умуминсоний инсонрарварлик ахлоқи меъёрини шакллартириш, меҳрибонлик, бир-
бирларини тушунадиган, шафқатлилик, ирқий ва миллий камситишларга тоқасизлик,
муомила одоби, зиёлилик маданиятини сингдириш;
- бугунги жамоани ахлоқий ва турмуш қоидаларига ҳурмат билан қарашларини
тарбиялаш, шахснинг ноёб қирраларини белгилаб берадиган фуқоролик ва ижтимоий
маолумот ҳиссини ривожлантириш, ўзи яшаётган мамлакатининг равнақи йўлидаги, жамият
тараққиётини барқарорлигини таоминлашга хизмат қилиш;
- турмушда энг олий қадрият ҳисобланган меҳнатга бўлган ижодиймуносабатга ўргатиш ва
шу йўлда тарбиялаш, меҳнатга ижодий ёндошиш тадбирларини кучайтириш, ижтимоий
мақсадларига интилиш каби хислатларини, амалий муносабатларда тадбиркорлик, тўғри
сўзлик ва масъулият ҳиссини тарбиялаш;
- соғлом турмуш тарзида яшашга бўлган интилишни ривожлантириш, муносиб оила
ҳомийси бўлишга интилишини қўллаб қуватлаш, ўзининг ҳар бир ўз хатти-ҳаракатига ва
уларнинг оқибатларига масъулият билан қараш ҳислатларини тарбиялаш;
Мустақил давлат сифатида Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсатига
тўғри ва ҳолисона баҳо беришни тушунтириш. Унинг тинчликсеварлик, демократия ва
бошқа давлатларнинг ишларига аралашмаслик, бетарафлик ошкора, очиқ ташқи
сиёсий ва ўз халқининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган, унинг ижтиомий
ҳимоя қиладиган ички сиёсатини тушунтириб бориш шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |