саккизинчидан,
турмушда энг олий қадрият ҳисобланган меҳнатга ижодий ёндошиш
фазилатларини шакллантириш;
тўққизинчидан,
соғлом турмуш тарзига интилишни тарбиялаш ва ривожлантириш,
муносиб оила соҳиби бўлиш истагини шакллантириш;
ўнинчидан,
ёшларимизни эркин мустақил фикрлашга ўргатишдан иборатдир.
Умумий ўрта таълим мактабларида дарсдан ташқари ташкил этиладиган мусиқий тўгарак
ишларини самарадорлигини оширишда энг қулай воситаларни излаб топиш, инновациялар
киритишни тақазо этади. Мусиқий тарбиявий ишларни ташкил этишда асосий эътибор ўқувчи
(бола) шахсига қаратилиши лозим. Бунда йиллар давомида тўрлаган ижобий
тажрибалардан унумли фойдаланиш зарурлигини тақозо этади.
Ўқувчиларни тарбиялаш жараёнида халқ педагогикаси асосларига таяниш, шарқ
мутаффаккирларининг доно фикр-мулоҳазаларидан, шунингдек, жаҳон умуминсоний
қадриятларидан фойдаланиш лозим. Мактаб ва синфдан ташқари ишларни ташкил этишда
мусиқий тарбия мазмунини биринчи навбатда тизимли ва мажмуали татбиқ этишга кўра уч
вазифа бирлиги “илмий, ривожланиб бориш”, “психологик ва педагогик жараёнлар
муштараклиги, таълим жараёнида ва жамият талабларини эътиборга олиш”, “янгича
билимларга амал қилиш” каби бир қатор қоидалар асосида таркиб ториши керак.
Улар асосида ўқувчи шахсиятига нисбатан йўналиш белгиланилади. Бу мақсадларга эришиш
учун ўқувчилар билан тўгарак, санъатнинг айрим турларини, жаҳон ва миллий маданиятини
ўрганиш ва бошқа тарбия шаклларидан фойдаланиш мумкин.
Дарсдан ташқари ишларнинг барча турларида амалга оширилаётган ишларга
масъулият билан ёндашиш лозим. Айниқса, ўрта ва катта ёшдаги ўқувчиларни ўз билим ва
малакаларини мустақил оширишларига ўргатиш керак. Бунда тўгаракка қатнашиш
истагини билдирган ўқувчи-ёшларнинг иқтидори ва берилаётган вазифаларни қабул
қилиш холатлари ҳар хил бўлади. Тўгарак раҳбари худди ана шу жиҳатларни эътиборга
олиши лозим бўлади. Қобилиятли ва истеододли тўгарак қатнашувчиларига алоҳида
муносабатда бўлиш керак. Бунда оммавий тадбирлардан кенг фойдаланиш, суҳбатлар,
маданият, саноат намоёндалари билан учрашув конференциялар, ҳисобот чиқишлари,
“Наврўз”, “Қўшиқ байрами”, “Рақс байрами”, “Болалар бастакорлари билан учрашувлар”,
“Қўшиқ оламига саёҳат”, “Бир қўшиқ тарихи”, “Ялла ва ларарлар кечаси”, “Халқ
кўшиқлари байрами”, “Мақом кечаси”, “Саҳна усталари билан учрашув” каби бир қатор
бадиий тадбирларни ўтказишда тўгарак иштирокчиларини меҳнатидан фойдаланиш,
уларни ҳам турли чиқишларини ташкил этиш лозим.
Ўқувчиларни музей, кўргазма, театр каби маонавият даргоҳларига маданият ва
меоморчилик обидаларига, табиатнинг гўзал масканларига экскурсияларини
Do'stlaringiz bilan baham: |