Thesis · April 2020 doi: 10. 13140/RG


ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИДА ЯНГИ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРНИ ТАРҒИБ



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/710
Sana20.07.2022
Hajmi10,51 Mb.
#826645
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   710
Bog'liq
Хасанхонга 420 бетда

ГЛОБАЛЛАШУВ ДАВРИДА ЯНГИ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРНИ ТАРҒИБ 
ЭТИШДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРГА ТАЯНИШ
(Меценатлик ва ҳомийлик миллий ҳаракати мисолида) 
 
Абдуллаев Д.Н. – PhD, ўқитувчи, ТДПУ, Ўзбекистон

Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда амалга оширилаётган 
ислоҳотлардан мақсад инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини 
таъминлаш ҳисобланади. Шубҳасиз, «...биз амалга ошираётган иқтисодий ислоҳотлар ва 
ижтимоий ўзгаришларнинг самараси, биринчи навбатда, аҳолининг моддий аҳволи ва 
фаровонлигини, унинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қай даражада таъсир 
кўрсатаётгани билан ўлчанади» [1, Б.148]. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёев раҳбарлигида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўтган 25 йил 


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
48 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
давомида мамлакатимиз эришган ютуқлар, тарихий тажрибаларни умумлаштириб, ҳозирги 
кунда даврнинг ўзи олдимизга қўяётган долзарб масалаларни ҳисобга олиб, кейинги беш 
йилга ва ундан кейинги даврга мўлжалланган тарихий тараққиётнинг янги уфқларини очиб 
берди. Ўз моҳиятига кўра “Ҳаракатлар стратегияси” Ўзбекистонни ривожланишнинг янги 
босқичига кўтаришни таъминлай бошлади.
Дунёда техника тараққиёти мислсиз шиддат билан ривожланмоқда, унинг асосида 
инсон тафаккури, билими ва феномени турибди. Инсон ақл-заковати орқали кашфиётлар ҳар 
куни содир бўлмоқда. Бу жараёнда Ўзбекистон ёшларининг дунё тараққиёти жараёнига 
муваффақиятли кириб бориши ва фаол иштирок этиши даврнинг долзарб талабига 
айланмоқда. Бу тараққиёт йўлининг асосий мезони таълим муассасасидан бошланади. 
Айнан, мамлакатимиз тараққиётини белгилаб берувчи устунлардан бири бўлган таълим 
тизимини ислоҳ қилиш, уни жаҳон андозасидек даражага олиб чиқиш устувор вазифалардан 
бирига айланиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасида давлат хукумати томонидан таълим соҳасига берилаётган 
эътибор жуда юқори булишига қарамай, ушбу соҳани кўнгилли шахслар, ҳомийлар, 
ишбилармон тадбиркор, меценатлар билан бирга ривожлантириш концепциясини ишлаб 
чиқиш ҳамда йўлга қўйиш янги муҳим вазифаларни белгилаб беради. 
Таъкидлаш жоизки, ҳомийлик ва меценатлик ҳаракати умуминсоний қадриятлардан 
бўлиб, ўзининг саховатпешалик [2, Б.464] ва инсонпарварлик тамойиллари билан тарихий 
илдизлари қадимги даврларга бориб тақалади. Ҳомийлик ҳамда меценатлик тарихий 
даврларда турли кўринишларда шаклланган ва унинг мазмун-моҳияти, вазифаси ўзгармасдан 
бугунги тарихий босқичга етиб келган ҳамда ҳозирда жаҳон халқлари томонидан катта 
қизиқиш билан ўрганиб келинади. Ҳомийлик ва меценатлик тушунчаларини бир неча асрлар 
давомида гуманитар фанлар вакиллари ва алоҳида тадқиқотчилар турлича таҳлил этиб, 
«ғамхўрлик», «меҳр-шафқат», «филантропия» (юн. Philanthropia - одамсеварлик, хайр-
саховат, эъҳсон, муҳтожларга ёрдам бериш) [3, Б.346] тушунчалари билан узвий 
боғлиқлигини исботлашга ҳаракат қилиб келадилар.
Ҳомийлик ва меценатлик фаолияти ҳар бир соҳада амалга оширилгани каби таълим ва 
маданият соҳасини ривожлантиришда, тарихий меросни сақлашда, фаровон яшаш муҳитини 
таъминлашда долзарблик касб этади. Мисол сифатида ҳомийлик орқали таълим соҳасида 
ўқитувчи ва талабалар учун стипендиялар ҳамда грантларни таъсис этиш, хорижда малака 
оширишни таъминлаш, таълим жараёни учун материаллар, янги илғор техника ва 
технологияларни харид қилиш ҳамда мамлакатимизда қўллаш учун ёрдам кўрсатиш ва 
бошқа жараёнларни келтириш мумкин.
Ўзбекистонда ҳомийлик фаолиятига мустақиллик йилларининг илк кунларидан 
эътибор қаратилган бўлсада, меценатлик
[4, Б.476] фаолиятига сўнгги икки йил ичида катта 
эътибор қаратилиб, соҳага оид турли таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда. Мазкур ўринда 
таъкидлаш лозимки, меценатлик ҳаракати бизларнинг аждодларимиз даврида ҳам бўлган. 
Тарихимизда бундай хайр-саховат фазилатларига соҳиблик: «Валинеъматлик» – дея 
аталганлиги таъкидланади. «Валинеъматлик»нинг маънолари кенг бўлиб, оталиққа олувчи, 
ғамхўрлик кўрсатувчи, тарбиялаб ўстирувчи мазмунлари ҳам шулар жумласидандир. Имом 
ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Яссавий, 
Соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Хожа Аҳрор Валий, Алишер Навоий, Заҳириддин 
Бобур сингари аллома, бобокалонларимизнинг айни соҳадаги фаолиятлари тўғрисида 
тарихий далиллар етарлича. Шунингдек, XIX-ХХ асрларда яшаб ижод қилган Абдулла 
Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, 
Исҳоқхон Ибрат сингари жадид ва маърифатпарварларимиз, шунингдек, Туркистон ўлкаси 
бойлари, сармоядор ва савдогарлар ҳам меценатлик бобида ном қозонганлар [5]. 
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда меценатлар фаолияти етарлича 
йўлга қўйилмаганлигини таъкидлаш лозим. Дарҳақиқат, алоҳида шахслар, ишбилармон 



Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   710




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish