The ministry of higher and secondary special eduction of the republic of uzbekistan



Download 2,79 Mb.
bet13/128
Sana22.07.2022
Hajmi2,79 Mb.
#836112
TuriУчебное пособие
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   128
Bog'liq
(АМРИ) (укув кулланма)

Сув ресурсларини тежаш. Минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда сув ресурсларини тежаш муҳим ўрин тутади. Таъкидлаш жоизки, самарасиз суғориш тизимларини ишлатиш натижасида 40% дан 60 % гача сув ресурслари йўқотилади, таҳминан 5-10% ичимлик суви қувурларининг занг босиши ва эскириши натижасида йўқотилади, ҳамда 15-20% ичимлик суви таъминоти учун фойдаланиладиган эски ва самарасиз ускуналарни ишлатилиши сабабли йўқотилади.
Қонунчилик. Ўзбекистон Конституциясида сув, шунингдек, ер ва уни қаъри, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва бошқа табиий ресурслар, оқилона фойдаланиши ва муҳофаза қилиниши лозим бўлган миллий бойлик ҳисобланади деб айтиб ўтилган.
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун сув ресурсларидан фойдаланиш борасидаги асосий қонунчилик ҳужжати ҳисобланади, унда сув ресурсларининг таснифи келтирилган, сувдан оқилона фойдаланиш учун жавобгарлик ва сувдан фойдаланишга рухсатномалар бериш тартиби белгиланган. Қонун саноат оқава сувларини тозалаш ва йўқ қилиш, ташлама оқава сувлари учун белгиланган сифат андозаларига риоя қилинишини таъминлаш орқали нефт, кимёвий ва бошқа моддалар билан сув ресурсларини ифлосланишининг олдини олишни кўзда тутади.
Сувдан оқилона фойдаланишни тартибга солувчи бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қаторида қуйидагиларни ҳам эътироф этиш лозим:
«Ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни тугаши ва ифлосланишидан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори (№ 179, 1992 йил);
«Сувдан чекланган тартибда фойдаланиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори (№ 385, 1993 йил);
«Сув ресурслари давлат кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори (1998 йил)
Ташкилий чоралар. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув ресурсларини тадқиқ қилиш, режалаштириш, ўзлаштириш ва тақсимлаш билан шуғулланади. Суғориш ва дренаж тизимларини қуриш, ишлатиш ва сақлаш, ер усти сувлари кадастрини юритиш масалалари устидан назорат олиб боради.
Коммунал хизмат кўрсатиш агентлиги ва маҳаллий бошқарув органлари (ҳокимиятлар) шаҳар сув таъминоти инфратузилмаси ва оқава сувларни тозалаш учун жавоб беради.Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат қўмитаси оқава сувлари сифатига риоя этилиши устидан назорат учун жавоб беради. Унинг қошида Аналитик назорат Давлат ихтисослаштирилган нозирлиги фаолият кўрсатади (ГосСИАК). Давлат қўмитаси ҳузурида фаолият юритаётган ер-сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича Бош бошқарма оқава сувларининг саноат чиқиндиларини назорат қилади ва тартибга солади. Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат қўмитаси функцияларига сув ресурсларини коммунал-маиший ифлосланишидан муҳофаза қилиш, йирик сув хўжалиги объектларида сув сифати устидан назорат олиб бориш, сув сифатига ифлосланишнинг таъсирини аниқлаш, сувдан фойдаланиш ва оқава сувларни ташламаси учун рухсатномалар бериш, шунингдек оқава сувлари ташламаси натижасида атроф муҳитдаги заҳарли моддалар миқдорини қисқартириш бўйича чоралар устидан назорат қилиш кабилар киради. Бундан ташқари, у ташлама сувларнинг сифат андозаларига мувофиқ келиши устидан назорат олиб боради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология Бош бошқармаси ер усти сувлари мониторингини амалга оширади, ахборотлар йиғади ва таҳлил қилади ҳамда ер усти сувларининг ҳолати борасида башоратлар қилади. У тегишли давлат ва маҳаллий органлар, корхоналар, муассаса ва ташкилотларга сув ресурсларини ифлосланганлик даражаси бўйича мунтазам равишда ахборотларни тақдим этади.
Геология Давлат қўмитаси ер ости гидросферасида ер ости сувлари ҳолати, яъни уларнинг сатхи, сифати ва ҳажмидаги ўзгаришларнинг назоратини амалга оширади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология станцияси (СЭС) шаҳар ва йирик аҳоли пунктларида ичимлик суви, биринчи навбатда сув қувурлари орқали етказиб бериладиган сув сифатини мониторингини олиб боради.

Download 2,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish