13
муносиб, сиёсат ва давлат аралашувидан холи бўлган, ижтимоий-иқтисодий
тараққиётга йўналтирилган иқтисодиётни барпо этиш вазифаси қўйилмоқда.
П.Самуэльсоннинг иқтисодиёт бўйича дарслигида кўрсатиб ўтилишича,
“иқтисодиёт фанини мунтазам равишда ўрганиб бормайдиган одам мусиқий
асарга ўзининг баҳосини бермоқчи бўлаётган гаранг кишига ўхшайди”.
Шу билан бирга «Иқтисодиёт» фани барча ҳаётий муҳим саволларга
тайёр жавоб бермайди, чунки иқтисодиёт ишлаб чиқариш, бошқарув, тартибга
солиш, башорат қилиш соҳаси сифатида оддий фан тушунчасидан кўра,
мураккаброқ категорияни англатади. У фақатгина илмий восита бўлиб,
иқтисодий воқеликни англаш усули хизматини ўтайди. Иқтисодиёт иқтисодий
фаннинг ўзига хос синов майдони, асоссидир. Иқтисодиётнинг ривожланиш
тенденциялари ва қонунларини илмий жиҳатдан ўрганиш, «Иқтисодиёт» фани
ва унинг алоҳида тармоқларининг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Моддий ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги реал иқтисодиёт мавжуд
эмас. Моддий ишлаб чиқариш иқтисодиёт ривожланишининг асоси, хўжалик
фаолиятининг бошланғич нуқтаси бўлиб келган ва шундайлигича қолади. Шу
сабабли иқтисодиётнинг турли даражадаги - корхона, тармоқ ва бутун давлат
миқёсидаги ҳолати моддий ишлаб чиқаришнинг ютуқлари, жумладан, моддий
ишлаб чиқаришнинг кенг маънода истеъмолга, ёки бугунги тил билан айтганда
бозор талабига мос келиши билан тавсифланади ва олдиндан белгилаб
берилади.
“Иқтисодиёт доимо моддийдир” ибораси инсоннинг ҳаётий эҳтиёжлари,
яъни уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак, автомобиль ва ҳоказоларга бўлган
эҳтиёжларидан ташқари, иқтисодиётнинг аҳоли ва халқ хўжалиги учун зарур
бўлган маҳсулот(товар) тайёрланувчи моддий ишлаб чиқариш соҳаси билан
алоқасини ҳам акс эттиради. Айнан моддий ишлаб чиқариш соҳаси (саноат,
қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва ҳоказо) аҳолининг асосий қисмини
иш билан таъминлайди. Меҳнат билан бандлик кўрсаткичи иқтисодиёт
ҳолатининг ўзига хос “барометри” вазифасини бажаради: аҳолининг меҳнат
билан бандлиги қанчалик юқори бўлса, ишсизлик суръати шунчалик паст
бўлади ва аксинча.
Замонавий фан-техника тараққиёти ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг
узлуксиз ривожланишида
компьютерлаштириш ва информатизация
, интернет
тармоғига киришни илгари сурмоқда. Бу эса бошқарув тизимининг энг муҳим
бўғинларидан ташқари, ишчи кучининг сифатини ошириш воситаси ҳамда
ишлаб чиқариш жараёнини муваффақиятли ташкиллаштириш учун туртки
бўлиб хизмат қилади.
Бироқ моддий ишлаб чиқаришнинг етакчилик ролини инкор қилмаган
ҳолда, иқтисодиётнинг ривожланишига
ишлаб чиқариш инфратузилма
(транспорт, алоқа, энергетика ва ахборот хизмати) ва
ижтимоий инфратузилма
(маориф, соғлиқни сақлаш, умумий овқатланиш, уй-жой-коммунал хизмати ва
бошқалар)нинг ролини ҳам кўрсатиб ўтишимиз даркор. Бу соҳаларда ҳам
аҳолининг катта қисми меҳнат билан банд бўлиб, уларнинг меҳнати моддий
ишлаб чиқариш ходимлари меҳнатидан кам фойда келтирмайди. Шундан келиб
чиққан ҳолда айтиш мумкинки,
Do'stlaringiz bilan baham: