Хўжалик ассоциацияси жисмоний ёки ҳуқуқий шахсларнинг ўзаро ҳамкорлик юритиш мақсадида кўнгилли равишда бирлашувини англатади ва унда бирлашувга кирувчи субъектлар ўз мустақиллигини сақлаб қоладилар.
Корхоналарнинг концентрация асосида бирлашуви картел, синдикат, холдинг ва молия-саноат гуруҳлари кўринишида амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш соҳасидаги картеллар ишлаб чиқариш масалалари, нархлар, товарларни сотиш, ишчи кучини ёллаш ва шу каби масалалар бўйича келишувга асосланиб фаолият юритади.
Интеграцининг бу шаклида корхоналар мустақилликни сақлаб қолган ҳолда кооперация асосида бирлашадилар.
Синдикат – тижорат фаолиятини (таъминот, буюртмаларни тақсимлаш, хом ашё сотиб олиш, маҳсулот сотиш, баҳони шакллантириш) ҳамкорликда ташкил қилишга асоланган бирлашмадир. Синдикат таркибига кирувчи корхоналар ҳуқуқий ҳамда хўжалик юритиш мустақилликларини сақлаб қоладилар.
Трестлар юқори даражада марказлашганлиги билан ажралиб туради. Унинг таркибига кирувчи корхоналар ишлаб чиқариш, тижорат ва ҳуқуқий мустақилликларини йўқотиб, ягона режа асосида фаолият юритади.
Ўз таркибидаги акциядорлик жамиятларни назорат пакетларини эгаллаш билан корпорациялар холдинг компанияларига айланади. Холдинг ибораси инглизча «ҳолдинг» сўзидан олинган бўлиб, эга маъносини беради. Холдинглар иштирокчиларнинг молиявий имкониятларини бирлаштириш ва мувофиқлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари билан ваизифаларни тезкор равишда амалга ошириш имконини берувчи бошқарувнинг самарали шаклини ифодалайди.
Активлари таркибига бошқа корхоналарнинг акциялари назорат пакетлари кирадиган очиқ турдаги акциядорлик жамияти холдинг хисобланади.
Акциялар (пайлар, улушлар)нинг назорат пакети ўзида корхона сармоясида қатнашишнинг исталган шаклини ифодалайди. Ушбу шакл холдинг қатнашчилари умумий йиғилишида ва унинг бошқарув органлари томонидан муайян қарорлар қабул қилиниши ёки рад этилишининг сўзсиз ҳуқуқини таъминлайди. Акцияларнинг назорат пакети мавжудлиги тўғрисидаги қарор таъсис хужжатларининг хусусиятлари ва корхона сармояси тузилмаси ҳисобга олинган қолда монополияга қарши орган томонидан қабул қилинади.
Акцияларининг назорат пакетлари холдинг активларига кирувчи корхона шўъба корхона ҳисобланади. Шўъба корхоналар мустақил юридик шахс ҳисобланади.
Холдинг Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари билан тақиқланмаган исталган фаолият билан шуқулланишга ҳақлидир.
Мулкчилик шаклларидан қатъий назар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар холдинг муассислари ва қатнашчилари бўлишлари мумкин.
Холдингнинг номига "холдинг" сўзи қўшилган бўлиши ҳамда унинг тури ("АЖ" акциядорлик жамияти) кўрсатилган бўлиши керак.
Холдинглар турдош корхоналарни кооперациялашга кўмаклашиш ҳамда улар томонидан келишилган инвестиция сиёсати амалга оширилиши учун ташкил этилади. Холдингга ёки унинг шўъба корхоналаридан бирига холдинг компаниянинг шўъба корхоналари маҳсулотлари (ишлари, хизматлари) учинчи шахслар томонидан сотилиши ҳуқуқи берилишига, шунингдек кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га нархлар холдинг томонидан бирор-бир шаклда белгилаб қўйилиши ҳуқуқи берилишига йўл қўйилмайди.
Қуйидаги тармокларда холдинглар ташкил этилишига йўл қўйилмайди: савдо, моддий-техника таъминоти, умумий овкатланиш, маиший хизмат, коммунал хўжалик, транспорт (темир йул, авиация, трубопровод транспорти ва мутлақ равишда халкаро ташишларни амалга оширувчи корхоналардан ташқари), ҳалқ бадиий ҳунармандчилиги.
Монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобатни ривожлантириш мақсадида монополияга қарши орган холдинглар ташкил этилишига йўл қўйилмайдиган иқтисодиёт секторларини белгилаши мумкин.
Молиявий холдинг деб сармоясининг 50 фоиздан ортиғини бошқа эмитентларнинг қимматли қоғозлари ва ўзга молиявий активлари ташкил этган холдинг ҳисобланади.
Молиявий холдинг активлари таркибига фақат қимматли қоғозлар ва ўзга молиявий активлар, шунингдек холдинг бошқаруви аппарати фаолият кўрсатишини таъминлаш учун бевосита зарур бўлган мол-мулк кириши мумкин.
Молиявий холдинглар мутлақ даражада инвестиция фаолияти юритишга ҳақлидирлар, улар учун фаолиятнинг бошқа турлари тақиқланади.
Молиявий холдинг шўъба корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Молиявий холдинг вакиллари фақат шўъба корхоналар акциядорлари йиқилишларида қатнашишлари мумкин. Молиявий холдинг вакилларининг кузатув кенгаши, бошқарув ва шўъба корхоналари бошқарувининг бошқа органлари таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Интеграция жараёнларини амалга оширувчи корхоналар қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
ресурслардан янада самаралироқ фойдаланишга эришиш;
кооперация асосидаги алоқаларини янгилаш ва мустаҳкамлаш;
мамлакатдаги корхоналарнинг ташқи бозорга чиқиши;
ишлаб чиқаришга инвестицияларнинг янги шаклларини жалб этиш;
ички ва ташқи бозордаги рақобатда муваффақият қозониш мақсадида нарх ва сотиш бўйича ягона сиёсат юритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |