The economy of enterprise


Ҳозирги замон шароитларида давлат, муниципал, жамоа, индивидуал (оилавий, хусусий)



Download 447,5 Kb.
bet16/21
Sana10.03.2022
Hajmi447,5 Kb.
#488360
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
1 мавзу маруза матни

Ҳозирги замон шароитларида давлат, муниципал, жамоа, индивидуал (оилавий, хусусий) турдаги корхоналар мавжуд бўлиб, улар ўзларига бириктириб қўйилган мулк тавсифи ёки тезкор (оператив) бошқарув ҳуқуқига кўра ҳам таснифланади.
Хўжалик фаолияти юритувчи ҳар бир субъект бир қатор ҳуқуқларга эга бўлиб, булар бир томондан, уларнинг ички ташкилотчилигини аниқлаб берса, иккинчи томондан, жисмоний ва ҳуқуқий шахслар ҳамда давлат билан ўзаро муносабатларини амалга оширишга кўмаклашади.
Корхоналар ҳуқуқий шаклининг ҳар бир кўринишида уларнинг эгалари, яъни хусусий мулк эгалари, корхона билан турли даражадаги алоқада бўладилар. Масалан, очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти эгалари корхона мулкининг бир қисмигагина эгалик қилиш ҳуқуқига эгалар ҳамда бошқарув функцияларини амалга оширишда ҳам ўз акциялари миқёсида иштирок этадилар.
Хўжалик ширкатларида эса мулк эгаси ва мулк яқинлаштирилган бўлиб, корхонани бошқаришда уларга бевосита иштирок этиш имконияти яратиб берилган.
Фирма - корхона тушунчасидан кенгроқ тушунчадир, яъни у маълум ном билан бизнес олиб борувчи ташкилотдир. Фирма - товар ишлаб чиқариш ва барча соҳаларда хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун фойда олиш мақсадида ресурсларни жамлайдиган ва ундан фойдаланадиган тадбиркорлик шаклидир. Уларнинг кенгроқ учрайдиган турлари: факторинг фирмаси, лизинг фирмаси, инжиринг фирмаси, консалтинг фирмаси, венчур фирмалар ва бошқалардир.
Факторинг фирмаси - бегона қарз мажбуриятларини-векселларни сотиб олиш билан шуғулланади.
Лизинг фирмаси- лизинг тўловлари билан шуғулланади.
Инжиниринг корхона – мухандислик-маслаҳат хизматларни тижоратчилик қоидаларига асосланган ҳолда амалга оширади.
Бундай корхона (фирма):
- ишлаб чиқаришни таъминлаш;
- маҳсулот сотишни уюштириш;
- ишлаб чиқариш объектларини қуриб, ишга тушириш юзасидан маслаҳат бериш билан шуғулланади.
Экспорт инжиниринг фирмалари бошқа мамлакатларга хизмат кўрсатади, чет элдаги илмий ғоялар ва техник ишланмаларни хорижда жорий этади, мураккаб ва улкан лойиҳаларни амалга оширади. Инжиниринг билан бирга машина ва ус­куналарни экспорт қилиб, етказиб беради.
Консалтинг – бу ишлаб чиқаришга иш юзасидан хизмат кўрсатиш соҳасида ихтисослашган фирмаларнинг ўз мижозларига маслаҳат хизмати кўрсатиш ва техник лойиҳаларни экспертиза қилиш билан боғлиқ иқтисодий фаолиятдир.
Консалтинг фирмаларининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
- тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун шериклар танлаш;
- маслаҳатчилик ташкилотларининг тараққий топишига ва хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
- ягона ахборот-сўровнома фондини яратиш ва ягона рек­лама стратегияси (йўналиши)ни амалга ошириш йўли билан уларнинг аъзолари фаолиятини умум мақсадлар йўлида жамлаш ва ҳоказо.
Консалтинг фирмаларининг кичик бизнес соҳасида кенг тарқалган маслаҳат хизматлари қуйидагилардан иборат:
- барча мулк шаклларидаги корхоналарни рўйхатга олиш учун таъсис ҳужжатларни тайёрлаш бўйича маслаҳатлар бериш;
- маркетинг бўйича изланишлар ўтказиш;
- хусусийлаштириш, акциядорлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;
- ташқи иқтисодий фаолият бўйича маслаҳат бериш;
- реклама стратегиясини ишлаб чиқиш, реклама материалларини тайёрлаш ва уларни тарқатиш;
- ҳуқуқ, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
- интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш масаласи бўйича маслаҳатлар бериш;
- ишчи хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;
тадбиркорлик ва кичик бизнесни тараққий топтиришга хизмат қилувчи тадбирларни ўтказиш;
- фирма иш услубини ишлаб чиқиш;
- хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, маданият, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
- инвестицияларни жалб қилиш, имтиёзли кредит олиш, зарурий ресурсларни ва капиталларни сотиб олиш бўйича маслаҳатлар бериш ва ҳ.к..
Венчур корхоналар – бу кичик бизнеснинг бир тури бўлиб, улар:
- илмий муҳандислик ишларини бажариш;
- янги техника, технология, товар намуналарини яратиш;
- ишлаб чиқаришни бошқариш;
- тижорат ишини ташкил этиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
- йирик фирмалар ва давлат ижара контракти буюртмаларини бажариш каби ишларни амалга оширадилар.
Бу вазифаларни улар давлат ва йирик фирмалар буюртмасига биноан контракт-битимлар асосида бажаришади. Венчур корхоналар техниканинг янги йўналишларида фаоллик кўрсатади ва бу билан фан-техника тараққиётига ўз ҳиссасини қўшади.
Иқтисодиётимиз олдида турган асосий вазифалардан бири саноат ишлаб чиқаришини жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнига эга бўлган рақобатбардош корхоналар ташкил қилиш мақсадидаги тузилмавий қайта қуришдан иборат. Бунинг учун интеграция ҳамда турли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхоналарни вақтинчалик ёки доимий равишда кооперация ёки концентрация асосида бирлаштириш амалга оширилади.
Кооперация жараёнида концерн, консорциум, хўжалик асоциацияси каби ташкилий шакллар вақтнчалик ёки доимий равишда тузилиши мумкин. Ушбу тузилмавий бирликларининг моҳиятини қисқача кўриб чиқамиз.

Download 447,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish