Forish tuman “Oybek”MFYda
yashovchi fuqaro S.Qosimovaga
Forish tuman xalq ta’limi bo’limi sizning O‘zbekiston Respublikasi Bosh vazirining qabulxonasiga 2022-yil 23-fevral kuni 33-sonli umumta’lim maktab direktori O.Erxanovning 33-sonli umumta’lim maktabi hududida savdo faoliyatini ko‘rsatishga to’sqinlik qilayotganligi haqidagi murojaatingiz yuzasidan quyidagilarni ma’lum qiladi:
Mazkur murojaat 2022-yil 28-fevral kuni xalq ta’limi bo‘limi mudir o’rinbosari N.Norbekov, bo‘lim davlat xaridlari va shartnomalar bo‘yicha hisobchisi Sh.Ummatovlar maktab direktori ishtirokida o‘rgandi.
Sizga maktab binosida bufet faoliyatini yuritish uchun “O‘quv massasasida umumiy ovqatlanish” elektron auksion ochiq savdoning davlat mulkini ijaraga berish bo‘limida elektron savdoga qo‘yilganligi va unda qatnashish mumikinligingiz, savdoda qatnashib yutib olib faoliyat yuritishingizni taklif qiladi.
Tegishli hujjatlar ilova qilinmoqda.
Forish tuman xalq ta’limi bo‘limi mudiri: S.Voqqosov
ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИГА
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигига Фориш тумани Қизилқум МФЙ Узунқудуқ қишлоғида яшовчи фуқаро Эгамов Мақсуднинг 9-сонли умумтаълим мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Қуванов Толиб Укибоевични спиртли ичимлик истеъмол қилган холда дарс ўтганлиги, бундан ташқари мактабда хорижий, рус тилларини ўқитилиш сифати пастлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламан.
Мазкур мурожаат 2022 йил 25 февралъ куни халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия шўъбаси рахбари Г.Шаимов, амалий фанлар методисти Ш.Синдаров, 9-сонли умумтаълим мактаб директори Ғ.Жўраев хамда мурожаат муаллифи М.Эгамовлар иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида ўқитувчи Т.Қувановнинг спиртли ичимлик истеъмол қилган холда дарс ўтганлиги тўғрисидаги фикр ўз тасдиғини топмади. Дарс жараёнида ўқувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлганлиги тасдиқланди.
9-сонли умумтаълим мактабнинг 2022 йил 25 февралдаги 21-сонли буйруғига асосан ўқитувчи Қуванов Толиб Укинбоевичгв “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди, келгусида бундай ҳолатлар қайта такрорланса, вазифасидан озод этишгача бўлган чоралар берилиши тўғрисида огохлантирилди.
9-сонли умумтаълим мактаби директори Ғ.Жўраев, ўқув ишлари бўйича И.Бурхановларга мактабда хорижий ва рус тили ва адабиёти фанларини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган тадбирлар белгилаб олиш вазифаси топширилди. Келгусида малакали, тажрибали мутахассислар жалб этиш вазифалари юклатилди.
Мурожаат муаллифи М.Эгамов бошқа эътирозлари йўқлигини маълум қилиб, тушунтириш хати тақдим этди.
Ўрганиш жараёнига оид маълумотлар илова қилинмоқда.
Туман халқ таълими бўлими
мудири ўринбосари Н.Норбеков
Do'stlaringiz bilan baham: |