тўғрисидаги ҳисобот ёки Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (Profit and Loss Statement, Statement of Income) киради. У меҳмонхона муайян давр мобайнида



Download 23,76 Kb.
Sana08.11.2022
Hajmi23,76 Kb.
#862424
Bog'liq
ва чиқимлар тўғрисидаги ҳисобот ёки Молиявий натижалар тўғрисид~


Aim.uz

Даромадлар ва чиқимлар тўғрисидаги ҳисобот ёки Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот

Тузилиши мажбурий бўлган молиявий ҳисобот таркибига Даромадлар ва чиқимлартўғрисидаги ҳисобот ёки Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (Profit and Loss Statement, Statement of Income) киради. У меҳмонхона муайян давр мобайнида (ғарб ҳисоб юритиш меъёрларига кўра – бир йил ичида) олган барча даромадларни ва унинг харажатларини кўрсатади. Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, ривожланган мамлакатлар меҳмонхоналари молиявий ҳисобот шакллари иерархиясида мазкур ҳужжат балансга қараганда муҳимроқ ҳисобланади. Меҳмонхонанинг даромадлар ва чиқимлартўғрисидаги ҳисоботи қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:


1. Даромадлар ёки тушумлар (Revenue, Sales). Уларга қуйидагилар киради:
1.1) номер фондини сотишдан олинган даромадлар;
1.2) меҳмонхона ресторанлари ёки бошқа овқатланиш корхоналаридан олинган даромадлар;
1.3) қўшимча хизматлар кўрсатишдан, чунончи: мижозлар телефон сўзлашувлари, кир ювиш ва кимёвий тозалаш, сартарошхона, фитнес маркази, таржимон-гидлар хизматлари учун тўлаган ҳақ, совғалар сотишдан олинган даромадлар.
2. Реализация қилинган маҳсулот таннархига кирувчи тўғридан-тўғри харажатлар (Costs):
2.1) материалларга тўғридан-тўғри харажатлар – озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, тозалаш воситалари, чойшаб ва ёстиқ жилдлари, сочиқлар, дастурхонлар, идиш-товоқлар, ходимлар учун махсус кийим ва ҳ.к. харид қиймати;
2.2) меҳнатга тўғридан-тўғри харажатлар – меҳмонларга хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган ходимлар – ходималар, официантлар, барменлар ва ҳ.к.нинг меҳнат ҳақи, шунингдек, мазкур ходимларни овқатлантириш, уларни моддий рағбатлантириш, уларга тиббий хизматлар кўрсатиш, турар жойи, йўлкирасига ҳақ тўлаш харажатлари.
3. Ялпи даромад (Gross Profit). У даромадлар билан реализация қилинган маҳсулотнинг қисқартирилган таннархи ўртасидаги тафовут тарзида олинади (Gross Profit  Revenue - Costs).
4. Муомала харажатлари (Operating Expenses) – билвосита чиқимлар – умумий ва маъмурий харажатлар, шартли қилиб айтганда, меҳмонхонада меҳмон умуман бўлмаган ҳолда ҳам мавжуд чиқимлар: ижара ҳақи, фойдаланилган электр, иссиқлик, сув таъминоти учун тўланадиган ҳақ, маъмурият ходимларининг меҳнат ҳақи, кредит учун тўланадиган фоиз, хизмат сафарига чиққанларга тўланадиган ҳақ, вакиллик харажатлари, маркетинг ва реклама харажатлари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, асбоб-ускуналар амортизацияси, солиқлар (даромад солиғидан ташқари) ва ш.к.
5. Муомала даромадлари ёки ялпи муомала даромади (Operation Profit or Gross Operation Profit) – асосий фаолиятдан олинган даромад. Ялпи даромаддан муомала харажатларини чиқариб ташлаш йўли билан олинади (Operation Profit  Gross Profit - Operating Expenses).
6. Бошқа даромадлар ва чиқимлар (Other Revenue and Expenses). Валюта курсларининг тафовути, банк депозитлари бўйича фоизлардан олинган даромадлар (чиқимлар), вақтинча бўш турган пул маблағларини қимматли қоғозларга жойлаштиришдан олинган даромадлар (чиқимлар) ва ш.к., яъни меҳмонхонанинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган даромадлар ва чиқимлар.
7. Солиқ солнишидан олдинги фойда (Income Before Income Tax). Муомала даромадлари билан бошқа даромадлар ва чиқимлар ўртасидаги тафовут тарзида олинади (Income Before Tax  Operation Profit - Other Revenue and Expenses).
8. Даромад солиғи (Income Tax). Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган даромад солиғи.
9. Тасодифий даромадлар ва чиқимлар (Gains and Losses). Меҳмонхона фаолиятига хос бўлмаган даромадлар ва чиқимлар тасодифий даромадлар ва чиқимлар, деб ҳисобланади. Келажакда шундай даромадлар ёки чиқимлар келиб чиқишини ҳеч ким мўлжалламайди. Мисол учун, табиий офат натижасида кўрилган зарар.
10. Соф фойда (Net Income  Income Before Tax – Income Tax  Gains and Losses).
Европа меҳмонхонаси даромадлари ва харажатларининг тахминий тузилиши:
даромадлар, фоиз ҳисобида:
номер фондидан олинган даромадлар – 55-60;
ресторандан олинган даромадлар (ичимликларсиз) – 20-25;
ичимликлардан олинган даромадлар – 8-10;
харажатлар (даромад бирлигига нисбатан), фоиз ҳисобида:
меҳнат ҳақи – 35-40;
ресторан учун провизия харид қилиш – 10;
ичимликлар харид қилиш – 2-5;
фоиз бўйича кредит – 4-6;
амортизация – 6-7;
маркетинг ва реклама – 3-5.



Aim.uz



Download 23,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish