“Konstruktsiyalarning texnik holatini nazorat qilish”
Бино ва унинг конструкцияларида эксплуатация қилиниш жароёнида вужудга келадиган носозлик ва шикастланишларни бартараф этишда ҚМҚ 2.01.16-97 «Турар жой биноларнинг жисмоний эскиришини баҳолаш қоидалари» Тошкент, 1997 йил меъёр ва қоидаларни талабларидан келиб чиқиб, носозлик ва шикастланишдан бартараф этувчи лойиҳа ишлари олиб берилади
Texnik nazorat qilish
Konstruksiyaga tasirlar
Қурилиш конструкциялари эксплуатация қилиниши жараёнида доимий ва муваққат юклар келтириб чиқарувчи кучлар таъсиридан ташқари атроф 14 муҳитнинг тажаввузкор таъсири остида бўладилар, бунинг натижасида эса уларнинг эскириши тезлашади. Ташқи муҳитнинг тажаввузкор таъсири остида қурилиш конструкцияларида содир бўлувчи эскириш коррозия деб аталади
Kuzatib borish
Жараённинг механизми бўйича коррозия қуйидаги турларга ажратилади: кимёвий: электрокимёвий: физик-кимёвий: физик: Конструкция ашёсининг кимёвий коррозияси тажоввузкор мухит билан ўзаро таъсир этиш натижасида ашёнинг қайтмайдиган ўзгаришга олиб келади. Электрокимёвий коррозияга атмосфера шароитларида эксплуатация қилинувчи металл конструкциялар, ҳамда иситиш, иссиқ ва совуқ сув таъминоти қувур ўтказгичлари тизими ва ер ости конструкциялари дучор бўладилар. Структурадаги қайтмас ўзгаришлар металл - тажоввузкор мухит чегараси электр токи ҳосил бўлиши натижасида рўй беради.
Қурилиш конструкциялари ҳаводаги намлик билан ва турли саноат газлари билан қўшилиб кучли тажавузкор муҳит ҳосил қилувчи чанглардан жула тез коррозияланади. Турли моддаларнинг чанги қурилиш конструкциясининг юзасига ўтириб буғ ва намликни ўзига тортиб олади ва тажавузкор эритмалар ҳосил бўлади. 16 Қурилиш конструкцияларига нисбатан таъсир этиш тавсифи бўйича тажавузкор муҳитлар 2 гуруҳга бўлинади:
физик фаол;
кимёвий фаол
Эксплуатация шароитларида кўпинча констркуция ашёси билан тажовузкор муҳитнинг ўзаро таъсири натижасда унинг жисмоний бузулиши содир бўлади. Бундай ходиса физик кимёвий коррозия (бир неча компонентларнинг ишқорланиши натижасида кристалланиши) деб аталади.
Конструкциянинг хақиқий холати бўйича жисмоний эскиришини аниқлаш усулининг моҳияти яхшилаб кўрикдан ўтказиш йўли билан унинг эскиришига тавсифлироқ бўлган белгилар аниқланади ва шу асосда %-да эскириш даражаси ўрнатилади. Техник холатнинг 5 та баҳоси ўрнатилган:
Яхши – эскириш 0-20%
Қониқарли – эскириш 21-40%
Қониқарсиз эскириш 41-60%
Путур кетган – эскириш 61-80%
Яроқсиз – эскириш 80% дан ошиқ.
Yoriqlarni nazorat qilish
Foydalanilgan adabiyotlar:
1, У ы 1 11 резидента Республики Узбекистан «О К | мишлы 1сй шему совершенствование архитек- \4 и I рщикяроительства в Республики Узбекисн, Ирацда Востока. 27 апреля 2000 г.