2-Мавзу: Одам гавдасининг тузилиши. Гавданинг антропонетрик чизиклари ва нукталари.
РЕЖА Одам гавдасининг тузилиши ва турлари.
Гавдани модул бўйича чизиш
Гавданинг антронометрик нукталари ва чизиклари.
Таянч иборалар: Анатомия-киши организми.Морфология-киши организмининг шахсий ўзгарувчанлиги.Антропология-одам гавдаси хақидаги тўлиқ маълумотлар.
Адабиётлар: 3,4,7,8,3,6,5,3,13.
Тикувчилик мутахассислигида кийим моделини ишлаб учун одам гавдасининг тузилиши хакида тасаввурга эга зарур.
А н а т о м и я - киши организми: айрим органлар ва системаларнинг тузилиши хамда формалари хакидаги фан. Анатомия морфологиянинг бир кисми хисобланади.
М о р ф о л о г и я - киши организмининг шахсий ўзгарувчанлиги, гавда ўлчамлари ва мутаносибликларининг ёшга караб ўзгариши хамда организм айрим кисмларининг ўшзгарувчанлиги конуниятлари хакидаги фан бўлиб, инсон танасининг тузилиши хакидаги таълимотдир.
А н т р о п о л о г и я фани эса юкоридагиларнинг хаммасини ўз ичига олиб, одам гавдаси тузилиши хакида тлик маълумот беради. Гавда одатда тана, бўйин, бош, кўллар ва оёклар деган бўлимларга бўлиб ўрганилади. Гавда тузилишида одамнинг суяк кисмлари асосий роль ўйнаб, у таянч бўлиб хисобланади ва одам тгавдасининг шаклига таъсир килади. Одам скелети бош, тана, кўшл ва оёк суяк кисмларидан ташкил топган. Скелетнинг таянчи бўлиб умуртка погонаси хисобланади. У беш кисмга бўлинади (11-расм):
1. Бўйин умурткаси 0-1.
2. Кўкрак умурткаси 1-2.
3. Бел умурткаси 2-3.
4. Думгўза суяги 3-4.
5. Дум суяги 4-5.
Умуртка погонасининг эгрилик шакли одамнинг кадди-коматини белгилайди . Эгрилик шакли одамнинг бутун умри давомида ўзгариб туради. Янги тугилган чакалокларда умуртка погонаси деярли тўгри шаклга эга. Боланинг ўсиш погонасининг эгрилиги маълум бир шаклга киради. Умуртка погонасининг эгрилигига караб гавдани куйидаги турларга ажратиш мумкин.
Озгина эгилган.
Ўрта эгилган
Кучли бир текисда ифодаланган эгрилик
Кучли нотекис ифодаланган эгрилик.
Одам гавдасини белгилаб берувчи асосий морфологик белгилар: умумий белгиларни, мутаносибликни, тана тузилишларини ўз ичига олади.
У м у м и й б е л г и л а р деганда тананинг узунлиги (одамнинг бўйи), кўкрак айланаси хамда вазн каби энг йирик белгилар тушунилади. Гавданинг ўртача узунлиги чакалокларда 49-51 см бўлади. Одамнинг бўйи аёлларда 15-17 ёшда, эркакларда 20-22 ёшда маррага етади. Одамнинг бўйи 35-50 ёшгача ўзгармайди, шу ёшдан ўтгач хар беш йилда 0,5 см кискара боради, 55 ёшгача шу тарзда давом этади, кейинчалик хар беш йилда 0,7 смдан кискара бошлайди.
Кўкракнинг айланаси антропологияда жуда яхши ўрганилган. Ёш улгайган сари кўкрак айланасининг ўлчами орта боради, каригандан кейингина бир оз камаяди.
Бир яшар гўдакнинг кўкрак айланаси 48-49 см га тенг. 20-25 ёшлардаги одамларда кўкрак айланаси ўлчами «марра»сига етади ва ўзгармайди. Аёллар 35 ёшларда, эркаклар 40 ёшларда жадал семира бошлайдилар, шу сабабли кўкрак айланаси ўлчами ортади. Факат 60 ёшлардагина кўкрак айланаси ўлчами камаяди, бунга организмнинг кариши билан боглик физиологик ўзгаришлар сабаб бўлади.
Ўсиш даврида тананинг вазни ортаверади, 25-40 ёшларда вазн баркарорлашади. 40 ёшдан 55 ёшгача тана вазни хар беш йилда ўрта хисобда 1,0-1,5 кг ортади, 60 ёшдан ўтгач, бирмунча камаяди.
Кийимни лойихалаш учун мутаносибликнинг катта ахамияти бор.
М у т а н о с и б л и к деганда, тананинг турли кисмлари ўлчамининг бўй (рост) га нисбати тушунилади, бу нисбат фоизлар билан ифодаланади. В.В.Бунак катта ёшдаги эркаклар ва аёллар ўртасида кўп учрайдиган тана мутаносибликларини учта асосий турга бўлади: д о л и х о м о р ф тур - бу типга мансуб кишиларнинг оёклари узун, танаси киска ва ихчам бўлади, б р а х и м о р ф тур - бу типга мансуб кишиларнинг оёклари нисбатан киска, танаси узун ва сербар бўлади, м е з о м о р ф тур - оралик тур хисобланади.
Тана мутаносиблиги ёшга ва жинсга караб ўзгаради. Т а н а т у з и л и ш и муайян белгилар мажмуига боглик бўлиб, кишининг кадди-коматини ифодалайди.
А н т р о п о м е т р и к текширишлар вактида гавданинг муайян нукталари - антропометрик нукталар оралиги ёки юмшок газламада аник билиниб, кўриниб турадиган чегаралар, теридаги ўзига хос нукталар бўйича ўлчанади. Ўлчов белгиларини хосил килиш учун куйидаги антропометрик нукталардан фойдаланилади (19-расм)
а - бошнинг энг юкори баланд нуктаси;
б - бўйиндаги 7-бўйин умурткасининг холати;
в - бўйин асосидаги нукта;
г - умров нуктаси (бўйин асосидан тган чизикда олд кисмда бўйин чукурчаси нуктаси);
д - елка нуктаси;
е - кўлтик чукурлигининг орт бурчаги нуктаси;
ж - кўлтик чукурлигининг олд бурчаги нуктаси;
з - кўкракнинг юкори нуктаси (кўкрак безларининг учи);
и - курак нуктаси;
к - бел нуктаси (белнинг энг ингичка еридан горизонтал ўтганда умуртка погонасининг кесишган нуктаси);
м - кориннинг туртиб чикиш нуктаси;
л - думбанинг туртиб чиккан нуктаси;
н - тизза нуктаси (тиззанинг энг юкорига кўтарилган марказ нуктаси);
о - тупик, нуктаси;
п - тирсак нуктаси (тирсак букилганда чикиб турган нуктаси); Тикувчилик мутахассислигида кийим моделини ишлаб чиқариш учун одам гавдасининг тузилиши хақида тасаввурга эга бўлиши зарур.
р - билак нуктаси (билакнинг энг ингачка еридан ўтган чизикда кўтарилиб турган нуктаси)
Гавдадан олинадиган барча ўлчовлар вертикал ва горизонтал текисликда ўлчанади. Шунинг учун гавдада горизонтал ва вертикал конструктив чизиклар мавжуд.
GAVDANING ASOSIY ANTROPOMETRIK NUQTALARINI ANIQLASH
Konstruksiyalash maqsadida quyidagi nuqtalardan foydalaniladi (3-rasm). a-cho’qqi nuqtasi (bosh eng cho’qqi nuqtasi);
b-bo’yin nuqtasi (yettinchi bo’yin umurtqasining o’tkir o’simta uchi);
v-bo’yin asosining nuqtasi (bo’yinning aylana chizig’i yelka qiyaligi chizig’i bilan kesishgan nuqtasi);
g-o’mrov suyagining nuqtasi (o’mrov suyagining to’sh suyagiga birikkan yuqori nuqtasi);
d-to’sh suyagining yuqori nuqtasi (to’sh suyagi yuqorisidagi qirqimning o’rtasi);
y-to’sh suyagi o’rtasidagi nuqta (to’sh suyagining o’rta chizig’ida to’rtinchi juft qovurg’alar uchi birikkan sathda joylashgan);
j-yelka akramial nuqtasi (ko’ktak akramial o’simtasining yon tomonidagi yeng bo’rtgan nuqtasi);
z-yelka nuqtasi;
i-tirsak nuqtasi (bilak suyagining tashqi tomonidagi yuqori uchi);
k-ko’krak uchi nuqtasi;
l-qirra nuqtasi (yon bosh suyak qirrasining chekka eng ko’proq turtib chiqqan nuqtasi);
m-tizza nuqtasi (tizza qopqog’ining markazi);
n-qo’ltiqnimg oldingi burchagi (qo’l pastga tushurilgan holda qo’ltiq chuqurchasining oldingi cheti hosil qilingan yoyning eng baland nuqrasi);
r-bel chizig’ining balandligi nuqtasi;
Назорат саволлари.
Анатомия хакида тушунча беринг.
Морфология канака фан? Таъриф ьеринг.
Скелетнинг таянч умурткаларини сананг.
Мутаносиблик деганда нимани тушунасиз?
Одам гавдасини белгилаб берувчи морфологик белгиларни айтинг.