Бунда Тестловчи жамоа дастурий таъминотга қўйилган талабларни тестлаш нуқтаи назаридан таҳлил қилади. QA жамоаси турли манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда (мижоз, бизнес аналитик, етакчи техниклар, тизим архитекторлари ва бошқалар) функционал (дастурий таъминот қандай вазифаларни бажариши лозим) ёки нофункционал (фойдаланувчи интерфейси қандай ёки тизим хавфсизлиги ва бошқалар) талабларни батафсил (детально) таҳлил қилишади. Шу билан бирга тестлашни автоматик тарзда амалга ошириш имкониятлари ўрганиб чиқилади.
Тестларни режалаштириш – бу тестлашни барча аспектларини кўриб чиқувчи жараёндир. Буни кўпинча Тестстратегияси деб хам аташади. Одатда, бу босқичда, SeniorQAmanager тестлаш учун зарур бўлган ишлар ва сарф-харажатларни аниқлайди.
Вазифа/фаолият
Тестларга талабларни аниқлаш;
Эхтимолли холатларни баҳолаш;
Тестлаш стратегиясини танлаш;
Ресурсларни аниқлаш;
Иш жадвали/кетма-кетлигини ишлаб чиқиш;
Тестлаш режасини ишлаб чиқиш;
Натижа
Тест режаси (тестлаш стратегияси) ишлаб чиқилади;
иш хажми баҳоланади.
Тест кейсларни ишлаб чиқиш
Мазкур босқич ўз ичига тест кейс ва тест скриптларни яратиш, верификация қилиш ва қайта ишлашни қамраб олади. Тест маълумотлари аниқланади/яратилади ва қайта кўриб чиқилади хамда қайта ишланади.
Вазифа/фаолият
Тест кейсларни яратиш, сценарийларни автоматлаштириш (автоматик тарзда тестларни генерация қилиш) (имкон бўлса)
Тест кейс ва скриптларни қайта кўриб чиқиш
Тест маълумотлари яратилади (агар тест муҳитини имкони бўлса)
Натижа
Тест кейс ва тест скриптлар
Тест маълумотлар
Тест муҳити
Тест муҳити босқичида ишчи маҳсулотни тестлаш учун зарур бўладиган дастурий (software) ва қурилмавий (hardware) воситалар учун шартларни танлаш муаммосини ҳал қилади. Тест муҳитини созлаш тестлаш жараёнини муҳим аспектларидан бир бўлиб ҳисобланади. Бу вазифани Тест кейсни ишлаб чиқиш босқичи билан параллел равишда олиб бориш мумкин.
Вазифа/фаолият
Талаб этилган архитектура ва муҳитни созлашни тушуниш ва Тест муҳити учун дастурий ва қурилмавий талаблар рўйхатини тайёрлаш.
Тест муҳити ва тест маълумотларини ўрнатиш (созлаш).
Testing team will meet, discuss and analyze testing artifacts to identify strategies that have to be implemented in future, taking lessons from the current test cycle. The idea is to remove the process bottlenecks for future test cycles and share best practices for any similar projects in future.