Тестлар жавоби билан. Савол Даромад самараси нима?


Xoдимнинг иш стaжигa (ушбу тaшкилoтдaги иш стaжигa) қaрaб ишдaн бўшaтиш тўлoвлaрини табақалаштириш



Download 48,91 Kb.
bet17/17
Sana20.07.2022
Hajmi48,91 Kb.
#831485
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Савол

Xoдимнинг иш стaжигa (ушбу тaшкилoтдaги иш стaжигa) қaрaб ишдaн бўшaтиш тўлoвлaрини табақалаштириш ;

▪️ Xoдимлaрнинг шaxсий мaълумoтлaрини ҳимoя қилиш мexaнизмини aмaлгa oшириш;


▪️ Иш вaқти турлaрини кeнгaйтириш: смeнaли иш, мoслaшувчaн иш вaқти, иш кунини қисмлaргa бўлиш, иш сaфaри пайтидаги иш вaқтлaри вa бoшқaлaр;


▪️ Тaртибни бeлгилaш, унгa кўрa aгaр байрам куни дaм oлиш кунигa тўғри кeлсa, дaм oлиш куни бaйрaм кунидaн кeйинги кунгa ўткaзилaди;


▪️ Хoдимгa қисмaн иш ҳaқи билaн, лeкин энг кaм иш ҳaқидaн кaм бўлмaгaн тaътил бeриш имкoниятини бeлгилaйдигaн, шунингдeк, иш ҳaқи тўлaнмaгaн тaътилни 6 oйгaчa узaйтирaдигaн меъёрлaрни жoрий этиш кўздa тутилгaн.




Жавоб: Ишсизлик даражаси деб - ишсизларни ишчи кучига нисбатига (% ҳисобида) айтилади ва уни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин. Ишсизлик даражаси = ( Ишсизлар / Ишчи кучи ) х 100. Барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ёки ишсизликнинг табиий даражаси ҳолатида Иқтисодиётда яратилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳажмини Иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенциали деб аталади.


Жавоб: Биринчидан, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича саволномадан Корпоратив бошқарув кодексини жорий этишга тайёргарлик жараёнларини баҳолаш бўйича саволларни тўлиқ чиқариб ташлаш зарур. Таҳлилларимиз кўрсатишича, 2016 йилдан бошлаб акциядорлик жамиятларининг мазкур саволлар бўйича олган баллари ўзшаришсиз қолмоқда. Дастлабки босқичда, кодекс тавсиялари моҳиятини англаш ва уни жорий этишга тайёргарлик юқори аҳамият касб этгани табиий, албатта. Бироқ, ҳозирги кунда кодексни жорий этишга тайёргарликдан кўра, унинг тавсияларини жорий этишни тўлиқ қамраб олиш муҳимроқ саналади. Иккинчидан, корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиш даражасини тўлиқ баҳолаш имкониятига эга бўлиш учун кодекс тавсияларини саволномадан янада кенгроқ ўрин олишини таъминлаш керак. Чунончи, акциядорлик жамиятлари ҳужжатларда кодекс тавсияларини акс эттириш билан чекланиб қолмоқда, амалда бу тавсияларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари ҳақида бошқарув органлари етарлича қайғурмаётирлар. Бинобарин, Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига мувофиқ, акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги низомда умумий йиғилиш ўтказилгунга қадар акциядорларга кун тартиби, шу жумладан, кузатув кенгашининг умумий йиғилиш кун тартибидаги масала бўйича позицияси юзасидан зарур маълумотларни тақдим этиш; акциядорлик жамиятининг алоҳида ички ҳужжатида акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорлар учун овоз беришда уларнинг биргаликдаги позициясини шакллантириш учун акциядорлик битимини тузиш имкони назарда тутилган бўлишига қарамай, амалда юқорида қайд этилган тавсияларни амалга оширишнинг аниқ ва самарали механизмлари ишлаб чиқилмаган. Акциядорлик жамиятларининг корпоратив бошқарув бўйича масъул ходимлари “Саволномада ижроси кўрсатилмаган”, “ҳужжатларга тавсиялар киритилган” каби важ-баҳоналар билан фақат корпоратив бошқарув самарадорлиги бўйича белгиланадиган баллни максималлаштиришга ҳаракат қилинмоқда. Бу эса мазкур саволномани тизимли равишда доимий қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни тақозо этади. Учинчидан, мустақил аъзолар сони жамият устави билан белгиланган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15%идан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши ва уларни сайлашда фақатгина мустақил аъзони белгилаб берувчи мезонларга жавоб берадиган номзодлар овозга қўйилиши зарур. Яъни, мустақил аъзолар учун сайлов гўёки алоҳида ташкил этиладигандек кўринсада, кузатув кенгаши аъзолигига сайловнинг ўрнатилган тартиби бўйича амалга оширилади, унга барча акциядорлар, хоҳ у мажоритар хоҳ у миноритар бўлсин, мустақил аъзо мезонларига жавоб берадиган номзодларни кўрсатадилар ва уларни белгиланган тартибда сайлайдилар.


Жавоб: Тадқиқот ишида мамлакатимизда фаолият юритаётган йирик акциядорлик жамиятларини танлаб олиниб таҳил қилинди. Мазкур илмий ишда акциядорлик жамиятларини қарз капитал қийматини баҳолашда ривожланган мамлакатлар қарз капитали баҳолаш ёндашуви ва усулларидан фойдаланилган. Жумладан, қарз коэффициенти (debt ratio), қарзни капилган нисбати коэффициенти (debt to equity ratio), капитализация коэффициенти (capitalization ratio) ва қарз қиймати (cost of debt) кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда акциядорлик жамиятини қарз капиталини аниқлаш имкониятини беради. Тадқиқотган танлаган акциядорлик жамиятлари ҳисобланган “Қизилқумцемент” АЖ, “Қўқон механика заводи” АЖ, “Кварц” АЖ, "Жиззах пластмасса" АЖ ва "Кувасайцемент" АЖларинг молиявий “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №2, апрель, 2021 йил. ISSN: 2181-1016 9 аҳволи барқарор, тушум ва фойда динамикаси ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда. Бироқ, охирги йилда “Қўқон механика заводи” АЖнинг йилининг зарар билан якунлаганлиги кўришимиз мумкин (1-жадвал). 1-жадвал “Қўқон механика заводи” АЖннг молиявий кўрсаткичлари таҳлили1 № Кўрсаткичлар 2014й 2015й 2016й 2017й 2018й 2019й 1 Маҳсулот сотишдан соф тушум (млрд.сўмда) 47 52 59 84 80 31 2 Соф фойда (млрд.сўмда) 9 8,3 8,3 8,3 5,7 (7,5) 3 Активлари (млрд.сўмда) 36 50 69 100 95 89 4 Мажбуриятлари (млрд.сўмда) 3 11 27 55 52 57 5 Капитали (млрд.сўмда) 34 39 42 45 43 31


Жавоб: Агар сиз 1000 долларни банк депозитига 10 фоизлик ставка билан қўйдиган бўлсангиз, бинк йилнинг охирида уни 1100 доллар қилиб қайтаришга ваъда беради. Аммо банк ўшанда ушбу пулга нима сотиб ола олишингиз хақида хеч қандай ваъда бермайди. Бу тўлиғича йиллик инфляция даражасига боғлиқ. Агар товар ва хизматлари нархлари йилига 10 фоиздан кўпга ўсса, сиз ютқазасиз, чунки сизнинг пулларингиз ўз ҳарид қобилиятининг бир қисмини йўқотади. 

Нархлар умумий даражасини кузатиш имкониятини берадиган бир неча махсус индекслар мавжуд. Уларнинг энг таниқлиси истемолчилик нархлари индекси (ИНИ) ҳисобланиб, у ўртача оиланинг типик ҳаридларига (яъни, типик истеъмолчилик корзинасига) қанча маблағ кетишини кўрсатади. ИНИ ўзгаришининг йилдан йилга ўзгариши инфляция даражасининг ўлчами ҳисобланади.

Иқтисодиётчилар баъзида жорий ёки номинал пулларни доимий ёки реал пулларга қарама-қарши қўйишади. Мана, масалан, сизнинг йиллик банк депозитингизнинг номинал пул оқими 1100 долларни ташкил қилади. Лекин товарлар нархлари шу ўтган вақт давомида 6 фоизга ошсачи? У ҳолда сиз кейинги йилда ҳар бир долларингизга бугунгига қараганда 6 фоиз камроқ товарлар сотиб ола оласиз. Бундан келиб чиқадики, 1100 доллар йилнинг охирида сизга бугунда 1100/1,06= 1037,74 долларга тенг товарлар сотиб олиш имконини беради. Депозитингиздан тушадиган номинал пул тушумлари 1100 долларга тенг, реал тушумлар эса фақат 1037,74 долларга тенг.

I даврнинг номинал пул оқими реал пул оқимига айлантириладиган умумий формула қуйидагича кўринишга эга бўлади:

Реал пул оқими = номинал пул оқими 

(1 + инфляция)1

Айтайлик, агар сиз 1000 долларни 20 йилга йилига 10 фоиз билан сармоя қилсангиз, сизнинг бўлажак тушумингиз номинал ифодада 1000 дол. х (1,1)20 = 6727,50 долларга тенг бўлади, лекин 6 фоиз йиллик инфляцияда бу тушумнинг реал қиймати 6727,50 дол./(1,Об)20 = = 2097,67 долларга тенг бўлади. Оддий қилиб тушунтирганда сизда ҳозиргига қараганда 6 баравар кўп пул бўлади, лекин сиз унга атига икки бараваргина кўп товарлар сотиб ола оласиз.

Депозитингизга 10 фоиз ставка қўяр экан банк номинал фоиз ставкасини ўрнатади.


У сизга сизнинг пулларингиз қандай тезлик билан ўсаётганлиги ҳақида хабар беради: Аммо йиллик 6 фоиз инфляцияда сиз фақат йилнинг бошидагига қараганда атига 3,774 фоизга бойийсиз холос:

1 + rноминал. = (1 + rреальн.) Х (1 + инфляция) = 1 + rреальн. + инфляция + rреальн + инфляция.

Шундай қилиб, тенг ҳуқуқ билан биз “Банк депозити 10 фоиз номинал даромадлиликни таъминлайди”, ёки “У 3,774 фоиз кутилаётган реал даромадлиликни таъминлайди”, деб айта оламиз. Номинал даромадлилик тўла ўлчаналиган ўлчамлигига эътибор беринг, айни пайтда реал даромадлилик фақатгина кутилаётган баҳодир.

Реал даромадлилик даражасини амалда йилнинг охиригача, яъни йиллик инфляция даражаси маълум бўлмагунча ўлчаб бўлмайди.


Жавоб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимиз замонавий юксалишга эришиш мақсадида инновацион ривожланиш босқичига кирганлигини эътироф этилган. “Инновация – бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни... айнан инновацион ғоялар асосида бошлашимиз керак. Инновацион ривожланиш ва рақамли иқтисодиёт йўлига ўтишимиз бежиз эмас. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади.”[1]


Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши (2020 йил 24 июль) “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурида назарда тутилган тегишли ҳуқуқий заминни яратиш борасидаги муҳим қадам бўлди. Ушбу қонун тараққиётимизни кафолатловчи, уни янада жадаллаштирувчи янги ғоя, янги кашфиётлар, илмий ишланмаларни яратиш ҳамда ҳаётга жорий этилишининг ишочли ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаб бениҳоя муҳим аҳамият касб этади.
Қонунда ифодаланган таърифга, кўра инновация – фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма. Инновацион фаолият эса, янги ишланмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида уларнинг ўтказилиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича фаолиятдир.[2]
Мамлакатимизда ўзининг ҳуқуқий асосларига эга бўлиб, кенг қулоч ёзаётган инновацион фаолият қуйидаги асосий принципларга таянади:
- инновацион фаолиятнинг эркинлиги; инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашдан тенг фойдаланилишини таъминлаш;
- инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қуввватлашнинг ошкоралиги ва аниқ йўналтирилганлиги;
- рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш;
- ахборотни эркин алмашиш; инновацион фаолият натижасида яратилган интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;
- фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказмаслик.
Қонунда инновацион фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Ҳукуматнинг, ваколатли давлат органи (Инновацион ривожланиш вазирлиги), давлат бошқаруви органларининг, қолаверса, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли ваколатлари муфассал белгиланган.
Жавоб: Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа кўплаб давлатлар томонидан Россия, йирик компания ва банкларига қарши мисли кўрилмаган санкциялар жорий қилинди, мамлакат ҳукумати вакиллари ва ишбилармонларга нисбатан шахсий чекловлар, халқаро молиялаштириш манбаларидан фойдаланиш имкониятига тақиқлар ўрнатилди. Бир қатор хорижий компаниялар Россия ҳудудида фаолиятини тўхтатганини эълон қилди ва мамлакатдан ўз капиталини олиб чиқиб кетишни бошлади. Рубль курси қулади, нақд пул ва хорижий валюта танқислиги юзага келди, бир қатор товарлар нархи кўтарилди. «Газета.uz» Россияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар ва муҳожирлар билан санкциялар ҳамда валютанинг қадрсизланиши даромадлари ва улар ишлаётган компанияларга қандай таъсир қилгани, атрофда ҳукм сураётган муҳит ва келгусидаги режалари ҳақида суҳбатлашди.


Жавоб; “Target” сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, “мақсад” деган маънони англатади. Инфляцион таргетлаш режимида инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи (таргет) ўрнатилади.Инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи (таргети)га эришиш учун пул-кредит сиёсати механизмлари босқичма-босқич ушбу режимга ўтказилиб, инфляцияни пасайтиришда самарали инструмент сифатида фойдаланилади.Ўз навбатида, ушбу режимнинг қўлланилиши нархлар барқарорлигини таъминлаш орқали ўрта муддатли истиқболда мустаҳкам ва барқарор иқтисодий ўсиш учун қўшимча шароитлар яратиши мумкин. Шу билан бирга, Марказий банк инфляция даражасининг энг мос мақсад (таргет)ини аниқлаб олиб, унга пул-кредит сиёсати инструментларини қўллаш, иқтисодий ривожланишни мунтазам таҳлил қилиш ва пул-кредит сиёсати режаларини кенг ёритиш орқали эришади.
Download 48,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish