Талабаларга тавсия этиладиган манбалар:
Ўқитувчининг педагогик маҳорати, касбий компетентлиги тўғрисидаги адабиётлар.
Талабалар учун кўрсатмалар:
Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг.
Берилган манбаларга таянган ҳолда муаммонинг ечимини топишга хизмат қиладиган методларни аниқланг.
Аниқланган методлар орасидан муаммонинг самарали бўлишини таъминловчи метод (ёки иккита метод)ни ажратинг.
Ана шу методлар асосида ечимни асослашга уринг.
Ечимни баён этинг.
Кейсни ечиш жараёни:
1.Талаба кейс моҳиятини ўрганиб чиқишади, шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда) ёки жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилади.
2.Талаба шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда) ёки жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда муаммонинг самарали ечими ҳисобланган маънавий-ахлоқий тарбия мезонларини аниқлайди.
3.Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) ечимни ажратиб олинган маънавий-ахлоқий тарбия мезонларини асосида баён этади.
4.Ечим индивидуал, кичик гуруҳлар ёки жамоа иштирокида муҳокама қилинади.
Ўқитувчининг ечими
Енг мақбул ечим: Агар мазкур вазиятларда она ва унинг қизини уларга хос бўлган манфаатларни мувофиқлаштириб, бир хиллаштириш йўлидан борсалар, муаммони ечимига оғир босиқлик билан қарасалар, томонларнинг қарашлари бир хиллаштирилса қилинса вазият ижобий ҳал қилинида. Ота-онага нисбатан фарзандда меҳр сақланиб қолади. Уят андаша кўтарилмайди. Ҳамма ўз мақсадига етади.
9-кейс баёни
“Оммавий маданият”
“Оммавий маданият” - Бизга четдан кириб келаётган, маънавиятимиз, маданиятимиз, миллий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубан иллатларни ўз ичига олган иллатлар йиғиндиси.
“Оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, эготсентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзини маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлардир.
“Оммавий маданият” одамларнинг дидини юксалтиришга, миллий ва жаҳон санъатининг мумтоз асарларини тушунишга эмас балки улардан узоқлаштиради. Ўзбекистонликларга хос юксак бадиий дидни ўртамиёна, оммабоп, “бизга шу ҳам бўлаверади”,‑ дейдиган даражагача тушириб, пасайтириб юбориши мумкин.
Кейс саволлари:
1.“Оммавий маданият” нима? Шахсан Сиз уни қандай тушунасиз?
2.“Оммавий маданият” деган ниқоб остида маънавиятга таҳдид солувчи қандан ҳаракатлар яширинган?
3..“Оммавий маданият” барҳам топишида тарбия методларидан фойдаланиш йўлларини кўрсатинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |