Тест
1. Ватан сўзининг луғавий маъноси нима?
А. Форсчадан олинган бўлиб, яшаш қулай бўлган жой
Б. Туркчадан олинган бўлиб, ота боболар яшаган жой
В. Арабчадан олинган бўлиб, она юрт, туғилиб ўсган макон
Г. Барча жавоблар тўғри
2. “Менинг битта ҳаётим бор, бордию мингта ҳаётга эга бўлган тақдиримда ҳам ҳаммасини ватан учун сарфлаган бўлур эдим”-деб таъкидлаган эди....
А. Абдулла Авлоний
Б. Мавлоно Фузулий
В. Алишер Навоий
Г. Абдулла Қодирий
3. Миллий ўзликни англаш деганда нима тушунилади?
А. Миллий ватанпарварлик ғоялари билан суғорилган, теран фикрловчи ёшларни тарбиялаш асосидир
Б. Диний қадрятларни бажариш
В. Мустақил фикрга эга бўлиш
Г. Урф одатларга амал қилиш
4. Фуқаролик тарбияси бу ...?
А. Шахснинг ўзини ҳуқуқий, ахлоқий ва сиёсий жиҳатдан машқ қилиш имкониятини берадиган шахснинг интеграл сифат сифатида фуқаролик тафаккурини шакллантиришга қаратилган мақсадли фаолият.
Б. Тарбиянинг норматив-ҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий асослари, ўқув ва оммавий таълим фаолияти, шунингдек, фуқароликни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи
В. Халқининг анъаналари, тили ва маданиятини билиш ва ҳурмат қилиш, миллий фаҳр туйғуси
Г. Инсон манфаатларига, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва ғояларига, яшаш шарт-шароитлари ва жамиятдаги ўзаро муносабатлар нормаларига қаратилганлиги
5. Қадриятлар тушунчаси, унинг мазмуни ва моҳияти деганда нима тушунилади?
А. Яшаш шарт-шароитлари ва жамиятдаги ўзаро муносабатлар нормаларига қаратилганлиги
Б. Жамият ўз ривожининг ҳар бир босқичида инсон олдига муайян мақсад қўйишга қаратилганлиги
В. Инсон эркинликлари ва ғояларига қаратилганлиги
Г. Инсон манфаатларига, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва ғояларига, яшаш шарт-шароитлари ва жамиятдаги ўзаро муносабатлар нормаларига қаратилганлиги
6. Энг олий қадрият қайси?
А. Миллий қадрият
Б. Умуммиллий қадрият
В. Инсон қадр-қиммати
Г. Табиий қадриятлар
7. Маънавий-ахлоқий тарбия – бу ... ?
А. Тарбиянинг норматив-ҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий асослари, ўқув ва оммавий таълим фаолияти, шунингдек, фуқароликни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи
Б. Иерархик тузилишга ва мураккаб ташкилотга эга бўлган асосий миллий қадриятларни ўзлаштириш ва қабул қилишнинг педагогик жиҳатдан ташкил этилган жараёни.
В. Яшаш шарт-шароитлари ва жамиятдаги ўзаро муносабатлар нормаларига қаратилганлиги
Г. Фуқаролик ва ватанпарварлик тарбиясининг субъектлари ва объектлари тўплами
8. Қайси сиёсий ва мафкуравий омиллар асосида жаҳон майдонларини мафкуравий жиҳатдан бўлиб олишга уринишлар мавжуд?
А. Минтақавий бирлик асосида
Б. Буюк давлатчилик, диний мансублик ва этник бирлик асосида
В. Манфаатлар бирлиги асосида
Г. Сиёсий мақсадлар бирлиги асосида
9. Ватанпарварлик — номусли ва назокатли туйғудир... Муқаддас сўзларни эҳтиёт қил, ватанга муҳаббат хусусида дуч келган жойда оғиз кўпиртирма. Яхшиси — унинг фаровонлиги ва қудрати йўлида индамайгина меҳнат қил. Ушбу сўзлар кимга тегишли?
А. Н.А.Некрасов
Б. Н.А.Добролюбов
В. В.А.Сухомлинский
Г. И.А.Крилов
10. Ватанпарвар инсон қандай сифатларга эга бўлиши лозим?
А. Ўз Ватанини, она юртини, халқини чин маънода яхши кўрадиган, ватан манфаати учун курашадига, бу йўлда фидоийлик кўрсатишга доимо тайёр бўлган шахс.
Б. Ўз тарихини, миллий урф одатларини, диний қадрятларини тўла билиб уларга амал қилувчи инсон
В. Берилган барча ҳуқуқ ва имтиёзлардан тўла фойдаланиши
Г. Қўлида қурол билан ўз ватанини химоя қилиши
Калит
Тест рақами
|
Тўғри жавоб
|
1
|
в
|
2
|
в
|
3
|
а
|
4
|
а
|
5
|
г
|
6
|
в
|
7
|
а
|
8
|
г
|
9
|
г
|
10
|
а
|
Do'stlaringiz bilan baham: |