Тест топшириғи



Download 215,45 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi215,45 Kb.
#311059
  1   2   3
Bog'liq
1 1 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ


1.1. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ
ТЕСТ



Тест топшириғи

Тўғри жавоб

1.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг (1.02.2018й.) маълумотларига кўра, республикамизда нечта мактабгача таълим муассасалари мавжуд?

4939 та мактабгача таълим муассасаси

2.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, республикамизда неча нафар (сони) болалар мактабгача таълим муассасалари қамраб олган?

776864 нафар

3.

Республикамизда болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш, қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги тафаввуд фоизни аниқланг?

40 фоизи қишлоқ,
60 фоизи шаҳар

4.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг (1.02.2018й.) маълумотларига кўра, республикамизда нечта нодавлат мактабгача таълим муассасалари мавжуд?

257 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси

5.

Ўзбекистон Республикасида мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичи бўйича энг паст 13 фоизни қайси худуд бераяпти?

Сурхандарё

6.

Ўзбекистон Республикасида мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичи бўйича энг юқори 73 фоизни қайси худуд бераяпти?

Тошкент шаҳри

7.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 29 декабрь куни қандай қарор тасдиқланди?

“2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли Қарор

8.

“2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда, мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган болаларни мактабга тайёрлашда қандай шаклдаги тайёрлов гуруҳлари тўғрисида белгиланган?

Қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари

9.

“2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда, келгуси беш йилликда республикамизда нечта мактабгача таълим муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш режалаштирилган?

2200 та таълим муассасалари

10.

“2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда, келгуси беш йилликда республикамизда нечта мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш орқали кенгайтириш назарда тутилган?

1167 тасини реконструкция қилиш,
983 тасини мукаммал таъмирлаш

11.

“2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда, олис қишлоқ жойлардаги мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар бадал тўловини неча фоизгача камайтириш назарда тутилган?

30 фоизгача

12.

“2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда, болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шакли бўлган нечта қисқа муддатли гуруҳни ташкил этиш кўзда тутилган?

6100 та

13.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февраль куни ПФ-4947 сонли қандай Фармон эълон қилинди?

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси

14.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўзида қайси йилларни қамраб олади?

2017-2021 йилларни

15.

Ҳаракатлар стратегиясининг қайси устувор йўналишда, асосий масала сифатида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш масалалари муҳим ўрин олган?

Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналиши

16.

Ҳаракатлар стратегиясининг қайси устувор йўналишда, асосий масала сифатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш; маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш масалалари муҳим ўрин олган?

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналиши

17.

Ҳаракатлар стратегиясининг қайси устувор йўналишда, асосий масала сифатида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уни устувор мавқийни янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш масалалари муҳим ўрин олган?

Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналиши

18.

Ҳаракатлар стратегиясининг қайси устувор йўналишда, асосий масала сифатида таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш масалалари муҳим ўрин олган?

Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналиши

19.

Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналишни белгилаб беринг?

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналиш

20.

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг бевосита таълим-тарбия соҳасига дахлдор бўлган нечта фармон, қарор ва фармойишлари қабул қилинди?

74 та

21.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида 30 дан ортиқ қонунлар ҳамда нечтадан ортиқ қонуности ҳужжатларининг қабул қилинди?

900 дан ортиқ

22.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да, республикамизда неча нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди?

1243 нафар

23.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да, республикамизда неча йиллик умумий ўрта таълимни қайта тиклаш ҳақида қарор қабул қилинди?

11 йиллик

24.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да, Ўзбекистон Республикаси Президенти хорижга неча маротаба олий даражадаги ташриф амалга оширилди?

Йигирма бир маротаба

25.

Ўзбекистонда 2018 йил .....

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»

26.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масаласида тегишли қандай норматив-ҳуқуқий хужжат, 2017 йил 9 сентябр куни қабул қилинган?

“Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3261-сонли Қарори

27.

“Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3261-сонли Қарорда, қандай чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган?

Мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, МТМлар инфратузилмаси ва моддий-техник таъминотини яхшилаш

28.

“Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3261-сонли Қарорда, 2018 йил 1 январдан бошлаб, республикамизнинг қайси ҳудудларда эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиши назарда тутилган?

Тошкент, Нукус шаҳарларида, вилоятлар марказларида

29.

“Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3261-сонли Қарорда, мактабгача таълим болаларига хизмат кўрсатиш учун қандай штат бирлиги жорий этилди?

Дефектолог

30.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқлаган қайси қарорнинг мазмун-моҳиятида, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл ҳаритаси” киритилган?

“Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3261-сонли Қарори

31.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мактабгача таълим тизимини таркибий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш, такомиллаштириш бўйича қандай Фармон қабул қилинди?

“Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

32.

Олий таълим муассасалари махсус сиртқи бўлимларининг “Мактабгача таълим” йўналиши бўйича қайси йилларга квоталар ажратилган?

2018-2023 йиллар

33.

“Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли Фармони қачон қабул қилинган?

2017 йил
30 сентябрда

34.

“Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли Фармоннинг мазмунини очиб беринг?

Мактабгача таълимни ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш, мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашда хорижий тажрибалардан кенг фойдаланиш, уларга шарт-шароитлар яратиб бериш

35.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган қайси кундаги йиғилишида,

Download 215,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish