Тест.
Мавзу: Молиявий назорат турлари.
“Молиявий назоратнинг обеъкти .... хисобланади.” Тўғри жавобни белгиланг.
А)Турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари;
Б)Таннарх ва фойда;
В)Такрор ишлаб чикариш жараёни;
Г)Пул муносабатлари;
2. Молиявий назоратнинг предмети молиявий кўрсаткичлари тўғри кўрсатилган жавобни аниқланг.
1- турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари;
2-бухгалтерия хисоби ва хисоботи;
3-солиқ тўловларининг ҳажмлари (миқдорлари, ўлчамлари);
4-аудиторлик хулосалари;
5-хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадлари;
6-пул оқимлари;
7- хўжалик юритувчи субъектларнинг муомала харажатлари;
А)2,5,6,7
Б)1,3,5,7
В)1,2,4,6
Г)2,4,5,7
3.Молиявий назоратни амалга оширувчи субъектларга кўра унинг қуйидаги турлари мавжуд:
А)Ички ва ташқи, xусусий ва бюджет, хўжалик ичидаги ва жамоатчилик молиявий назоратлари;
Б)Ташкилий, умумий, хусусий, ички назоратлар;
В) Умумдавлат; идоравий; хўжалик ичидаги; жамоатчилик; мустақил;
Г)Миллий ва чет эл;
4. Молиявий назоратнинг олдида турган энг асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
1-пул фондларининг ўлчами ва молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёж ўртасидаги мутаносибликка (баланслиликка) таъсир кўрсатиш;
2-солиқлар ва уларнинг тўланиши;
3-Дебитор ва кредитор қарзлар;
4-давлат бюджети олдидаги мажбуриятларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
5-молиявий ресурсларни кўпайтиришнинг ички хўжалик резервларини қидириб топиш;
А)1,4,5;
Б)2,3,5;
В)1,3,4;
Г)2,4,5;
5) Ўтказилиш вақти бўйича молиявий назоратнинг шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
1-дастлабки;
2-оралиқ;
3-жорий (оператив);
4-навбатдаги (келгуси, сўнгги);
5-якунловчи.
А)2,4,5;
Б)1,3,4;
В)1,4,5;
Г)2,3,5.
Do'stlaringiz bilan baham: |